Хоразмда «Дарвеш бобо» масжиди фойдаланишга топширилди
2025 йил 18 февраль куни Хоразм вилоятининг Боғот туманида янгидан қуриб битказилган «Дарвеш бобо» жомеъ масжиди фойдаланишга топширилди. Масжиднинг очилишида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Хоразм вилояти вакили Хайрулла домла Абдуллаев, Боғот тумани ҳокими Жаҳонгир Назаров, мутасаддилар, имом-хатиблар ва маҳалла аҳли жам бўлишди.
Маросимда Қуръони Карим тиловати ва бу масжиднинг то қиёматгача мўмин-мусулмонларга хизмат қиладиган, таровеҳлар, хатми Қуръонлар, зикру тасбеҳлар айтиладиган саждагоҳ бўлишини, янги масжид халқимиз эътиқоди, маърифатини мустаҳкамлашда ҳидоят ва зиё маскани бўлиб кўп йиллар фаолият юритишини Аллоҳ таолодан сўраб, бу хайрли ишда кўмакчи бўлган барча эзгу ниятли кишилар ҳаққига дуолар қилинди.
Барча қулайликларга эга бўлган мазкур масжид 3000 нафар намозхонларга мўлжалланган.
🔗 https://islom.uz/maqola/23297
🕋 @islomuz