Репост из: Hilol Nashr
#биласизми #қурбонлик #ташриқ
Ташриқ такбирининг тарихини биласизми?
Фуқаҳолар таҳқиқотига кўра Иброҳим алайҳиссалом Исмоил алайҳиссаломни қурбонлик қилиш учун бўйнига пичоқ тортганида пичоқ ўтмади. Шунда Aллоҳ таоло Жаброил алайҳиссаломга фидя (қурбонлик қилишга қўй) келтиришни буюрди. Жаброил алайҳиссалом Иброҳим алайҳиссалом Исмоил алайҳиссаломни сўйиб қўйишидан қўрқиб, «Aллоҳу акбар, Aллоҳу акбар», деб такбир айтди. Иброҳим алайҳиссалом буни эшитиб, «Лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар», деди. Исмоил алайҳиссалом ўрнига қурбонлик берилганини билгач, «Aллоҳу акбар, Aллоҳу акбар ва лиллаҳил ҳамд», деб шукр қилди
«Раддул мухтор»
«Қурбонлик сўйишлар ва ақиқага оид масалалар» китобидан
Маълумот учун: Арафа кунининг бомдодидан 23 вақт намозгача, намоздан кейин бир мартадан такбири-ташриқ айтиш жамоат билан намоз ўқиган кишилар зиммасига вожиб.
Маъноси: «Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир. Аллоҳ таолодан ўзга илоҳ йўқдир. Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир ва ҳамд Аллоҳ таоло учундир»
Facebook / Instagram / Telegram / Twitter