Йигирма бир ёш, йигирма бир дард
Йигирма бир йилнинг оғир хитоби
Йилларнинг измидан олдинлаб кетган,
Умримга ғам битиб ўтяпман чоғи.
Гарчи шодли кунлар келгандир йўқлаб,
Мен ўзга соғинсам, дардни соғиндим.
Ахир ёзмоқ учун ҳасрат керакми,
Бахт қадрин билмаган юрак, юракми.
Менинг телба руҳим, дайди ҳисларим
Кўксимга ин қуриб тўймаган фиғон.
Кўзимга заъфарон бўлиб кўринар,
Юлдузлар қўйнида уҳлаган осмон.
Яшаб ўтаяпман чорак умрни,
Унга беролдимми мазмун, моҳият.
Йигирма бир йилки ҳамон боламан,
Онамнинг бағрини қумсайман фақат.
Ўша, эски ҳовлим эски хотирлар
У, пайтлар баридан бошқача эди.
Самимий, соддадил эди одамлар
Бир холис нигоҳни излайман энди.
Фақат Отам панди ҳамон хуш ёқар,
Фақат Онам меҳри ўша, ўшадир.
Уларнинг ҳашамдан йироқ ошёни,
Мен учун энг сокин, энг тинч гўшадир!
П/с: Ўзгартиришлар учун шеър муаллифи Маъмура Муҳаммаддан узр қарздорман.
Йигирма бир йилнинг оғир хитоби
Йилларнинг измидан олдинлаб кетган,
Умримга ғам битиб ўтяпман чоғи.
Гарчи шодли кунлар келгандир йўқлаб,
Мен ўзга соғинсам, дардни соғиндим.
Ахир ёзмоқ учун ҳасрат керакми,
Бахт қадрин билмаган юрак, юракми.
Менинг телба руҳим, дайди ҳисларим
Кўксимга ин қуриб тўймаган фиғон.
Кўзимга заъфарон бўлиб кўринар,
Юлдузлар қўйнида уҳлаган осмон.
Яшаб ўтаяпман чорак умрни,
Унга беролдимми мазмун, моҳият.
Йигирма бир йилки ҳамон боламан,
Онамнинг бағрини қумсайман фақат.
Ўша, эски ҳовлим эски хотирлар
У, пайтлар баридан бошқача эди.
Самимий, соддадил эди одамлар
Бир холис нигоҳни излайман энди.
Фақат Отам панди ҳамон хуш ёқар,
Фақат Онам меҳри ўша, ўшадир.
Уларнинг ҳашамдан йироқ ошёни,
Мен учун энг сокин, энг тинч гўшадир!
П/с: Ўзгартиришлар учун шеър муаллифи Маъмура Муҳаммаддан узр қарздорман.