Репост из: Конспект
Бола тарбиясидаги 5 хато
Психология фани бўйича қатор илмий адабиётлар муаллифи Тим Элмор бола тарбиясида йўл қўйиладиган хатолар хусусида қуйидагиларни маълум қилади. Ўқиб кўринг, балки излаётган саволларингизга жавоб топарсиз!
1. Керагидан ортиқ эътибор!
Бола кичиклигида йиқилиб тушса, мустақил ўрнидан туриши керак. Ана шунда улғайгач, турли фобиялардан холи болади. Бироқ аксарият ота-оналар «йиқилиб тушса-чи, туртиб юборишлари мумкин» деган хавотир билан эътиборни керагидан орттириб юборишади.
2. Ёрдамга шошиламиз!
«Дарсингни ойинг билан тайёрла, кийимларингни опанг кийдириб қўяди» Эҳ, набиралари учун қайғурган бувижонлар боланинг шахс сифатида шаклланишига тўсқинлик қилишаётганини билишса эди. Тўғри, болага кўмаклашиш керак. Аммо мустақиллигини ҳам чегаралаб қўйманг-да.
3. Рағбатлантирамиз, керак бўлмаса ҳам...
Илгари ўйинчоғу ширинликлар билан чалғиган болаларни бугун уяли телефон, комютер ёки интернет билан «йўлга солишади». Ҳатто баъзи ҳотамтой ота-оналар пуллик рағбат йўлини ҳам ўйлаб топишган. Аммо бу нотўғри! Бу билан унда қизиқиш уйғота оласиз, аммо тамагирликни ҳам шакллантириб қўйишингиз мумкин.
4. Яхшиси боламга...
Кайфиятингиз йўқ, толиққансиз. Аммо фарзандингиз сайрга олиб чиқишни ёки бирор егулик тайёрлаб беришни талаб қилаяпти. Унга ён босиш, «Менинг истагим, ҳаммасидан устун» деган тушунчани юзага келтиради. «Йўқ», «Кейинроқ», «Мен чарчадим» каби жумлалар билан бошқалар ҳолатига киришишни ҳам ўргатиб боринг.
5. «Буванг шундай жазоларди-ки...»
Қулоқсизлик қилган ёки мактабда паст баҳо олган болани жазолашда аксарият ота-оналар болаликдаги хотираларга берилишади. «Дадам бизга шундай танбеҳ берган», «Икки соат оч қолдирган» каби усуллар, сизнингча тўғри. Аммо бу болаликдаги аразни шу йўл билан чиқариб олиш, холос.
@konspektor