InfoUZB


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Ҳам жаҳон саҳнасидаги, ҳам юртимизда содир бўлаётган сўнги воқеалар. Ишончли хабарлар ва фойдали маълумотлар хаммаси шу каналда мужассам. Кирганингизга афсусланмайсиз! 😉
Мурожаат, таклиф ва реклама учун: @InfoUZBAdmin

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Болаликнинг гўзал хотираларидан бири шуки, кечаси уйнинг қаерида ухлаб қолсанг ҳам эрталаб ўз ўрнингда ўйғонардинг..

«Роббим, улар (ота-онам) мени кичикликда тарбия қилганларидек, уларга раҳм қилгин!»

@InformsUZB


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бу икки улкан компания 1 асрдан ортиқ вақтдан бери бир бирини "едириш"га ҳаракат қилишади.

Колачилар билдирмасдан рекламани ёмонини қилишибди. 😁

@InformsUZB


#тезкор

Бизни дунё ҳис қиляпти...
Англияда Зўртвнинг кучли стрим учун махсус тайёрланган машиналари турибди экан, Улар келяптими ёки кетяптими
😁

Англиядан суратларни юборганларга кўра бу машиналар апл ва бошқа жуда кўплаб халқаро мусобақа ва ўйинларни Эфирга узатиш учун тайёрланган бўлиши мумкин экан!

@InformsUZB


Ўзингда борига қаноатли бўл, у ўзингда қолиши ва ҳатто зиёда бўлиши учун кўп шукр қил!

@InformsUZB


Трамп Исроилга 6,7 миллиард долларлик қурол сотишни маъқуллади

🚀 ЯНАДА МИНГЛАБ БОМБАЛАР ИСРОИЛ ТОМОН ЁЪЛ ОЛМОҚДА

📌 АҚШ Исроилга катта ҳажмдаги ҳарбий қуролларни етказиб беришни давом эттирмоқда.

🔸 2 166 дона ГБУ-39/Б бомбаси
🔸 2 800 дона МК 82 бомбаси
🔸 13 000 дона КМУ-556Е/Б ёки КМУ-556Ҳ/Б қурол модуллари
🔸 3 475 дона ЖДАМ КМУ-557Е/Б, КМУ-557Ф/Б ёки КМУ-557Ҳ/Б йўналтириш тизимлари
🔸 1 004 дона КМУ-572Е/Б, КМУ-572Ф/Б ёки КМУ-572Ж/Б ЖДАМ йўналтириш тизимлари
🔸 17 475 дона ФМУ-152А/Б

📌 Бу қуроллар Исроилнинг Ғазодаги уруш ҳаракатларини давом эттиришига хизмат қилади.
📌 Фаластинлик тинч аҳоли орасида қурбонлар сони ортишда давом этади.

@InformsUZB


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🇺🇿 Абдуқодир Ҳусанов Манчестер ситй таркибида илк голини киритди.

Айни пайтда Ҳусанов АПЛ тарихидаги ўзбек футболчилари орасида тўпурарга айланди.

@InformsUZB


Энди FACE ID'дан ўтмасдан туриб тўлов иловаларидан пул ўтказиб бўлмайди

Ўзбекистонда банклар ва тўлов ташкилотларининг мобиль иловаларида индентификациядан ўтмасдан туриб, чиқувчи амалиётларни бажариш имкониятини чеклаш талаб қилинмоқда.

Хусусан, жорий йил 7 февралдан бошлаб мобиль иловаларда идентификациядан ўтмаган мижоз картадан картага ўтказмаларни бажариши мумкин бўлмайди. Бу ҳақда Марказий банк томонидан банкларга тегишли кўрсатма хати юборилган.

Тартибга кўра, агар фойдаланувчи мобиль иловага янги қурилмадан кирганда, гарчи у паролни ва "махсус код"ни тўғри терса ҳам, идентификациядан ўтмагунга қадар, амалиёт бажара олмайди.

2025 йил 10 февралдан бошлаб ушбу талаблар бажарилмаган тақдирда, барча фирибгарлик операциялари натижасида мижозга етказилган зарарлар молия ташкилоти томонидан қопланади, дейилган регулятор хатида.

Ўрганишлар шуни кўрсатдики, айрим банклар ва тўлов иловаларида FACE ID'дан ўтмасдан туриб амалиёт бажариш имконияти йўқлиги аниқланди. Молия муассасалари вакиллари бу киберфирибгарликка қарши чора сифатида комплаенс хизмати тавсиясига асосан қилинганини билдирди.

@InformsUZB


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#диққат

🇩🇪 Германияга хеч кимнинг ёрдамисиз 4000-5000 евролик ишга кетиш мумкин

Иш излаб юрган танишларга юбориб қўямиз

@InformsUZB


🇷🇺 Рамазон ойи қачон бошланиши айтилди

РФ мусулмонлари диний бошқармаси маълум қилишича, Рамазон ойи 28 февраль куни қуёш ботиши билан бошланади.

• биринчи таровиҳ намози – 28 февраль
• биринчи рўза куни – 1 март
• охирги таровиҳ намози – 28 март
• охирги рўза куни – 29 март
• Рамазон ҳайити – 30 март

@InformsUZB


🇺🇿 Қуръони Каримнинг ўзбек тилидаги тўртта таржимаси топилди

Темурийлар даврига тегишлилиги аниқланган бу қўлёзма Эрондаги Машҳад шаҳрида жойлашган Остонаи Қудси Ризавий марказий кутубхонасида сақланмоқда.

@InformsUZB


❗️АИ–80 ёқилғисидан воз кечилади 

Президент фармонига кўра, 2025 йил якунига қадар аҳолини сифатли, экологик тоза ва арзон ёқилғи билан таъминлаган ҳолда АИ – 80 русумли автомобиль ёқилғисидан фойдаланиш ва сотиш чекланади.

@InformsUZB


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
«Радар тўла йўлларим, жалка кетар пулларим» 😂

Ҳайдовчиларга юбориб қўямиз.

Дўстларга ҳам улашинг👇❗️

@InformsUZB


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Мен Нетаняхуга хабар йўлламоқчиман. Душманларимизга ҳам. "Ҳасбуналлоҳу ва ниъмал вакил".

Биз таслим бўлмаймиз. Ютамиз ёки ўламиз.


Бу сўзлар ҳали вояга етмаган қизалоқ томонидан қатлиом авжига чиққан вақти айтилган. Энди Трамп мана шу халқ тинч яшаш учун ўз ватанидан кетишга рози бўлади, деб ўйламоқда.

@InformsUZB


🇨🇭🇮🇱 Швейцария Исроил аскарига қарши жиноий иш қўзғатди

Швейцария Ғазода уруш жиноятларини содир этганликда гумон қилинган Исроил аскарига нисбатан жиноий иш қўзғатди. "Швейцариянинг халқаро ҳуқуқни қўллаб-қувватлаб, ҳарбий жиноятчиларга бошпана бермаслигини олқишлаймиз", дейилади аскарнинг устидан шикоят киритган Ҳинд Ражаб фонди баёнотида.

@InformsUZB


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
❗️Эрингизни ё хотинингизни болаларга ёмонламанг

Оилада ўзаро келишмовчилик чиққанида эр ё хотин болаларни биттасини олиб, ташқарига чиқиб кетгани яхши.

Агар болангизда нима бўлгани ҳақида савол туғилса, вазият яхшилигини тушунтиринг. Жанжалингизни фарзандлар билмасин, иложи бўлса кўрмасин.

@InformsUZB


#ДИҚҚАТ
☄️Тошкентда уй-жойлар учун ижара нархлари арзонлашишда давом этмоқда.

2025 йилнинг январь ойида Тошкент шаҳрида ўртача таъмирланган хонадонлар учун ўртача ижара нархлари декабрь ойига нисбатан 0,1 фоизга, тўлиқ таъмирланган хонадонлар учун эса 0,3 фоизга арзонлашди.

Мазкур даврда тўлиқ таъмирланган 1 ва 3 хонали хонадонлар учун ўртача ижара нархи 0,5 фоизга, 2 хоналилар учун 0,7 фоизга пасайган бўлса, 4 хонали хонадонлар учун 0,5 фоизга ошган.

@InformsUZB


Кимдир машина утилизация қилинадиган жойни кўрганми ўзи?

@InformsUZB


🇨🇦🇺🇸Жастин Трюдо Доналд Трампнинг Канада 51-штат бўлиши кераклиги ҳақидаги гаплари жиддий эканлигини таъкидлади

Бу ҳақда у мамлакатнинг йирик бизнес раҳбарлари билан ёпиқ учрашувда маълум қилган, деб хабар беради The Wall Street Journal.

Учрашувда Трюдо Трампнинг Канада табиий ресурсларини ўз назоратига олиш истаги борлигини алоҳида урғулаган.

Бу ҳақда аввалроқ Toronto Star ҳам хабар берган эди. Нашрга кўра, учрашувда оммавий ахборот воситалари залдан чиқарилганидан кейин Трюдо бизнес ва касаба уюшмалари етакчиларининг саволларига жавоб берган.

"Трамп ва унинг ёрдамчилари бизнинг ресурсларимиз ҳақида жуда яхши билишади. Улар бундан фойда кўришни истайди. Трамп учун бунга эга чиқишнинг энг осон йўллардан бири – мамлакатимизни ўз таркибига қўшиб олиш. Ва бу реал хавф", – деган Трюдо ёпиқ учрашувда.

Нашрнинг ёзишича, Трюдо, унинг сиёсий рақиблари ва Канада провинциялари раҳбарлари Трамп таҳдидларини очиқ танқид қилиб, Канада 51-штат бўлишидан воз кечишган.

@InformsUZB


🇭🇹 Гаитида фаолият юритаётган қуролли тўдалар аъзоларининг деярли ярми болалардан иборат бўлиб, уларнинг айримлари саккиз ёшга ҳам тўлмаган

Бу ҳақда Женевада бўлиб ўтган брифингда ЮНИСЕФ расмий вакили Жеймс Элдер маълум қилди.

@InformsUZB


ХАЙРЛИ ТОНГ!

⛅️ Ассалому алайкум! Шанба тонги муборак бўлсин!

Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!👇

@InformsUZB

Показано 20 последних публикаций.