InfoUZB


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Ҳам жаҳон саҳнасидаги, ҳам юртимизда содир бўлаётган сўнги воқеалар. Ишончли хабарлар ва фойдали маълумотлар хаммаси шу каналда мужассам. Кирганингизга афсусланмайсиз! 😉
Мурожаат, таклиф ва реклама учун: @InfoUZBAdmin

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Нотўғри овқатланиш организмга зарар етказиши мумкин, чунки бу витаминлар, минераллар ва бошқа зарур моддаларни организмга етказиб бермайди. Бу юрак касалликлари, қандли диабет ва ортиқча вазн каби муаммоларга олиб келиши мумкин. Соғлом ва мувозанатли овқатланиш — яхши соғлиқни таъминлашнинг асоси ҳисобланади.

Тўлиқ видеога ҳавола:
https://youtu.be/ya4wQ_bdr-M

@InformsUZB


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🇺🇸🇮🇱Исроил Бош вазири АҚШга етиб борди

Бинянмин Нетаняху давлат ташрифи билан Вашингтонга келди. Уни аэропортда яҳудий давлатининг АҚШ ва БМТдаги элчилари, шунингдек, мамлакатнинг Ню-Ёркдаги консули кутиб олган.

@InformsUZB


☝️Фарзанд кўрганда бажариладиган 6 амал.

Бу жуда керакли маълумотни яқинларга ҳам юбориб қўйинг.

@InformsUZB


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ҳаётда эзилган вақтиз, исроиллик бўлиб туғилмаганиз ҳақида ўйланг. Бу таскин беради.

Исроил армиясининг аёл аскари ўзиюрар гаубитса шамолида сочларини ҳилпиратмоқчи бўлган кўринади.

@InformsUZB


Қўшма Штатларнинг энг кучли картаси доллар, армия ва ҳатто Қасоскорлар эмас. Балки шу кунга қадар Вашингтонни етакчи деб билган, унинг ортидан эргашган иттифоқчилар эди.

Трамп рақиб ё душманлар қолиб, дўстларга қарши уруш очди. Унинг аҳмоқона қилмишлари учун бадални АҚШ стратегик зарар билан тўлайди.

@InformsUZB


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ!

Ассалому алайкум! Хафтанинг биринчи куни, Душанба тонги муборак бўлсин!

Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!👇

@InformsUZB


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🏭 15 ойлик узилишлардан сўнг Ғазо электр стансиясининг биринчи қувват блоки синов ишини бошлади.

@InformsUZB


Араб давлатлари Трампнинг фаластинликларни Ғазо секторидан кўчириш таклифига қарши баёнот билдирди — Reuters

Бу ҳақда бугун Қоҳирада бўлиб ўтган Араб давлатлари Ташқи ишлар вазирлари учрашувининг якуни бўйича эълон қилинган баёнотда қайд этилди.

Миср, Иордания, Саудия Арабистони, Қатар, Бирлашган Араб Амирликлари, Фаластин маъмурияти Ташқи ишлар вазирлари ва Араб давлатлари лигаси бундай ҳаракатлар минтақадаги барқарорликка таҳдид солиши, низоларни кучайтириши ва тинчликка эришиш йўлидаги ҳаракатларни заифлаштиришини билдиришди.

"Биз фаластинликларнинг узвий ҳуқуқлари бузилишини, уларни ўз ерларидан ҳайдаш, уй-жойларини тортиб олиш, аннекция қилиш ёки бошқа шаклда мажбурий кўчиришни ҳар қандай ҳолатда ва ҳар қандай асос билан рад этамиз”, дейилади қўшма баёнотда.

Аввалроқ АҚШ президенти Доналд Трамп уруш натижасида Ғазо секторида инфратузма вайрон бўлгснини, шунинг учун унинг аҳолисини Миср ва Иорданияга кўчирилиши кераклиги ҳақида айтган эди.

@InformsUZB


🇺🇸 АҚШда 1 февраль “Жаҳон ҳижоб куни” сифатида расман тан олинди

АҚШнинг Нью-Йорк штати Сенати 1 феврални расман “Жаҳон ҳижоб куни” сифатида тан олиш ҳақида қарор қабул қилди. Бу қарор маҳаллий жамоатчилик орасида диний эркинлик ва хилма-хилликни қўллаб-қувватлаш рамзи сифатида баҳоланмоқда.

Бутунжаҳон Ҳижоб куни ҳар йили 1 феврал куни дунёнинг 140 та давлатида нишонланади. Бу кун 2013 йилда Бангладешлик Назма Хон ташаббуси билан таъсис этилган. АҚШда истиқомат қилувчи Хон ўзи ҳижоб туфайли кундалик ҳаёт ва таълимда дуч келган қийинчиликлардан келиб чиқиб, “Жаҳон ҳижоб куни” лойиҳасини бошлаган.

@InformsUZB


⚡️⚡️«Ташаббусли бюджет»нинг 1-мавсуми бугундан бошланади

«Ташаббусли бюджет» жараёнларининг 2025 йилги 1-мавсуми 1 февралдан бошланиб, 20 мартга қадар давом этади. Бунда:
⁃ Лойиҳа киритиш босқичи — 1–20 февраль;
⁃ Саралаш босқичи — 21 февраль–7 март;
⁃ Тарғибот бисқичи — 8–10 март;
⁃ Овоз бериш босқичи — 11–20 март кунлари ўтказилади.

Жорий йилдаги 1-мавсум ғолиблари 21 март — Наврўз байрами куни эълон қилинади.

@InformsUZB


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🇨🇳 Хитойда Янги йил байрами давом этмоқда.

@InformsUZB


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Яна бир супер мотиватор-коучдан шедевр

Ойига 1 млн сўмдан орттириб, доллар қилиб қўйсангиз, 100 доллардан йиғиб бораркансиз. Энг қизиғи, ўша 1 млн сўм 10 йилдан кейин ҳам 100 доллар бўларкан. Инфляция? Нима у? Зато бу коуч якунда айтган рақамлар чиройли.

Математика, иқтисод шокда.

Кимлардир шунақа коучлардан курс сотиб оладида а?

@InformsUZB


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Гоwард Беккет:

“BBC Исроиллик асирларни “маҳбуслар” деб атаган хатоси учун узр сўради.

Ҳар йили Исроил томонидан ўғирлаб кетилиб, қамоққа ташланган 9000 га яқин фаластинлик, жумладан, 700 га яқин болалар учун эса ҳанузгача узр сўралмаган.

BBC'нинг тарафкашлиги – шунчаки шармандалик.”

@InformsUZB


🇲🇾🇵🇸 Малайзия Ғазода мактаб, шифохона ва масжид қуришини эълон қилди — Globe Eye News

@InformsUZB


🇪🇺🇺🇸 Европа Иттифоқи маҳсулотларига импорт божлари жорий этилади, чунки Брюссел Қўшма Штатларга нисбатан ўта ёмон муносабатда бўлади — АҚШ президенти Доналд Трамп.

@InformsUZB


❗️Турар ва нотурар жой объектларини улуш киритиш асосида қуриш жараёни янада тартибга солинади

“Уй-жой қурилиши соҳасини янада ривожлантириш, турар ва нотурар жой объектларини улуш киритиш асосида қуриш жараёнини тартибга солиш механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-11-сон, 27.01.2025 й.) қабул қилинди

🔰Фармонга кўра, қуйидагиларни назарда тутувчи “Уй-жойнинг ягона ҳаётий цикли” тамойили жорий этилади:

🔹турар ва нотурар жой объектларини улуш киритиш асосида қуриш жараёнида жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш;

🔹мавжуд ер ресурсларидан самарали (интенсив) фойдаланган ҳолда уй-жойлар қурилишини ташкил қилиш;

🔹уй-жой қурилиши соҳасида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш муддатларини қисқартириш;

🔹уй-жойларни улуш киритиш ва ипотека кредити асосида сотиб олишнинг ишончли ва самарали имкониятини яратиш;

🔹уй-жойлар қурилишида энергия самарадор қурилиш материалларидан фойдаланишни оммалаштириш.

🔰Фармонга мувофиқ, 2025 йил 1 июлдан, қуйидагилар амалга оширилади, жумладан:

▪️объектларни қуришда қурилиш-пудрат ташкилотлари, девелоперлар ва буюртмачилар томонидан улушдорларнинг пул маблағларини қурилишга улуш киритиш асосида жалб қилиш фақат нотариал тасдиқланган ва кадастр органларида давлат рўйхатидан ўтказилган объект қурилишида улуш киритиш асосида иштирок этиш шартномаси бўйича амалга оширилади;

▪️улушли шартнома бўйича маблағлар улушдор томонидан ваколатли тижорат банкида қурувчи, улушдор ва тегишли тижорат банки ўртасида тузиладиган шартнома асосида очилган “эскроу” ҳисобварағига уларнинг ҳисобини юритиш учун жойлаштирилади ва депонентланади;

▪️улушдорларнинг учинчи шахслар олдидаги мажбуриятлари ва қурувчининг мажбуриятлари юзасидан “эскроу” ҳисобварағи бўйича операцияларни тўхтатиб туриш, маблағларни хатлаш ёки ҳисобдан чиқаришга йўл қўйилмайди;

▪️ биринчи босқичда қурувчи томонидан объектни қуриш ишлари умумий ҳажмининг камида 30 фоизи ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилгандан сўнг тижорат банки томонидан қурувчига мақсадли кредит ажратиш тизими йўлга қўйилади.

@InformsUZB


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Эркинжон Турдимов ҳам халқнинг «косаси оқариши» учун нималар қилиш кераклигини айтди.

Турдимов фарзандларга таълим ва тарбия бериш лозимлиги ҳақида гапирди.

@InformsUZB


🇨🇦🇺🇸 Канада бош вазири АҚШ томонидан Канада маҳсулотларига бож жорий этилиши туфайли фуқароларни қийин кунларга тайёрланишга чақирди

Жастин Трюдо, шунингдек, Қўшма Штатларга "кучли ва тезкор жавоб" билан таҳдид қилди.

"Мен бу вазиятни ижобий ҳолат сифатида кўрсатмоқчи эмасман – яқин кунлар ва ҳафталарда мамлакатимиз қийин вазиятга дуч келиши мумкин. Биз учун ҳал қилувчи лаҳза келди. Президент Трамп ҳануз Канадага қарши божлар жорий этиш ниятида. Биз аниқ нима бўлишини билмаймиз, лекин иккита нарсага ишончим комил: биринчидан, агар Трамп Канадага қарши бож жорий қилса, биз унга кучли, аммо оқилона ва тезкор жавоб берамиз. Буни истамаймиз, лекин агар у бир қадам ташласа, биз ҳам ҳаракат қиламиз. Ҳар қандай ҳолатга тайёрмиз", – дея таъкидлади қилди Канада бош вазири.

@InformsUZB


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🇶🇦 Жўлоний Қатар амирига ҳайдовчилик қилди

Аҳмад ал-Шара автомобил бошқариб, Қатар амирини Дамашқдаги Халқ саройига олиб борган ва у ерда музокаралар давом этган.

@InformsUZB


🏳️ “Толибон” наркотик устидан ғалаба қозонганини эълон қилди

Афғонистондаги “Толибон” муваққат ҳукумати матбуот котиби Забиҳулло Мужоҳид мамлакатда наркотик ишлаб чиқариш ва унинг ноқонуний савдоси нол даражага етказилганини маълум қилди. Бу ҳақда “Tolo News” хабар берди.

“Биз барча турдаги наркотик моддалар контрабандасининг олдини оляпмиз. Афғонистонда уларнинг ишлаб чиқарилиши бутунлай тугатилган. Гиёҳванд моддалар етиштириш ва ноқонуний айланиши деярли нолга тушди”, деди Мужоҳид.

@InformsUZB

Показано 20 последних публикаций.