Ислом: моҳият ва талқин 🕋


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


📝 Шиоримиз: Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш.
Қуръон ва суннатни ўрганиб амал қилиш.
Каналга аъзо бўлганлардан Аллоҳ рози бўлсин!
Мурожаатлар учун: @mohiyatbot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: Muslim.uz
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🌙 ҲИЖРИЙ ​ЯНГИ ЙИЛИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

2025 йилнинг 26 июнь куни – янги 1447 ҳижрий йил – Муҳаррам ойи бошланишининг 1 кунидир. Ашуро куни 2025 йилнинг 5 июль, шанба кунига тўғри келади.


🌙 Муҳаррам ойи қандай ой?
Муҳаррам ойи – мусулмонлар тақвимининг биринчи ойидир. Бу ой Аллоҳ таоло уруш, қон тўкишни ҳаром қилган (Зулҳижжа, Зулқаъда, Муҳаррам, Ражаб) тўрт ойнинг бири бўлиб, унинг ўнинчи куни яъни, ашуро куни алоҳида фазилатларга эга.

Ашуро қандай кун?
Бу кун ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бу шундай яхши кундирки, бу кунда Аллоҳ Бани Исроилни душманларидан қутқарган. Шу боис Мусо алайҳиссалом бу кунда рўза тутган. Мен Мусога кўпроқ (яқин бўлишга) ҳақлироқман”, дедилар ва у кунда рўза тутиб, одамларни ҳам унинг рўзасини тутишга буюрдилар” (Имом Бухорий ривояти).

🌘Ашуро куни рўза тутиш ўтган бир йиллик гуноҳларга каффорат бўлади.
Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ашуро кунининг рўзаси – Аллоҳдан умид қиламанки – бир йил олдинги гуноҳларга каффорат бўлади”, деганлар (Имом Муслим ривояти).


🗣 Бу кун яқинларга кенгчилик қилиш, бир йиллик кенгчиликка сабаб бўлади.
Абу Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Ашуро куни аҳли аёлига кенглик яратса, Аллоҳ унга йил бўйи кенглик яратади”, дедилар (Имом Байҳақий ривояти).

Суфён ибн Уяйна раҳматуллоҳи алайҳ: “Бу ҳадисни олтмиш йил тажриба қилдим ва фақатгина яхшилик кўрдим”, деганлар.

📿 Ашуро кунини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай ўтказардилар?
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу кунни ўтказиб юбормаслик учун қаттиқ ҳаракат қилардилар, унинг савобига эришиш учун бу куннинг келишини интиқлик билан кутардилар. Бу ҳақда Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни Ашуро куни рўзасини Рамазон ойи рўзасини кутиб соғингандек, бошқа кун ва ой рўзасини кутганларини кўрмадим” (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ашуро куни рўзасини тутиб, одамларни ҳам бу куннинг рўзасини тутишга буюрганларида, саҳобалар: “Ё, Расулуллоҳ! Бу кун яҳудий ва насронийлар улуғлайдиган кун-ку!” дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ хоҳласа келаси йил тўққизинчи куни ҳам тутамиз”, дедилар. Аммо, келаси йил келмасидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этдилар (Имом Муслим ривояти).

🌙 Уламоларимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу ниятларига эътиборан, Ашуро кунига қўшиб бир кун олдинги ёки бир кун кейинги кунда ҳам рўза тутмоқ афзал дейдилар.

🤲 Аллоҳ таоло ушбу ойнинг фазилатларидан барча мўмин-мусулмонларни тўлиқ баҳраманд этсин. Ўзининг розилигини топадиган амалларда бардавом қилсин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Репост из: FATVO.UZ | Расмий канал
CHATGPT ДАН ДИНИЙ САВОЛЛАРГА ЖАВОБ ОЛИШ
#замонавий_масалалар

❓1711-САВОЛ: Chatgpt (сунъий интеллект) орқали диний саволларимизга жавоб олсак бўладими, шу жавобларга амал қилсак бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Йўқ, бу жоиз эмас. Тўғри, Chatgpt платформаси айрим соҳаларда инсонларга фойда бермоқда. Аммо диний саволларга тўғри жавоб беришга ожизлик қилади. Чунки у ҳам инсон омили томонидан ишлаб чиқилган бир маҳсулот. Қолаверса, баъзан саволларга тахминий жавоблар, ҳатто бу масала фалон китобда бор деб, арабий иборалар ҳам бериши мумкин. Лекин у келтирган иборалар на у айтган китобда ва на бошқа фиқҳий манбаларда учрамайди. Шу боис шаръий масалаларга аҳли илм, мутахассисларга мурожаат қилиш орқали ечим топиш даркор. Аллоҳ таоло ояти каримада шундай марҳамат қилган:
فَاسْأَلُوا أَهْلَ الذِّكْرِ إِنْ كُنْتُمْ لَا تَعْلَمُونَ
“Агар билмайдиган бўлсангиз, зикр аҳлидан сўрангиз!” (Анбиё сураси, 7-оят). Мусулмон одам бирор нарсани билмай қолса, уни биладиган кишидан, ўша соҳанинг «зикр аҳли»дан ўрганиши лозим бўлади. Шундай экан, эътиқод ва дину-диёнатга тегишли нарсаларни ҳам шу соҳанинг билимдонларидан сўраш талаб этилади. Буюк тобеий Ибн Сирин роҳимаҳуллоҳ шундай деганлар:
‌إن ‌هذا ‌العلم ‌دين فانظروا عمن تأخذون دينكم. رواه مسلم
“Албатта, бу илм диндир. Бас, динингизни кимдан олаётганингизга қаранглар” (Имом Муслим ривояти).
Мазкур иборанинг шарҳида Мулла Али Қори раҳимаҳуллоҳ бундай деганлар:
“Бу илм” сўзидан мурод Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам умматга олиб келган Қуръони карим ва ҳадиси шарифдан иборат бўлган таълимотдир. Уни ишончли ва адолатли зотлардан олмоқдамисиз ёки йўқ, шунга назар солинглар, яъни қаердан, кимдан илм олаётгангизни аниқ билинглар”. (“Мирқотул мафотиҳ” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar


Репост из: imon.uz
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Muslim_podcast 

ОЯТ ВА ҲАДИСЛАРДАН ҲУКМ ОЛИШ УЧУН НИМАЛАРНИ БИЛИШ КЕРАК?

(Оят ва ҳадислардан ҳукм чиқариш осонми?)


🎙Эксперт: Яҳё домла РаззоқовИмом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси катта ўқитувчиси.


Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/+vJGwYpQGrmwzNWMy


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Вақт ўтиши билан иш столи қандай ўзгарганини айни видео орқали кўришингиз мумкин.




Гўштни ҳар жойдан сотиб олманг!

Тошкент шаҳри ва вилоятидан бўлган бир гуруҳ шахслар фойда олиш мақсадида эшак гўштини улкан ҳажмларда мол гўшти деб бозорга олиб чиқиб сотган.

Эшак гўшти килограммига 25 000 сўмдан Тошкент вилоятидаги бозорлардан бирига ва Паркент туманида жойлашган сомсахоналарга сотилган.

Эҳтиёт бўламиз.


Бугун ҳожилар арафотда туришади. Аллоҳ таоло ҳожиларни ҳажларини мабрур сайларини машҳур қилсин. Дуоларини ижобат қилсин.
Барчамизга каррот-каррот ҳаж- умра ибодатларини бажариш насиб қилсин!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Репост из: Muslim.uz
🤲 ҒАФЛАТДА ҚОЛМАНГ! АРАФА КУНИ ТУТИЛГАН РЎЗА 2 ЙИЛЛИК ГУНОҲЛАРГА КАФФОРАТ

🌙 5 июнь пайшанба куни зулҳижжа ойининг 9-куни – арафа кунидир.


📿 Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Арафа кунининг рўзаси ўзидан аввалги бир йил ва ўзидан кейинги бир йилнинг гуноҳларига каффорат бўлишини Аллоҳдан умид қиламан", дедилар (Имом Муслим ривояти).

🌙 Бошқа ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Арафа кунининг рўзаси икки йилга каффоратдир: ундан олдинги ва ундан кейинги йилга", деганлар (Имом Байҳақий ривояти).

🕰Оғиз ёпиш ва очиш вақти (Тошкент вақти билан):
Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:08
Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 19:56
🤲Нияти: Холис Аллоҳ учун нафл рўза тутишни ният қилдим.

🤔 Ғафлатда қолманг! Арафа куни рўзасини тутишни ўтказиб юборманг! Буни бошқаларга ҳам эслатинг. Эҳтимол Сиз сабабли бошқалар ҳам рўза тутар.

#eslatma #arafa
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Репост из: Олий Маъҳад | Расмий
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🌙 АРАФА КУНИ БАЖАРИЛАДИГАН 5 АМАЛ

#eslatma #arafa #talabalar_ijodidan

🔗 t.me/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz 📌 Youtube  ✔️ Facebook 📱 Instagram


Қўрқмайман деб кўрингчи...😊


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
☝️#Dolzarb! Kelajak qoʻlidan hech nima kelmaydigan tanballarga qolmasligi kerak!

🎙 Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rohimahulloh


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


⚡️ҚУРБОНЛИККА ОИД КЎП ТАКРОРЛАНАЁТГАН САВОЛ-ЖАВОБЛАР (4-қисм)

❓Қурбонликни вақти ҳақида тушунча берсангиз?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Қурбонлик қилгандан кейин қандайдир намоз ўқиладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Қайси кунда қурбонлик қилиш афзал?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Мусофирга қурбонлик қилиш вожибми?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Қурбонликда электр ёки наркоздан фойдаланиш мумкинми?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Қурбонлик қилинадиган ҳайвоннинг хизматидан фойдаланиш жоизми?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Қассобга қурбонлик гўштидан ёки терисини иш ҳақи қилиб бериш жоизми?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Аёл киши ўз қурбонлигини ўзи сўйса бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Қурбонликда "Бисмиллаҳ" деса ҳам ўтадими?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Қурбонлик учун сотиб олинган ҳайвонга кейинчалик шерик бўлиш мумкинми?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Қурбонлик гўштидан бойларга берса бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Вақтида қилинмаган қурбонликнинг ҳукми қандай бўлади?
💬 Жавоб: Бу ерда

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#xabar #qurbon_hayiti
📢 РАСМАН: ҚУРБОН ҲАЙИТИ 6 ИЮНЬ КУНИ НИШОНЛАНАДИ

✍️ Ўзбекистонда муборак Қурбон ҳайити 2025 йил 6 июнь куни нишонланади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори имзоланди.


✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


⏺MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️
YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook




Демак Қурбон хайити 6 июньда экан.


#янги_ой_эълони
#ҳижрий_1446_йил

Фалакий ҳисобга кўра, ҳижрий 1446 йил
Зулҳижжа ойининг 1-куни  2025 йил 28 май чоршанба кунига тўғри келмоқда.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон янги чиққан ойни кўрсалар шундай дуо қилардилар:
"اللَّهُمَّ أَهِلَّهُ عَلَيْنَا بِالْيُمْنِ وَالْإِيمَانِ وَالسَّلَامَةِ وَالْإِسْلَامِ رَبِّي وَرَبُّكَ اللهُ"
Ўқилиши:
"Аллоҳумма аҳиллаҳу алайна бил-юмни вал-иймани, вас-салаамати вал-Ислами, Роббий ва Роббукаллоҳ”.

Маъноси: "Эй, Аллоҳим!  Бу ойни бизларга барака ва имон, саломатлик ва Ислом ойи қилгин! Эй, ҳилол, менинг ҳам, сенинг ҳам Роббинг Аллоҳдир!".

🔗 Улашинг: @diniysavollar


КЕЧАСИ ҚУРЪОН ЎҚИШ ХОСИЯТИ.

Ривоят қилинишича, қиёмат куни банда қабрдан чиққанида Қуръон уни ҳолдан тойган киши
қиёфасида кутиб олиб:
– Мени танидингми? – дейди.
Банда айтади:
– Сени танимайман.
– Мени танимайсанми?
– Ҳа.
– Сени иссиқ кунларда чанқатган, тунлари бедор қилган дўстинг Қуръонман. Ҳар бир савдогар тижорати орқасидан фойда кўради. Сен ҳам бугун тижоратинг ортидан манфаат оласан. Шунда қорининг ўнг қўлига мулк, чап қўлига мангулик берилади. Бошига виқор тожи кийдирилади. (Қуръон ўқиган инсоннинг) ота-онасига иккита либос кийдирилади. Унга дунё аҳли тенг келолмайди. Шу пайт (иккиси):
– Бу либос бизга нима учун кийдирилди?! – деб (ажабланиб) сўрашади.
– Фарзандларингиз Қуръон ўргангани учун, – дейилади.
Кейин (Қуръон соҳибига):
– Ўқи, жаннат поғонаси ва хоналари томон кўтарил, – дейилади.
У – тез ўқиса ҳам, секин ўқиса ҳам – юқорилаб бораверади.
(Доримий, Аҳмад, Байҳақий ривоят қилган).

"Қуръон - қалблар шифоси" китобидан.

Показано 20 последних публикаций.