imon.uz


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги www.imon.uz саҳифасининг расмий канали
Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/imon.uz
Биз билан боғланиш:
@imonuz_aloqa_bot
Веб-сайт: www.imon.uz

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


АЛҚАМА

Алқама розияллоҳу анҳу таниқли саҳобалардан эди. Охират диёрига риҳлат қилиш вақти келиб, ажали етганида ҳар қандай сўзларга тили борса ҳам, фақат шаҳодат калимасига тили айланмай қолган эди. Унинг аҳли Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига бориб бу ҳолатни айтишди.
– Унинг ота-онаси борми? – сўрадилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам.
– Отаси ўтиб кетган, онаси ҳаёт, фалаж бўлиб қолган, – дейишди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Билол ва Аммор розияллоҳу анҳумога тайинладилар:
– Эй Билол, эй Аммор! Алқаманинг онаси олдига бориб: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сизни чорлаяптилар. Агар имконингиз бўлса, борар экансиз. Бўлмаса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзлари келар экан”, деб айтинглар.
Билол ва Аммор розияллоҳу анҳумо Алқаманинг онасига бу хабарни етказишди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг чорловларини эшитган онаизор йиғлаб юборди:
– Ота-нам сизга фидо бўлсин, эй Аллоҳнинг Расули! Сиз менинг олдимга келишингиздан кўра мен сизнинг олдингизга боришим муносиброқ, – деб ўзи фалаж бўлса-да, йўлга чиқди.
У етиб боргач Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сўрадилар:
– Эй Алқаманинг онаси, Алқама қандай?
– У яхшиликда. Намоз ўқийди, рўза тутади, ғанимат-ўлжага эга бўлади, – жавоб берди она.
– Сизга муомаласи қандай?
– Мен ундан қаттиқ хафаман!
– Нима учун?
– У хотинини мендан устун қўяди.
Бу сўзлардан кейин Расули акрам фарзандидан рози қилиш ва Алқамани дўзах азобидан сақлаб қолиш учун онанинг қалбида раҳм-шафқат қўзғатиб қўйишни хоҳлаб қолдилар.
– Эй Билол, эй Аммор! Боринглар, ўтин олиб келинглар! – дедилар.
– Нима учун, эй Аллоҳнинг Расули? – сўради она.
Алқама охиратда куймаслиги учун шу дунёдаёқ ёқиб юбормоқчиман! – жавоб бердилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам.
– Боламни, жигаргўшамни кўз олдимда ёқиб юборурмисиз?..
– Ё рози бўлурсиз ёки ёқиб юборишга буюраман!
Шунда Алқаманинг онаси қалбининг тубидан дод солиб юборди:
– Эй Аллоҳ! Сени гувоҳ қиламан! Эй Аллоҳнинг ердаги Расули! Сизни гувоҳ қиламан! Шу ерда турганларнинг ҳаммасини гувоҳ қилиб айтарман – мен Алқамадан розиман!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам буюрдилар:
– Эй Билол! Эй Аммор! Алқаманинг олдига бориб қулоқ солинглар-чи, тили имон калималарига келдимикин? Балки унинг онаси қалбидан эмас, балки тилидангина айтгандир?
Билол ва Аммор розияллоҳу анҳумо борсалар, Алқама имон калималарини равон айтаётган ва охирги нафасини олаётган экан...
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўринларидан туриб, жанозасига бордилар. Қабрига ҳам бориб насиҳат қилдилар:
– Эй инсонлар! Ким хотинини онасидан устун қўйса ёки онасига ғазаб қилса, қиёмат кунигача унга Аллоҳнинг лаънати бўлур!

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.

Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | YouTube | Telegram | Facebook


ЖАННАТГА КИРМАЙДИ!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар: “Уч (тоифа) бор, қиёмат куни Аллоҳ таоло уларга (раҳмат назари билан) қарамайди. Улар ота-онасига оқ бўлганлар, ўзини эркакларга ўхшатадиган аёллар ва даюслар. Яна уч тоифа одамлар жаннатга киришмайди. Улар ота-онасига оқ бўлганлар, давомли хамр (маст қиладиган ичимлик) ичувчилар ва берган (хайр-садақаси, кўрсатган яхшиликлар)ини миннат қилувчилар”

(Насоий ривояти).


Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | YouTube | Telegram | Facebook


Салавот айтинг:
– ҳар дуонинг аввали ва охирида;
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг исмларини айтганда ва эшитганда;
– таҳорат олгандан сўнг;
– жаноза намозининг иккинчи такбиридан кейин;
– масжидга кираётганда ва чиқаётганда;
– бошга мушкул тушганда ва хурсандчиликда;
– ҳар намоздан сўнг;
– уйқудан турганда ва уйқуга ётишдан олдин;
– Қуръони каримни хатм қилгандан кейин;
– тонг отганда ва қуёш ботганда;
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни соғинганингизда…
Демак, ҳар кун, ҳар соатда салавот айтинг: “Аллоҳумма солли ва саллим ъала Муҳаммадин ва ъала оли Муҳаммад”.

Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | YouTube | Telegram | Facebook


Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)

http://imon.uz/


НАБИЙ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ РАЖАБ ОЙИНИ КЎРГАНДА ҚИЛГАН АМАЛЛАРИ

Бу ой ҳақида Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан саҳиҳ санад ила собит бўлган қуйидаги ҳадис мавжуд:

عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ رَضِىَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِذَا دَخَلَ رَجَبٌ، قَالَ: "اللهُمَّ بَارِكْ لَنَا فِي رَجَبٍ، وَشَعْبَانَ، وَبَلِّغْنَا رَمَضَانَ".

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Ражаб ойи кирса, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳумма баарик ланаа фий ражабин ва шаъбана, ва баллиғнаа ромазона», дер эдилар» (Байҳақий ривоят қилган).

Таржимаси: «Аллоҳим! Ражаб ва шаъбон ойларида бизга барака бергин ва Рамазон ойига етказгин».

«Рамазон ойига етказгин»,
деб дуо қилиш Рамазон ойига муштоқ бўлишдир.

Ушбу дуо Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан саҳиҳ санад билан собит бўлгандир.

Шунинг учун ражаб ойи кирганда ушбу дуони қилиш суннат ҳисобланади.

Ушбу дуонинг суннат эканини билмаганлиги учун Ражаб ойи кирганида уни ўқимаган киши ражаб ойининг қайси куни бу амал суннат эканини эшитса, ўша куни ўқиса бўлаверади. Бундан бошқа халқ орасида ражаб ойида қилиш керак, деб тарқалган амалларнинг барчасининг асли йўқдир.

Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/+vJGwYpQGrmwzNWMy


ЎҒЛИГА ОҚ БЎЛГАН ОТА

Мўминлар амири Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг олдига бир киши ўғлини етаклаб келиб шикоят қилди:
– Эй мўминлар амири, мен мана бу ўғлимни оқ қилдим!
– Ҳой йигит, ота-онангдан оқ бўлсанг, Аллоҳнинг азобига қолишдан қўрқмайсанми? – сўради Умар розияллоҳу анҳу.
– Эй мўминлар амири, боланниг ҳам ота-онадан ҳақлари борми? – сўради ўғил.
– Бор. Аввало туғилажак фарзанд учун яхши онани танлаш керак. Болага чиройли исм қўйиш ва Аллоҳнинг Китобини ўргатиш лозим.
– Аллоҳга қасамки, менга онанинг покдомонини танламаган! Балки бир канизакни сотиб олиб, ўшанга уйланган. Исмимни ҳам чиройли қўймаган. Менга Жуал (“гўнг қўнғизи”) деб исм қўйган. Аллоҳнинг Китобидан бирорта ҳам оят ўргатмаган.
Умар розияллоҳу анҳу отага юзланди:
– Ўғлимни оқ қилдим, дейсан! Сен оқ қилгунингча ўғлинг сени оқ қилиб юборган экан! Тур, йўқол олдимдан!

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.

Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | YouTube | Telegram | Facebook


ЧИНАКАМ ХУШУЪ

Зубайр ибн Аввом розияллоҳу анҳу намоз ўқиётганларида бошларига, елкаларига ёғоч деб ўйлаб қушлар келиб қўнарди. У кишида жоннинг асорати қолмасди.
Каъбатуллоҳ ёнидаги Ҳатим деган жойда намоз ўқиётганларида бир тош қулаб у кишининг чопонлари этагини йиртиб кетган. У киши бу ҳолатни сезмаганлар.

Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | YouTube | Telegram | Facebook


МУСЪАБ ИБН УМАЙР

Мусъаб ибн Умайр розияллоҳу анҳу ҳаж мавсумида етмиш киши ҳамроҳлигида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан кўришиш учун йўлга тушди. Улар иккинчи Ақаба байъатда бўлганлар эди. Маккага етиб келган заҳоти Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига кириб, ўзи билан Мадина халқининг аҳволини айтиб берди.
Маккага етиб келганини эшитган онаси энг аввал ўзининг олдига келмаганидан ранжиди. Ўғлини тезда ҳузурига чорлатди. У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг хизматларидан бўшаганидан кейингина онасини кўришга борди. Нима учун бундай қилганини сўради.
– Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан аввал ҳеч ким билан учрашмайман! – жавоб берди Мусъаб.
– Нима, сен динингдан воз кечдингми? – сўради онаси.
– Йўқ! Аксинча, мен Аллоҳнинг ва Расулининг динидаман!
– Ҳали Ҳабашистонга, ҳали Ясрибга ҳижрат қилиб ўлар ҳолатга етмадингми?!
– Мен асло қийналмадим. Фақат динимни сақлаш учун сизларнинг озор ва жафоларингиздан қочдим.
Онасининг жаҳли чиқиб, аввалги одатига кўра ўғлини қамаб қўймоқчи бўлди. Ўғли ҳам қатъий жавоб айтди:
– Ким менга яқинлашса, албатта ўлдирурман!
Онаси бу ҳолатни кўриб йиғлашга тушди. Шунда Мусъаб ибн Умайр онасини юпата бошлади:
– Эй онажон! Менинг диним шундай динки, бизда ота-онага яхшилик қилишга буюрилади. Улар билан дунёда яхши муомалада бўлишга чорланади. Лекин куфр ишларида итоат қилинмайди. Эй онажон! Мен сизга жуда ҳам меҳрибонман. Аввалги одатларни ташланг! Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқлигига ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳнинг Расули эканига гувоҳлик беринг! Шу йўл энг очиқ ҳақиқат йўлидир. Дунё ишлари ва охират салоҳияти ҳам, Аллоҳнинг розилиги ҳам шундадир!
Лекин, афсуски, онаси жаҳолатда эди. Ўғлининг сўзларини қабул қилмади. Ҳатто мусулмонларга қарши Бадр ва Уҳуд жангларида иштирок этди.

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.

Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | YouTube | Telegram | Facebook


Мажнун ва намозхоннинг мунозараси

Бир зот намоз ўқиётганида Лайли ишқида ёнган Мажнун бехосдан унинг олдидан ўтиб қолди.
Намозхон ибодатини тугатгач, Мажнунга дашном бериб: “Сен қандай одамсан ўзи! Намоз ўқиётганимни кўрмадингми?” дебди.
Шунда Мажнун: "Эй биродар! Мен-ку Аллоҳ таолонинг махлуқи ишқида девона бўлиб, сенинг намоз ўқиётганнгни кўрмасдан олдингдан ўтиб кетибман. Ахир сен Аллоҳ таолога ошиқ бўлиб намоз ўқиб турганингда қандай қилиб олдингдан ўтиб кетаётганимни сездинг?” дебди.

Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | YouTube | Telegram | Facebook


БАРАКА НИМА?

Жалолиддин Румий ҳазратларидан сўрашди: “Нима учун қўйлар доимий истеъмол ва қурбонлик мақсадида сўйилишига қарамай, насли қирилиб кетмайди? Аксинча, кўпайгани кўпайган. Ваҳоланки, қўйлар йилига бир ёки икки марта биттадан, баъзан эса эгиз туғади. Лекин итлар сўйилмаса ҳам кўпаймайди?”
Румий ҳазратлари жавоб бердилар: “Тонг энг баракали вақтдир. Бу вақтда қўйлар ухламайди. Доимо уйғоқ бўлади. Итлар эса кечаси билан санғиб, шу вақтда ухлаб қолиб ғафлатда бўлади. Қўйлар тонг баракотидан баҳраманд бўлади. Итлар эса бу барокотдан бебаҳра қолади. Шунинг учун қўйлар кўпайгани кўпайган. Бас, ризқингиз кенг бўлишини хоҳласангиз саҳар бедор бўлинг”.

Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | YouTube | Telegram | Facebook


ДУОНИНГ МАКОНИ ВА ЗАМОНИ

Аллоҳ таоло Қуръонда дуо қилиш одобидан таълим берган оятларга кўра мўмин Аллоҳ уни кўриб, эшитиб турганини ҳис қилиб Унга умид ва қўрқув билан дуо қилади. Қуръонда дуо қилиш учун маълум вақт белгиланмаган. Кишининг Аллоҳга юзланиб илтижо қилиши бу ибодат вақти –соати келганини кўрсатади. Одам боласининг истак ва эҳтиёжлари кўплиги боис дуоси ҳам кўп бўлади. Шу сабабли дуонинг маълум вақти тайин қилинмаган.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅

https://t.me/imonuz


САВДОГАРНИНГ АХЛОҚИ

Юнус ибн Убайд деган зот бор эди. У мато савдоси билан шуғулланар, матоларни 400 дирҳамлик, 200 дирҳамлик қилиб ажратиб қўйган эди. Жиянини дўконга қўйиб намозга чиқиб кетган вақтда бир харидор келиб қолди. Жияни 200 дирҳамлик матони 400 дирҳамга сотиб юборди. Харидорга у маъқул келди ва рози бўлиб сотиб олди. Йўлда олим харидорнинг қўлидаги матони кўриб таниб қолди ва қанчага олганини сўради. У 400 дирҳамга сотиб олганини айтди.
– Бу 200 дирҳамлик мато эди, пулингни қайтариб берайлик, юр, – деди олим.
– Биз томонларда бу 500 дирҳамдан ҳам қиммат, мен розиман, – деди харидор.
Олим харидорни қўймай дўконга олиб борди ва жиянига танбеҳ берди.

Ибрат: нафсини ўйлайдиганлар 1 сўмлик нарсани 10 сўмга сотганига хурсанд бўлади. Ҳақиқий жўмард инсонлар эса бировларга маҳсулотни ўз нархида сотмасликни ҳам айб ҳисоблайдилар. Юнус ибн Убайддан ибрат олинг ва ҳалоллик билан яшанг.

"Тақво аҳлининг гўзал қиссалари" китобидан.

Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | YouTube | Telegram | Facebook


Хулқингиз бунчалар гўзал, ё Расулуллоҳ!

Қишлоқда яшовчи бир камбағал қўлида бир товоқ узум ила Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келиб, узумни у зотга ҳадя қилди.
Расулуллоҳ товоқдаги узумдан едилар ва табассум қилдилар. Сўнгра яна еб жилмайдилар.
У зотнинг табассум қилганларини кўрган фақир киши хурсанд бўлди.
Саҳобалар бу воқеани кузатиб турар эдилар. Лекин Набий алайҳиссалом узумни саҳобаларга улашмадилар, ўзлари едилар.
Фақир киши хурсанд бўлиб ортига қайтиб кетди.
Саҳобалар:
– Ё Расулуллоҳ! Нима учун бизни узумга шерик қилмадингиз? – деб сўрашди.
Расулуллоҳ уларга табассум қилиб:
– Узум жуда нордон эди. Сизларни шерик қилсам, бирортангиз у кишининг хурсандчилигини бузиб, дилига озор бериб қўйишингиздан қўрқдим, – дедилар.

Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | YouTube | Telegram | Facebook


ЛИБОС ЎЗИНГИЗГА МУНОСИБ БЎЛСИН!.

Кийиниш маданияти.Либос бу – Аллоҳнинг бандаларига ато этган улуғ неъматларидан. У инсонни иссиқ-совуқдан сақлайди, авратларини беркитади ва зийнат-кўрк бўлади.Аллоҳ таоло марҳамат қилади: «Эй Одам болалари, дарҳақиқат, Биз сизларга авратларингизни беркитадиган либосни ҳам, ясан-тусан либосини ҳам нозил қилдик. (Ҳаммасидан) яхшироқ либос тақво либосидир» (Аъроф сураси, 26-оят).Ушбу ояти каримада Аллоҳ таоло инсонларга авратларини беркитадиган ҳамда уларга зийнат бўладиган ҳар турли либосларни яратгани, уларга бу нарсаларни бичиш, тикиш ва тайёрлаш учун имкон берганини «нозил қилдик» дея эслатиб, мазкур либослар билан сатрланишини буюрмоқда.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅

https://t.me/imonuz


ЎН БАРОБАР ФОЙДА

Абу Бакр розияллоҳу анҳу халифалик даврида одамларга қаҳатчилик етди. Машаққат ҳаддан ошгач, ҳазрат Абу Бакрнинг ҳузурига келишди:
– Эй Расулуллоҳнинг халифаси! Осмондан ёмғир ёғмаяпти, ердан гиёҳ унмаяпти, инсонлар ҳалок бўлишяпти. Энди нима қилурсиз?
– Боринглар, сабр қилиб туринглар. Умид қилурманки, Аллоҳ таоло сизларга енгиллик бергунга қадар талофат етказмагай, – жавоб берди халифа.
Кун охирида Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳуга Шомдан карвон келгани ҳақида хабар тарқаб қолди. Карвон етиб келганда одамлар унга пешвоз чиқишди. Қарасалар, мингта туяга буғдой, зайтун ва майиз юкланган экан. Туялар Усмон розияллоҳу анҳунинг дарвозасига тўхтади. Юкларни уйга олиб кирганларидан кейин савдогарлар келишди.
– Нима хоҳлайсизлар? – сўради Усмон розияллоҳу анҳу.
– Ўзинг биласан, нимани хоҳлашимизни. Сенга етиб келган молларни бизларга сот. Биласан, одамлар шуларга зориқиб турибди, – жавоб беришди савдогарлар.
– Марҳамат, хуш келибсизлар. Молимга қанчадан тўлайсизлар?
– Бир дирҳамига икки дирҳамдан.
– Бундан ортиқроғига харидор бор.
– Тўрт баробарига сотасанми?
– Ундан ҳам зиёда.
– Беш баробаригами?
– Ундан ҳам зиёда.
– Эй Абу Амр! Мадинада биздан кўра пешроқ савдогар йўқ. Ҳеч ким биз бергандан кўра ортиқроқ бера олмайди! Сенга харидор бўлган ким ўзи?
– Менга Аллоҳ таоло ўн баробарини беради.
Сизлар ундан ҳам ортиқ бера олурмисиз?
– Йўқ, – дейишди савдогарлар.
– Аллоҳни гувоҳ қилиб айтурманки, менга келган молларнинг барчасини Аллоҳнинг йўлида фақир ва мискин мусулмонларга садақа қилдим! – деб Усмон розияллоҳу анҳу барча молларини инфоқ қилиб юборди.

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.

Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | YouTube | Telegram | Facebook


Аёлларни масжидлардан ман қилманг, бироқ уйлари улар учун яхшироқдир

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсинИбн Умар розияллоҳу анхумодан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:«Аёлларни масжидлардан ман қилманг, бироқ уйлари улар учун яхшироқдир» (Абу Довуд ривояти). Айни шу тарзда ҳасан санад билан Аҳмад ибн Ҳанбалнинг «Муснад»ида ва Табаронийда Абу Ҳумайд розияллоҳу анҳунинг аёли Умму Ҳумайд розияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадисда Умму Ҳумайд Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, «Ё Расулуллоҳ! Мен сиз билан бирга намоз ўқишни яхши кўраман», деди.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅

https://t.me/imonuz


🌙 ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ УЛАМОЛАР КЕНГАШИ МУРОЖААТИ

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога чексиз ҳамду саноларимиз, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга мукаммал салавоту саломларимиз бўлсин.


🗣Муҳтарам юртдошлар!

Аллоҳга шукрки, гўзал диёримизда ҳар тонгни тинчлик, хотиржамлик билан қарши олмоқдамиз. Ушбу улуғ неъмат сабабли, ҳар соҳада ютуқлар, юксалишлар бўлмоқда, неъматлар кундан-кун зиёда бўлиб бормоқда. Бу юртда инсон азиз, унинг қадри юксак экани, ўзининг ҳаётий ифодасини топиб бормоқда. Айниқса, ижтимоий ҳимояга муҳтожлар, ногиронлиги бўлган инсонлар, камбағал оилаларга доимий ғамхўрлик кўрсатиб келинмоқда.

💬Шубҳасиз, охирги йилларда кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, ёрдамга муҳтож фуқаролар билан манзилли ишлаш бўйича қонуний асослар ва халқпарвар тизим яратилди.

Сиз азиз юртдошларимизга мурожаат қилар эканмиз, шуни алоҳида таъкидлашни хоҳлардикки, ижтимоий ҳимоя масаласида Президентимизга камарбаста бўлиш барчамиз интилаётган фаровон келажак, фарзандларимиз бахту саодатини таъминлашнинг энг муҳим шартидир.

Ислом динида муҳтожларга ёрдам бериш, жисмоний имконияти чекланган инсонларга меҳр-мурувват кўрсатиш, мискин ва бечоралар ҳолидан хабар олиш энг савобли амаллардан ҳисобланади. Муборак динимиз хайр-саховатга буюрар экан, уни ўз ўрнига сарфлашга амр этади. Муҳтож инсонлар ҳаққига хиёнат қилиш эса оғир гуноҳ саналади.

Юртимизда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ташкил этилиши халқимиз қалбидаги эзгу иш бўлди. Агентлик оғир ижтимоий ҳолатга тушган ва тушиш хавфи бўлган аҳоли билан манзилли ишлаётгани, хайру эҳсонларни ўз эгаларига етказаётгани халқимизни мамнун этмоқда, қалбига хурсандчилик улашмоқда. Албатта, мана шундай меҳрга муҳтож инсонларнинг дуоси билан юртимиз янада обод бўлади...

⚡️ БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/+vJGwYpQGrmwzNWMy


#Расулуллоҳ_мўъжизалари
129-мўъжиза
Шайтоннинг мағлубияти

Бир одам Абдураҳмон ибн Хунайсга: “Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га шайтон яқинлашганида нима
қилганларини гапириб беринг”, деб сўради. Шунда Абдураҳмон: “Шайтонлар Расулуллоҳ (соллаллоҳу алай ҳи ва саллам) томонга тоғ ва водийлардан тушиб кела бошлашди. Бир шайтон ўзи билан олов шуъласини кўтариб олган эди. У билан Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)ни куйдиришни мақсад қилганди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) уларни кўриб, қўрқувга тушдилар. Шу пайт Жаброил (алайҳиссалом) келиб: “Эй Муҳаммад, айтинг”, деди. Расулуллоҳ: “Нимани айта ман?” дедилар. Жаброил (алайҳиссалом): “Яхшию ёмон киши ошиб ўтолмайдиган Аллоҳ таолонинг мукаммал каломлари билан паноҳ сўрайман. Яна Аллоҳ бунёд
этган ва йўқдан бор қилган нарсаларнинг ёмонлигидан, самодан нозил бўлган нарсаларнинг ёмонлигидан,
самога кўтариладиган амалларнинг ёмонлигидан, ерга кирадиган ёмғир-қор суви, хазина, жасадлар ва бошқа нарсаларнинг ёмонлигидан, ундан чиқадиган наботот, булоқ сувлари ва бошқа нарсаларнинг ёмонлигидан, кечки ва кундузги фитналарнинг ёмонлигидан, бало офатларнинг ёмонлигидан паноҳ сўрайман. Аммо яхшилик билан синайдиган балоларингга розиман, эй Раҳмон”, деб дуо қилинг”, дея ўргатди”.
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Шундан кейин шайтонларнинг олови ўчди ва Аллоҳ уларни мағлуб қилди”, дедилар”.

Аҳмад ривояти (3/419). Байҳақий “ад-Далоил” асарида ривоят қилган (7/95).
Дўстларингиз билан улашинг!
https://t.me/+vJGwYpQGrmwzNWMy


УЙ ОСТОНАСИДА ОЁҚ КИЙИМНИ ЕЧИШ ВА КИЙИШ

Бирор дўстингнинг уйига борганингда ёки ўз уйингга кирганингда кириш ва чиқиш жойларида оҳисталикка риоя қил. Атрофга аланглама ва овозингни баланд қилма.
Пойабзалингни махсус жойга еч. Оёқ кийимингни ечаётган пайтда бир текис қўй, бетартиб қолдирма.
Пойабзал кийиш ва ечишда махсус одобларга амал қилишни унутма. Кийишда ўнгдан кий, ечишда эса чапдан еч.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Сизлардан биpopтaнгиз оёқ кийим кийса, ўнгидан бошласин ва ечса, чапидан бошласин. Шунда ўнг томон биринчи кийилган ва охирида ечилган бўлади”.
(Имом Муслим ва бошқалар ривоят қилган).

"Мусулмоннинг 35 одоби" китобидан.

Дўстларингиз билан улашинг!
https://t.me/+vJGwYpQGrmwzNWMy


ҚАЗО БЎЛГАН БОМДОД НАМОЗИ...

Дунё ва ундаги ишлар намоз вақтларига мослашади, аммонамоз вақтлари бирор ишга мослашмайди. Яъни бошқа ишлар сабабли намоз вақти кечиктирилмайди. Ушбу қоида ҳар бир муваффақиятга эришган мусулмон амал қиладиган қоидадир. Улуғ саҳобий Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу ҳар сафар Тустар жанггини эсласалар, йиғлар эдилар. Тустар қалъаси Форс шаҳарларидан бири бўлиб, мусулмонлар бу шаҳарни тўлиқ бир ярим йил қамал қилганлар.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅

https://t.me/imonuz

Показано 20 последних публикаций.