Репост из: Mehrob.uz
БИРОЗ ТАФАККУР
Кунларнинг бирида баъзи кимсалар имом Шофеъийнинг ҳузурларига келиб, у кишидан Аллоҳ азза ва жалланинг борлигига битта далил айтишни сўрашди. У киши бироз ўйга чўмиб, сўнгра: «Аллоҳнинг борлигига тутнинг барги далилдир», дедилар. Одамлар бу жавобдан таажжубга тушиб, «Қандай қилиб тутнинг барги Аллоҳнинг борлигига далил бўлади?» дейишди. Имом шундай дедилар: «Тут баргининг таъми бир хил. Лекин уни ипак қурти еса, ипак чиқади. Асалари еса, асал чиқади. Кийик еса, хушбўй мушку анбар чиқади. Ахир бу нарсаларнинг аслини бир, чиқишини ҳар хил қилган ким? Аниқки, унинг яратувчиси ушбу улкан коинотни яратган Аллоҳ таолодир!»
"Ҳикматлар" китобидан.
@mehrob_uz