Репост из: O‘zbekiston Yozuvchilar uyushmasi
ҲАМИША ҚАЛБИМИЗДА ЯШАЙДИ
Адабий ҳаётимиздаги оғир жудолик – Ўзбекистон халқ шоири Анвар Обиджоннинг вафоти ҳақидаги мусибатли хабарни эшитиб, биз, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг кўп сонли аъзолари, устоз Анвар Обиджоннинг дўсту биродарлари, укалари ва шогирдларининг юраги чуқур қайғу ва азага тўлди.
Ўзбекистон халқ шоири Анвар Обиджон мазмунли ҳаёт йўлини босиб ўтиб, ўзидан нурли из қолдирди. Устоз адиб билан видолашув онларида, табиийки, бу мунаввар, ибратли ҳаёт саҳифалари ёдимизга тушади.
Анвар Обиджон 1947 йилнинг 8 январ куни Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманидаги Полосон қишлоғида туғилди. У шеър ёзишни мактабда ўқиб юрганидаёқ бошлади. Дастлабки шеърлари “Ғунча” журналида эълон қилинди. Меҳнат фаолиятини ҳам эрта бошлаб, еттинчи-саккизинчи синфларда ўқиб юрган пайтларида чекка маҳаллалар аҳолисига текин хизмат кўрсатувчи сайёр киночига шогирд тушиб, касб ўрганди, пахта тайёрлаш завод-пунктида тракторчилик қилди, конда бурғуловчи бўлиб ишлади, Полосон қишлоғидаги кутубхонани бошқарди, Самарқанд Молия техникумини тугаллади, сўнгра ҳарбий хизматни ўтади.
Тошкент давлат университетининг (ҳозирги ЎзМУ) журналистика факултетида сиртдан таълим олди.
Анвар Обиджон 1981 йили Тошкентга келиб, ҳозирги “Янги аср авлоди”, “Чўлпон” нашриётларида, “Муштум”, “Ёш куч” журналларида, Ўзбекистон телерадиокомпаниясида фаолият юритди.
У болалар учун ҳам, катталар учун ҳам қатор қиссалар, шеърлар, достонлар, ҳикоялар, песалар яратди. Адибнинг “Она Ер”, “Баҳромнинг ҳикоялари”, “Эй, ёруғ дунё...”, “Оловжон ва унинг дўстлари”, “Безгакшамол”, “Кетмагил”, “Масхарабоз бола”, “Аканг қарағай Гулмат”, “Жуда қизиқ воқеа”, “Даҳшатли Мешполвон”, “Ерликлар”, “Мешполвоннинг жанглари”, “Булбулнинг чўпчаклари”, “Одобли бўлиш осонми?”, “Танланган шеърлар”, “Ўқ ўтмас болакай ёхуд олтин юрак”, “Ажинаси йўқ жинкўчалар” каби ўттиздан ортиқ китоблари нашр этилди.
“Қўнғироқли ёлғончи” комедияси Ёш томошабинлар театрида саҳналаштирилган Анвар Обиджон моҳир драматург сифатида ҳам танилди. Шундан бошлаб мамлакат театрларида адибнинг “Паҳлавоннинг ўғирланиши”, “Топсанг – ҳай-ҳай” (“Қоринботир”), “Наврўз ва Бойчечак”, “Аламазон” каби кўплаб песалари қўйилди. Ўзбекфилм киностудиясида адиб сценарийлари асосида “Тилсимой ‒ ғаройиб қизалоқ”, “Даҳшатли мешполвон” комедиялари тасвирга олинди.
Анвар Обиджон фаол, халқчил ижодкор эди. Болаларнинг энг севимли шоирларидан бири эди. Ёшлар, шеърият ихлосмандлари устоз Анвар Обиджонни учрашувларга интиқлик билан таклиф этар, устоз деярли ҳар куни мактаблар, олий ўқув юртлари, ҳарбий қисмлар, маҳалларда адабиёт ва шеърият мухлислари даврасида бўлар эди. Шу билан биргаликда янги ва яхши асарларини билан тезкорлик битар, даврий нашрларда пешма-пеш чоп эттирарди. Шоир шеърлари асосидаги видеороликлар ва дилбар қўшиқлар халқимизга ёд бўлиб кетган. Адибнинг асарлари мактаб дарсликлари ва олий ўқув юртлари қўлланмаларига кирган.
Миллий адабиётимиз ривожи йўлидаги хизматлари давлатимиз томонидан муносиб баҳоланиб, Анвар Обиджон “Ўзбекистон халқ шоири” фахрий унвони (1998), “Фидокорона хизматлари учун” (2011) ордени ва “Шуҳрат” медали (1997) билан мукофотланган.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси жамоаси ва кўп сонли аъзолари номидан Ўзбекистон халқ шоири Анвар Обиджоннинг вафоти муносабати билан марҳумнинг турмуш ўртоғига, фарзандларига ва барча оила аъзолари ҳамда дўсту биродарларига сабру бардош тилаймиз, ҳамдардлик билдирамиз. Шундай мусибатли кунда қалбан бирга эканимизни маълум қиламиз.
Устоз Анвар Обиджоннинг хотираси ҳамиша қалбимизда яшайди.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси жамоаси
https://telegra.ph/%D2%B2AMISHA-%D2%9AALBIMIZDA-YASHAJDI-04-11