Тикланган қадр
Аёл, авваллари эрининг ўзига бўлган муносабатини табиий қабул қиларди. "Эркак бўлгандан кейин аччиғи келганда сўкиб, меҳри келганда эркалайди-да," деб ҳисобларди.
Келин олди-ю, ҳаммаси ўзгарди.
Аслида, ҳеч нарса ўзгармаганди. Турмуш ўртоғининг муносабати ҳам ўша-ўша. Фақат аёл энди гап кўтаролмай қолди. Шунча йил бир-бирини сўзсиз тушунган эр-хотин орасига оламушук оралади.
—Нима қиласан акангникида? Яқинда бориб келдинг-ку! Кимнинг кўзи учиб турибди у ерда сенга!
Эри одати бўйича гапириб-гапириб жавоб беради. Аёл эса энди у зардаларни одатдагидек қабул қилолмайди. Иззат-нафси оғрийди. Бормай қўя қолади.
Эртаси қизи келади. Учта қизини етаклаб. Дардини айтади, қизига отасидан шикоят қилади.
Орадан бир кун ўтиб эри одатдагидек бақириб эшикдан чиқиб кетади.
Аёл супа четида йиғлаб ўтираркан, олдига келган янги келинчакни сезмай ҳам қолди.
—Ойижон, адажон сизни жудаям ҳурмат қилар эканлар-а?
—Ҳурмати шуми, бақиришларини қаранг.
— Бақирсалар ҳам эшикдан сизни излаб кириб келадилар, сизсиз дастурхонга ўтирмайдилар. Ҳар бир ҳаракатларида сизни яхши кўришлари билиниб туради, —деди.
Аёл бирдан йиғидан тўхтади.
Демак, эри уни беҳурмат қилмабди, барчаси олдингидек экан, фақат ўзи иззатталаб бўлиб кетибди-да!
Аёлнинг кўнгли ўрнига тушди. Келини бегона одам, эри уни беобрў қилганини сезмабди. Энди бўлар-бўлмасга аразлашни бас қилиш керак!
Келинчак эса ҳовли сатҳини йиғиштириб юраркан, кеча қайнопаси келиб ўргатиб кетган гаплари қайнонасига сеҳрдек таъсир қилганини кўриб борган сари ҳайрати ошарди.
Феруза Салходжаева
@ijod_sehri21
https://t.me/ijod_sehri21