🌸ИЖОД СЕҲРИ 🌸 Феруза Салходжаева (Феруза Баҳодир қизи)


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: не указана


"Халқ таълими аълочиси", олий тоифали устоз, ёзувчи Феруза Салходжаева Баҳодир қизининг ижодий, маърифий, адабий канали
Мактублар учун: @Salxodjayeva_bot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: 🌸ИЖОД СЕҲРИ 🌸 Феруза Салходжаева (Феруза Баҳодир қизи)
Айблаш осон...
(Бўлган воқеа)

Ўқитувчи кирди-ю, бор овози билан бақираётган болаларнинг уни ўчди. Ҳамма жой-жойига тарқалди.
Аслида, бу мактабдаги энг тўполончи синф. Ҳеч ким эплай олмагани учун, ҳар йили ўқитувчилар алмашаверади. Хатто синф раҳбарига бўйсунмайдиган бу болаларни Маҳмуда мана икки йилдан бери эплаб келяпди. Қаттиқўллик, талабчанлик билан. Буям осонмас, шу икки йил ичида қанча асаб, соғлигидан айрилди.
Дарсни доимгидек давоматни белгилаб олгач, уй вазифасини сўраб, баҳолашдан бошлади.
Негадир болалар бошқача эди бугун. Худди келишиб олгандек бир-бирига қўлига тушган нарсани отар, баъзилари ўрнидан туриб югура бошлади. Фақат Замира индамай ўтирар, аммо шу миттигина қизнинг нигоҳида заҳарҳанда табассум бор эди.
Маҳмуда жим бўлишга чақириб кўрди, бўлмади. Ўқувчиларни битта-битта жойига ўтказа бошлади, бўлмади, кейин овозига эрк берди.
—Жим бўлинглар! Ҳозир ҳаммангизга икки қўяман! Ўчир, овозингни ҳамманг! Синф бироз тинчигандек бўлди
—Устоз, кеча бозорда кўрдим сизни. Ёнингиздаги эрингиз-ми? Кўчада юрадиган дайди —бомжларга ўхшаркан-а?
Ўқувчилар бақириб кула бошладилар. Фақат олд қаторда ўтирадиган 5-6та қизлар уятдан бошини эгиб олган, қолганлари қийқириб кулар эди
Маҳмуда қалтираб кетди. Турмуш ўртоғи хозир хизмат сафарида, кейин жудаям келишган йигит.Шу миттигина қизнинг туҳмати, овоз оҳанги, болаларнинг тарбиясизлиги таъсир қилдими, бошига иссиқ бир нарса югурди. Энди ғазабини босолмай қолди.
—Тур, ўрнингдан. Тарбия берган ота-онангга минг лаънат! Эшитдингми?
—Вой устоз, сизга нима қилдим. Асабийлашманг, ўзингизни асранг, бизни кечиринг, устоз! Бирдан қиёфасини ўзгартириб сипо қизга айиланиб қолнан Замиранинг гаплари ўқитувчига акс таъсир қилди. Асаблари дош бера олмай қолганди. Оғзига келган сўзни қайтармай бақира бошлади. Чап кўксида симиллаган оғриққа эътибор бермай бақирар экан, ўқувчилар атайлаб уюштирган бу саҳнани айнан Маҳмуда овозига эрк берган жойидан бошлаб болалардан бири яширин тасвирга олаётганидан бехабар эди...

Фарида ўқитувчилар хонасига кириб кетаётганди, орқасидан
—Устоз, —деган журъатсизгина овоз келди.
—Ҳа, қизларим, нима бўлди?
Иккита қиз атрофга қараб олгач, улардан бири ўқитувчилар хонасига ишора қилиб
—Майли-ми, кирсак?— деди...
Фарида қизларни эшитгач, даҳшатга тушди, уларни сотиб қўймасликка ваъда бериб нима қилишни ўйлай бошлади. Мияси яшин тезлигида ишлар экан, югургудек бўлиб синфга кириб борди.
—Болалар, комиссия келяпди, телефонларингизни менга топширинг, яшириб қўяман, дарс охирида оласиз. Ҳар бир бола битталаб текширилаётган экан, тез бўлинг! У ваҳима аралаш шундай ишонарли гапирар эди-ки, биринчи бўлиб Замира телефонини олиб чиқиб берди...

Телефонлар болаларнинг ота-онаси келмагунча, ундаги Маҳмудани шарманда қилувчи тасвирлар йўқ қилинмагунча эгаларига қайтарилмади.
Аслида, дарс қилишни истамаган айни ўсмир ёшидаги болалар бу саҳнани Замира режиссёрлигида сценарийни ўзлари яратиб, ўзлари видеога олиб, ижтимоий тармоқларда тарқатиб юбормоқчи, шу йўл билан бу ўқитувчидан қутулмоқчи бўлган эдилар.
Ўқувчиларнинг режаси амалга ошмаган бўлса-да, барибир иш берди. Маҳмуда эртасигаёқ бу синфга дарс беришдан бош тортди.
Яна битта билимли устоздан айрилганига олдинги қаторда ўтирадиган бешта-олтита ўқувчи ачинди, холос, аммо улар ҳам воқеа ҳақида синф раҳбарига хабар берганидан асло хафа эмас эдилар...

Феруза Салходжаева

@ijod_sehri21
https://t.me/ijod_sehri21
https://t.me/ijod_sehri21


Репост из: 🌸ИЖОД СЕҲРИ 🌸 Феруза Салходжаева (Феруза Баҳодир қизи)
Ассалому алайкум, қадрдоним.

Яхши хабарлар , эзгу тилаклар билан ҳар тонг ғойибона бўлсада кўришиш бахтини берган Аллоҳимга ҳамду санолар бўлсин

Ўн кундан сўнг изн сўраб эшик қоқаётган март кириб келади.
Қарабсизки, у ёғи баҳор....
Совуқлар шаштидан қайтиб  қолди. Одамлар ҳам, назаримда..
Бугун ҳам илиқ об-ҳаво кўрсатяпди,  ҳар ҳолда минус эмас.

Шукрона илмини ўргансин юрак,
Ёмғирига шукур, қорига шукур.
Менинг тилимда  ҳам шу эзгу тилак:
Борига барака, барига шукур.

Кунингиз тинч, хотиржам, офиятда ўтсин. Ишдаги муаммоларни муаммо ҳисобламанг, у ҳамиша бўлган ва ҳеч қачон тугамайди.

Оилангиз тинч, соғ-саломат, сизга меҳрибон бўлсин. Қари-ю ёшга бирдек инсофи тавфиқ берсин.
Яхшиликлар қилишдан чарчаманг. Яхши амалларингиз фарзандларингиз бошига омад бўлиб ёғилсин.

Душанба кунингиз хуш кайфиятда ўтсин!
Энг муҳими соғлиқ экан, ўзингизни асранг. Дардмандларга Аллоҳ шифо берсин. Баҳорларга бирга етайлик

@ijod_sehri21

https://t.me/ijod_sehri21


بِسْـــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــيم
17.Fevral.25y. 18.Shaʼbon.1446y
Dushanba. Toshkent vaqti bilan.
Sollallohu 'alayka yaa Rosulalloh!
                                                   
05:56  TONG

06:30  BOMDOD.

07:15  QUYOSH.

12:42  PESHIN.

16:17  ASR.

18:02  SHOM  

19:16 XUFTON.


Masjidlarda jamoat namoziga takbir turli xil vaqtlarda tushiriladi.

  @Namoz_vaqti




ЎКИНЧ

Дарахтнинг мева тугишга шай турган қанчадан-қанча гулларини бемаврид шамоллар учириб кетгани сингари умримнинг қанчадан-қанча онлари ҳасадгўй ва мунофиқлар етказган жароҳатлардан оғринишу, турмуш икир-чикирларини ўйлаш билан бесамар ўтганига ўкинаман...

Ўткир Ҳошимов


@ijod_sehri21

https://t.me/ijod_sehri21


Репост из: 🌸ИЖОД СЕҲРИ 🌸 Феруза Салходжаева (Феруза Баҳодир қизи)
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ассалому алайкум

Кунлар бир-бирига эргашиб давом этади. Тонглар отади. Қуёш ер юзига нур таратади. Тонглар бизни Аллоҳ ва бир-биримизга боғланишимиз учун янги умид ва имконият бағишлайди.

Аллоҳ неъматларига шукр қилувчиларни, бу кун ва бундан кейинги келадиган кунларнинг яхшиликлари ила сийласин.


Хайрли тонглар азизлар!

@ijod_sehri21

https://t.me/ijod_sehri21


بِسْـــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــيم
16.Fevral.25y. 17.Shaʼbon.1446y
Yakshanba. Toshkent vaqti bilan.
Sollallohu 'alayka yaa Rosulalloh!
                                                   
05:58  TONG

06:30  BOMDOD.

07:17  QUYOSH.

12:42  PESHIN.

16:15  ASR.

18:01  SHOM  

19:15 XUFTON.


Masjidlarda jamoat namoziga takbir turli xil vaqtlarda tushiriladi.

  @Namoz_vaqti




***
Бир кун машина ҳайдаб кетаётгандим, йўлда адашиб қолдим. Шунда Зулайҳо хожи онам: “Тагингда янги мошина-ю, қаёққа кетаётганингни билмайсан-а!” дедилар. Онамнинг бу сўзлари бир умр юрагимда муҳрланиб қолди. Айниқса, бир ишни бошлаб, нима қилишни билмай қолганимда ёки минбарга чиққанимда онам, “Худо шундай минбарга чиқишни лозим кўрибди-ю, нима гапиришни билмаганингни қара” дегандай, бирор нарсани ёзмоқчи бўлсам, “Худо қалам бериб қўйибди-ю, қўлингда пит ўлмайди (бирор нарсани ёзиб мондитмайсан, ёлчитмайсан, эплолмайсан) дегандай бўлаверадилар. Хаёлан ношудлигимдан хижолат тортаман.
***
Онамнинг оёғи оғриб, туролмай қолдилар, аммо жойномозга эмаклаб боришни канда қилмадилар. Касалга рухсат борлигини айтишганида:”Эртага Худо, ҳали тирик эдингку, калланг жойида эдику, деса, Худонинг юзига қандай қарайман” дедилар ва номоз ўқишни тўхтатмадилар.
***
Болалигимда, дунё мен учун яралган ва мен дунёни ўзгартираман, дердим. Ўшанда онам: “Дунёнинг куни сенга қолгани йўқ, дунё сенгача ҳам айланиб турган, сендан кейин ҳам айланаверади. Ўзингни эплаб юрсанг шу ҳам катта гап, эҳтиёт бўл, чархнинг қиличи тегиб кетмасин. Дунёни ўзгартирадиганлар якка дуккам, минг йилда бир чиқади. Худо айтди, Пайғамбар (с.а.в) ўзгартирди. Эндиги ўзгариш қиёматда бўлади,” дедилар. Бу сўз мени доим эҳтиёт бўлишга чақиради.
***
Бир кун Онамга “Шеър ўқиб берайми?” десам, “Йўқ, Қуръон ўқиб бер,” дедилар.
***
Бир кун синглим хомуш тортиб: “Сиз ўлиб қолсангиз биз нима қиламиз, Онажон!” деди. Онам: “Дунёда ўлмайдиган одам бўлмайди. Бир бирини ажалидан беш кун бурун ўлдирадиганлар бор. Умримни бошида етти қиз туғмай мен ўлай деган эдим, умримни охирида яхшиям шу етти қизни туққан эканман дедим, энди шу етти қиз учун яшагим келаяпди, кетишга кўзим қиймаяпти. Ўлиб қолсам сизларсиз қандай яшайман, жон қизим!” дедилар. Синглим хўнграб йиғлаб юборди.
***
Онам ҳамиша: - Ўғлим, кўпчилик тарафида бўл. Кўпчилик бор жойда барака бор. Биров бир нарса деса оғиб кетаверма, нимаики ақлдан оздирса, билиб қўйки уни ортида шайтон турибди. Пул деб борди келдини унутма, шайтон пул бор жойда болалайди. Ёруғ, катта, кенг, кўпчилик юрган йўлдан юр. Қоронғуда юрган гўнг босади. Одамнинг эти ҳаром лабзи ҳалол . Яхши сўз айтсанг, яхшилик топасан, ёмон сўз айтсанг вахшийлик, ҳеч қачон болтанг тошга тиймасин, – дейдилар.
***

- Ўлсам, оталарингни ёнига кўминглар. Қиёматда отанг билан бирга бўлишни истайман. Жанозамга келган одамларни ҳеч қайсисини қуруқ оғиз қайтарманглар. Шу ёшгача яшадим, ҳаммадан розиман. Ҳеч кимдан ҳеч бир гинам йўқ. Ҳаммадан яхшилик кўрдим. Худога шукур, орқамга қарамай кетаяпман. Қирқ йил олдин, мана энди қаридим, энди ўлсам керак девдим, Худойим яна қирқ йил умр берди. Ҳеч армоним йўқ. Тепкилаб кўмаверинглар. Худо насиб қилса қиёмат куни кўришаверамиз. Катта умр олдинда! – дедилар.
***
Илоҳо, Онажонимни умрини узоқ қил, Оллоҳим! Барча қудрат, барча мурувват, барча саховат сенинг қўлингда Оллоҳим!Барча оламларнинг ёлғиз подшоси Ўзингсан! Сенгагина ибодат қиламиз, сендангина нажот кутамиз, сенгагина сиғинамиз, сендан ўзга паноҳимиз, дардкашимиз йўқ, илтижоларимизни қабул қил, Парвардигорим!

Муҳаммад Исмоил

@ijod_sehri21

https://t.me/ijod_sehri21


Репост из: 🌸ИЖОД СЕҲРИ 🌸 Феруза Салходжаева (Феруза Баҳодир қизи)
РАШК

У завжасига ғазабланиб деди:
- Мен сени рашк қиламан, деб минг марта айтдим. Сени зийнатланишнинг барча туридан ман қилмаганмидим?!
У бутунлай беғуборлик билан жавоб берди:
- Менда ҳеч қанақа зийнат йўқ!
У деди:
- Аммо сен одамлар олдида китобингни очдинг. Бир сатр ўқиб табассум қилиб қўяр, бошқа сатрни ўқиб қошингни кўтариб қўяр эдинг. Мен ўзи шу учун ошиқ бўлган эдим сенга. Илтимос, кўчада китоб ўқишни бас қил!

Айман Ёғий

@ijod_sehri21

https://t.me/ijod_sehri21


Репост из: 🌸ИЖОД СЕҲРИ 🌸 Феруза Салходжаева (Феруза Баҳодир қизи)
15 -февраль - атоқли адиба, вафодор аёл, гўзал шеърлар муаллифи, севимли рафиқа Саида Зуннунова таваллуд топган кун.

Суратни эса Саид Аҳмад қамоқхонада чизган...

Ўзбекистон Қаҳрамони Саид Аҳмад қамалганида турмуш ўртоғи, шоира — Саида Зуннуновага
— Эрингдан ажраш , бўлмаса ёзганларинг ҳеч қаерда чиқмайди, сен учун барча йўл беркилади,- дейишади. Саида Зуннунова  эшикни қаттиқ ёпиб чиқиб кетади. Чиндан ҳам унга адабиёт соҳасидаги барча эшиклар беркилади. У талабаларнинг диплом ишларини машинкада териб бериб пул топа бошлайди.

Аслида, аслида...у ҳали Саид Аҳмад билан қонуний никоҳдан ўтмаган эди..
  ...Қаноатда Саида филча бўлурму, ҳай- ҳай...

@ijod_sehri21


@ijod_sehri21

https://t.me/ijod_sehri21

5k 0 111 277

Репост из: 🌸ИЖОД СЕҲРИ 🌸 Феруза Салходжаева (Феруза Баҳодир қизи)
.АССАЛАМУ АЛАЙКУМ!

Яхши кайфият, соғлик, кўнгил хотиржамлиги, табассумли чеҳралар кун давомида сиз билан бирга бўлсин!

Яхши ниятларла бошланган кунингизни, Аллоҳ яхшиликлар билан тўлдирсин!

  ХАЙРЛИ ТОНГ

Шанба тонги хайрли бўлсин!

Асабларингизни асранг. Яқинларингизни асранг.
Кўнгилни асранг.
Айтишларича, битта инсон кўнглига бутун коинот сиғар ва у бор йўғи нуқтадек жойни эгаллар экан.

Сизга  энг муҳими соғлик-саломатлик, кенг феъл, кетмас давлат сўрадим, қадрдоним!

@ijod_sehri21

https://t.me/ijod_sehri21




Репост из: 🌸ИЖОД СЕҲРИ 🌸 Феруза Салходжаева (Феруза Баҳодир қизи)
САБОҚ

Бу воқеа кечки овқат сузилиб, ҳамма дастурхон устида йиғиладиган пайт содир бўлган. Саранжом ҳовлида, ошхона томонда келин ошни дамлаб, салатларни тайёрлайди. Ўғилларига бобо- бувисини чақириб келишларини айтади. Ҳамма нарса тайёр, аммо қайнота-қайнонасидан дарак йўқ. Иккинчи марта чақирганда, овсини чиқиб келади, яна кексалар ҳаяллаяпти. Ошнинг ланж бўлишидан, дарров келавермаганларидан ранжиб , овсинига :
-Ҳаааа, келсалар ошни ейди, келмасалар тошни, - дедию, айвон деразасидан синчковлик билан қараб турган, эрига кўзи тушди, юраги нохуш бир нарсани сезгандек, алланечук бўлиб кетди.
Олдин қўшнилар билан гаплашиб турган қайнонаси, кейин шахматини тугатган қайнотаси кириб келишди. Дастурхон бошида ҳамма жам бўлишди. Гуллар ифори, саришта ҳовлида эсаётган майин шабада, мазали ва оби-тобидаги ошни еб, пазанда келинга раҳматлар ёғдириб, дуо ўқишди. Ҳадиксираб, тиғ қиррасида юргандек, дастурхонларни йиғиштириб олди.
Ота-онасини кузатиб қайтишаётганда, эри дарвозани ёпишга кетаётган келинга , “Ташқари дан 7-8 дона тош териб кел“- деб қолди.
Эрини одатини билгани учун лом-лим деёлмай тошни териб келди. Ювиб, дастрўмолга ўраганини кўргач, ўзимга едирармикин, деб лоҳасланди.

“Кийиниб чиқ, машинага ўтир!“-деган гапидан ўзига келди. Ортиқча савол бермай, кийиниб чиқиб, машинага ўтирди. Нима дейишни, ўзини қандай оқлашни, ҳатто òзини қандай тутишни ҳам билмас, ҳуши ўзидамас, кетиб борарди. « Нима бўларкин, нима қилиб қўйдим, нимагаям шу гапни айтдим, қаерга борарканмиз, нима билан тугаркин, эшитганлар нима дейди, наҳотки ажрашиб кетамиз??» Бунақа саволларнинг саноғи , йўлнинг адоғи кўринмасди.

-Кеч бўлиб қоляпти, онангга телефон қилиб бораётганимизми айт, қўрқиб қолишмасин!
Шунда келин :
-Ота-онамникида нима қиламиз, дея олди.
-Борганда биласан!
Охирги муюлишдан кейин қизлик ҳовлиси, чироқ ёруғида мунғайиб турган чол-кампир ота- онасига кўзи тушиб, :
- Жон дадаси, мени кечиринг, оғзимдан чиқиб кетди,- дея жон ҳолида ялина бошлади.

Дарғазаб машинадан тушган эри, саломлашиб, қариялардан ҳол сўрашди. Буларнинг кеч юрганида бир нохушлик борлигини сезган онаси елкалари букчайиб, янаям кичрайиб кетгандек эди. Сўрашаётганида титраб кетди.
-Шу ёққа йўлим тушганди, қизимни олиб кетай, деб бурилдим.- дедию кўзини олиб қочди.

Анчадан бери бувисиникида юрган қизи ҳам кийимларни олиб чиқиб, уйқусираб, машинага ўтирди. Қизини ортидан машинага чиққан хотинига :Сен чиқма, шу ерда қол! “ деди.
-Нега , мен эртага ишга боришим керак деди-ю, ота онаси билан омонлашди.
Машина жойидан жилди, уйига қайтаётганига, ота-онасини ортиқча азобламаганига хурсанд бўлди.
Машина биринчи бурилган жойида қаттиқ тормоз билан тўхтатдию:
- Мени ота-онамга едирмоқчи бўлган тошингни ўзингни ота-онангга бермоқчи эдим. Уларга озор бермадим.
Аммо , Сен туш машинадан!
- Дадажон биз ойимсиз қандай яшаймиз? - дея зорланиб йиғлади қизи...
Машина ҳовлига кириб келганда, тонг ёришай деган, ҳамма ширин уйқуда эди.
Тошларни қизининг қўлига топширар экан, :
- Бу тошларни асраб қўй, йўқотма! Бу тошлар онанг учун сабоқ бўлди. Вақти келганда сенга гапириб бераман- деди.
Неварасининг қандай келиб қолгани, тунда нималар бўлгани эру-хотин ўртасида сир бўлиб қолди.
Бир оғиз ўйнаб гапирган гапидан ҳамма ҳавас қиладиган тўкис бахти, кўпчиликнинг орзусидаги осуда ҳаёти, ким етиб , ким етмаган чиройли тақдири остин-устун бўлаёзганини умрбод унутмади.


Навоий шаҳри Қандолат Раҳмонова

@ijod_sehri21

https://t.me/ijod_sehri21


Тупроққа қоришиб ётган буғдой нон бўлдию дастурхон тўридан жой олди.

Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Нон бўлгунича бечора буғдой қанча машаққатни босиб ўтди. Тегирмонга ташланган буғдой жони тилка-тилка бўлиб унга айланди. Ун устидан иссиқ сув қуйдилар, муштлаб хамир қордилар, у ортиқ чидолмасам керак деб ўйлади. Хамирдан нон ясадилар, оғриқ устидан оғриқ - игна билан бағрини тешиб чакич урдилар.

Бўлди, бўлди энди қутилдим деганда, дўзахдек қизиган тандирга ёпиштирдилар… Нон бўлиб пишдию, дастурхон тўридан жой олди.

Биргина буғдойнинг босиб ўтган йўллари - инсон ҳаёт йўллари билан айрим ҳолатларда ўхшаш...

Ҳар машаққатнинг ажри бор, Аллоҳдан умидингни узма...

@ijod_sehri21

https://t.me/ijod_sehri21

9.7k 0 167 3 183

Бобур лашкарлари билан тоғ ошиб йўлга тушади. Қор шиддат билан ёғар, кўз очиргани қўймас эди. Шунда олдинда кетаётган  навкарларлардан бири ғор топганлиги ҳақида хабар беради, буйруқ асосида барча ғорга киради. Токи ҳамма навкарлар жойлашмагунча, Бобур Мирзо ғор оғзида ўтиради.  "Елкам тўрт энлик қор бўлди", —дейди Бобур. Шунда ичкаридан кимдир чиқиб
—Ғор ичи кенг экан, ҳаммага жой етади,— дейди. Ана энди Бобур ҳам ичкарига киради...

Буюкликни қаранг! Мажбуриятни қаранг! Ҳаммадан биринчи бўлиб панага кириб кетса бўларди. Ахир у шоҳ эди! Аммо қалбан шоир эди-да!

Беихтиёр ёдимга Сирожиддин Саййиднинг машҳур сатрлари тушди

Бунча узун "оҳ" тортдингиз, оҳ, Бобур,
Муттаҳамлар дунёсида шоҳ Бобур...

@ijod_sehri21

https://t.me/ijod_sehri21

13k 0 177 6 192

Репост из: 🌸ИЖОД СЕҲРИ 🌸 Феруза Салходжаева (Феруза Баҳодир қизи)
Аҳбоб, йиғилмоқни фароғат тутунгиз,
Жамиятингиз борини давлат тутунгиз.
Чун гардиши чарх бу дурур, тенгри учун,
Бир - бирини неча куни ғанимат тутунгиз.

ЗАҲИРИДДИН МУҲАММАД БОБУР

Бугун - шоҳ ва шоир, олим, географ, тарихчи бобомиз Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун!


Ҳиндистонлик сиёсатшунос Жавоҳирлаъл Нерунинг Бобурийларга берган таърифи:

«Шимолдан тушган фотиҳлар бизга қалбларини кафтларига солиб олиб келдилар, англияликлар эса , ўз маданиятини консерва банкаларда келтирди....»

Назаримда, энг гўзал таъриф - шу!

@ijod_sehri21
https://t.me/ijod_sehri21

5.4k 0 130 1 83

بِسْـــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــيم
14.Fevral.25y. 15.Shaʼbon.1446y
Toshkent vaqti bilan.
Juma ayyomingiz muborak bo‘lsin!
Sollallohu 'alayka yaa Rosulalloh!
                                                   
06:00  TONG Saharlik tugashi.

06:30  BOMDOD.

07:19  QUYOSH.

12:42  PESHIN.

16:13  ASR.

17:59  SHOM   Iftorlik vaqti.

19:12 XUFTON.


Masjidlarda jamoat namoziga takbir turli xil vaqtlarda tushiriladi.

  @Namoz_vaqti


Allohumma solli 'alaa sayyidina Muhammad!
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН !

https://t.me/ijod_sehri21

8.1k 0 254 3 43


Показано 20 последних публикаций.