Айблаш осон...
(Бўлган воқеа)
Ўқитувчи кирди-ю, бор овози билан бақираётган болаларнинг уни ўчди. Ҳамма жой-жойига тарқалди.
Аслида, бу мактабдаги энг тўполончи синф. Ҳеч ким эплай олмагани учун, ҳар йили ўқитувчилар алмашаверади. Хатто синф раҳбарига бўйсунмайдиган бу болаларни Маҳмуда мана икки йилдан бери эплаб келяпди. Қаттиқўллик, талабчанлик билан. Буям осонмас, шу икки йил ичида қанча асаб, соғлигидан айрилди.
Дарсни доимгидек давоматни белгилаб олгач, уй вазифасини сўраб, баҳолашдан бошлади.
Негадир болалар бошқача эди бугун. Худди келишиб олгандек бир-бирига қўлига тушган нарсани отар, баъзилари ўрнидан туриб югура бошлади. Фақат Замира индамай ўтирар, аммо шу миттигина қизнинг нигоҳида заҳарҳанда табассум бор эди.
Маҳмуда жим бўлишга чақириб кўрди, бўлмади. Ўқувчиларни битта-битта жойига ўтказа бошлади, бўлмади, кейин овозига эрк берди.
—Жим бўлинглар! Ҳозир ҳаммангизга икки қўяман! Ўчир, овозингни ҳамманг! Синф бироз тинчигандек бўлди
—Устоз, кеча бозорда кўрдим сизни. Ёнингиздаги эрингиз-ми? Кўчада юрадиган дайди —бомжларга ўхшаркан-а?
Ўқувчилар бақириб кула бошладилар. Фақат олд қаторда ўтирадиган 5-6та қизлар уятдан бошини эгиб олган, қолганлари қийқириб кулар эди
Маҳмуда қалтираб кетди. Турмуш ўртоғи хозир хизмат сафарида, кейин жудаям келишган йигит.Шу миттигина қизнинг туҳмати, овоз оҳанги, болаларнинг тарбиясизлиги таъсир қилдими, бошига иссиқ бир нарса югурди. Энди ғазабини босолмай қолди.
—Тур, ўрнингдан. Тарбия берган ота-онангга минг лаънат! Эшитдингми?
—Вой устоз, сизга нима қилдим. Асабийлашманг, ўзингизни асранг, бизни кечиринг, устоз! Бирдан қиёфасини ўзгартириб сипо қизга айиланиб қолнан Замиранинг гаплари ўқитувчига акс таъсир қилди. Асаблари дош бера олмай қолганди. Оғзига келган сўзни қайтармай бақира бошлади. Чап кўксида симиллаган оғриққа эътибор бермай бақирар экан, ўқувчилар атайлаб уюштирган бу саҳнани айнан Маҳмуда овозига эрк берган жойидан бошлаб болалардан бири яширин тасвирга олаётганидан бехабар эди...
Фарида ўқитувчилар хонасига кириб кетаётганди, орқасидан
—Устоз, —деган журъатсизгина овоз келди.
—Ҳа, қизларим, нима бўлди?
Иккита қиз атрофга қараб олгач, улардан бири ўқитувчилар хонасига ишора қилиб
—Майли-ми, кирсак?— деди...
Фарида қизларни эшитгач, даҳшатга тушди, уларни сотиб қўймасликка ваъда бериб нима қилишни ўйлай бошлади. Мияси яшин тезлигида ишлар экан, югургудек бўлиб синфга кириб борди.
—Болалар, комиссия келяпди, телефонларингизни менга топширинг, яшириб қўяман, дарс охирида оласиз. Ҳар бир бола битталаб текширилаётган экан, тез бўлинг! У ваҳима аралаш шундай ишонарли гапирар эди-ки, биринчи бўлиб Замира телефонини олиб чиқиб берди...
Телефонлар болаларнинг ота-онаси келмагунча, ундаги Маҳмудани шарманда қилувчи тасвирлар йўқ қилинмагунча эгаларига қайтарилмади.
Аслида, дарс қилишни истамаган айни ўсмир ёшидаги болалар бу саҳнани Замира режиссёрлигида сценарийни ўзлари яратиб, ўзлари видеога олиб, ижтимоий тармоқларда тарқатиб юбормоқчи, шу йўл билан бу ўқитувчидан қутулмоқчи бўлган эдилар.
Ўқувчиларнинг режаси амалга ошмаган бўлса-да, барибир иш берди. Маҳмуда эртасигаёқ бу синфга дарс беришдан бош тортди.
Яна битта билимли устоздан айрилганига олдинги қаторда ўтирадиган бешта-олтита ўқувчи ачинди, холос, аммо улар ҳам воқеа ҳақида синф раҳбарига хабар берганидан асло хафа эмас эдилар...
Феруза Салходжаева
@ijod_sehri21
https://t.me/ijod_sehri21