Мукофот
Ҳакимжоннинг аёли вафот этди. Тўртта боласи етим қолди. Каттаси эндигина олти ёшга тўлган, қолганларининг орасида бир ёшдан фарқ бор эди. Эсини таниб улгурмаган гўдаклар нима бўлганини тузук-қуруқ англамас, азага келган одам борки, етимларнинг эндиги тақдиридан сўзларди...
Эркинойнинг ўн уч йил яшаган турмушини ташлаб қишлоққа қайтиб келганига ҳам бир йилча бўлиб қолди. Ундан, бундан совчи чиқди, кўнгли чопмади. Ҳакимжондан совчи чиққанда эса, сира ўйламай рози бўлди.
—Тўртта гўдак бола билан қийналиб қоласан, —деди онаси.
—Шу фарзандлари учун танладим, менга эр керак бўлса, ўз турмушимни бузмасдим, шу бола деб ажрашдим,-деди у қатъий.
Йиллар йилларни қувиб ўтди. Эркиной болаларни оқ ювиб, оқ таради. Фарзандлари ҳам оқибатли бўлди. Улғайиб, топармон, тутармон бўлдилар.
Ота-онасига Умра сафарига йўлланма олиб берди ўғиллари. Қизлари сарполар кийдириб кузатиб қолди.
Эркиной опа Каъбани тавоф қилиб юраркан бир аробий киши сира ортидан қолмаётганини, унга ҳайрат билан тикилиб, ўз тилида нималардир сўзлаётганини сезиб қолди, турмуш ўртоғининг қулоғига
—Дадаси, анави киши сира ортимдан қолмаяпди, қўрқяпман,-деди. Шунда Ҳакимжон аробийга ўзбекчалаб мурожаат қилди,
—Сенга нима керак?
Аробий ҳаяжонланиб нималардир дер, уни қўйиб юбормас, Ҳакимжон унинг бирорта гапига тушунмас, нима қилишини билмас, атрофни одамлар ўраб ола бошларди. Охири таржимон топиб келдилар. Арабийнинг гапларига ажабланган таржимон унинг саволини зўрға етказди
— Бу аёл ким? Бу қандай аёл? Мен унинг олдида Пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўряпман!
Эркиной йиғлаб юборди.
—Мен оддий ўзбек аёлиман, хатто ўзим фарзанд кўрмаганман, аммо эримнинг тўртта боласини ўз боламдек катта қилдим. Шу муқаддас даргоҳга ҳам боқиб катта қилган болаларим жўнатди.
Шунда аробий ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан
" Ким етимнинг бошини силаса, мен у билан жаннатда кўшни бўламан, охиратда эса шундай ёнма- ён тураман дея иккита бармоғини жуфтлаштириб кўрсатган хадисининг хаётда гувохи бўлдим",— дея йиғлаб юборди....
Феруза Салходжаева
Воқеани бизга тақдим этган Жумагул хожи онамиздан Аллоҳ рози бўлсин. Билмадим, қай даражада етказа олдим, аммо ўзим этим увишиб, йиғлаб ёздим.
@ijod_sehri21
https://t.me/ijod_sehri21