#Darding
Дардинг менинг дардимдир
(4-қисм)
—Фотиҳа қолдирилди. Сизларни овора қилганимиз учун узр сўраймиз, —деди. Сўнг гандираклагудек қадам ташлаб уйга кириб кетди.
—Опа, куёв томон айнибди, эшитдингизми!? Синглисининг айтган гапи уни эсдан айирай деди.
"Закариё! Бу ўшанинг иши. Нима деган одам бўлдим."
Кейин гаплашиб кўрмоқ учун телеграмдан Одилни қидирди. Йигит барча ёзишмаларни ўчириб ташлаган эди. Қўнғироқ қилди. У қизни блоклаб қўйганди.
Қариндош-уруғлар секин-аста тарқадилар.
Козим Мўътабарнинг талаби билан у томонга қўнғироқ қилди.
—Биздан нима айб ўтди? Эшигимга ялиниб келган ўзингиз эдингиз. Нима сабабдан энди бош тортдингиз? Ота сифатида шуни билишга ҳақим бор деб ўйлайман.
—Буни энди қизингиздан сўрайсиз. Ўғлим у қизга уйланмайман деб туриб олди. Кетказган ҳаражатларингиз суммасини айтсангиз, кечга укам ташлаб кетади. Шундай бўлиб чиққанидан мен ҳам хафаман, албатта. Узр.
—Хуршида!!!
Қиз қулоқларини беркитиб олди. "Ўлдиришади мени!"
Йўқ, уни ҳеч ким ўлдирмади. Фақат отаси қалтираб бир гап айтди
—Дўст-душманнинг олдида бошимни эгдинг қизим!
Мўътабар опа
—Ўз бахтингга ўзинг зомин бўлдинг, болам! —деди титраб-қақшаб.
Хуршиданинг телефонига номаълум номердан хабар келди
"Хафа бўлмай ўтирибсанми, Хурши? Шу хафта ойим совчиликка борадилар! Сиқилма, жоним."
"Эндими? Аблаҳ! Икки дунёда ҳам сенга тегмайман" У бу гапларни ичида айтди. Хабарга эса жавоб қайтармади.
Бир ҳафта эмас, бир ойдан сўнг Закариёнинг онаси Козим аканинг хонадонига совчиликка келди. Аёлнинг "босайми босмайми" деб келаётган қадамидан тортиб, тошлари офтобда ял-ял ёнаётган кўйлагигача, юзида муқим ўрнашган заҳарҳандаликдан тортиб, лабидаги совуқ илжайишигача кибр зоҳир эди.
—Қизингиз ўғлим билан гаплашган экан! У номаҳрам эркакнинг кўзларига тик боқиб гапирди. Эркак бошини эгди. Бу биринчи зарба эди.
—Шунча яхши қизларни кўрсатдим, кўнмади ўғлим, қизингиз бошини айлантириб қўйганми? Тиржайди аёл бу сафар Мўътабарга баланддан қараб.
—Остонангизга қулчиликка келдим! Ғалаба нашидасини сурди аёл. Охирги заҳарини сочиб.
Хуршида шу ўтган бир ой ичида Одилни унута олмаётган, Закариёни кўргани кўзи йўқ эди
—Тегмайман унга! —деди онасига.
Онаси оҳиста, лекин қатъий гапирди.
—Буни аввалпоқ ўйлаш керак эди. Энди сенга ундан бошқа ҳеч ким уйланмайди.
***
Малика ота ҳовлисига етиб келганида узоқдан азон овози келаётган эди.
Дарвозани узоқ тақиллатди. Қаттиқ-қаттиқ Онаси очди эшикни
—Тинчликми, болам?
Аммо тинчлик эмаслиги кўриниб турарди. Онаизор қизининг қўлидан чақалоғини олди.
Малика шу тариқа уйга келиб қолди. Бир ҳафтада ўзига келди. Онаси боласига қарар экан, тўйиб ухлади, бемалол овқатланди.
—Энди уйингга бор, болам. Чиққан қиз чиғириқдан ташқари. Даданг ўзи олиб бориб қўймоқчи.
—Бормайман, ойи, ўлиб қоламан у уйда. Йиғлади Малика.
Онаси индамади. Тавба. Мана қизи келганига бир ҳафта бўлибди-ки, ортидан бир одам йўқлаб келмаса-я?! Оила ҳам ўйинчоқ бўлиб қолди.
Малика дам олиб бироз ўзига келгач, боласи ҳам кўзига бошқача кўрина бошлади.
Аслида, қишлоқ ҳаёти ҳамма жойда бир хил. Меҳнат, меҳнат, меҳнат.
Иккита янгаси ҳам эрталабдан кечгача тиним билмайди. Уларнинг ҳам ёш болалари бор. Аммо бир ухлаб туриб, яна ишга уннаб кетаверадилар.
У боласини кичик жиянининг аравасига ётқизди. Ўзи эса томорқада ишлаётган келинойиларини кузатиб ўтирди. Бир пайт уч ёшлардаги Қосимжон чақалоққа яқинлашиб, оғзидан сўрғичини тортиб олиб, ўз оғзига солди. Чақалоқ йиғлай бошлагач, қайтиб сўрғични унинг оғзига тиқди.
—Нима қиляпсан!?—бақирди Малика. Тегма! Оғзинг ўйилиб ётибди, қизимни касал қиласан!
Бир ҳафтадан бери хизматини қилиш жонига теккан янгаси ўрнидан туриб Маликага ёпишиб кетди.
—Нега болага бақирасиз?
—Ўзини қаранг..
—Шунинг учун чидаб ўтириш керак эди . Биз ҳам юрибмиз-ку. тош келса кемириб, сув келса симириб.
Ичкари уйда ўтирган ота-онаси ҳамма гапни эшитди.
Кеқурун отаси уни машинага солиб уйига олиб борди.
Эшикни очган аёл қуда уларни уйига ҳам қўймади.
—Қуда, биз қизингизни энди қабул қилолмаймиз...
(Давоми бор)
Феруза Салходжаева
@ijod_sehri21
https://t.me/ijod_sehri21