Соҳир сатрларнинг соҳибаси
Чўлда кетаётган йўловчи роса чанқаб турганда, зилол булоқ олдидан чиқиб қолса, ундан тўйиб-тўйиб ичиб, баҳраманд бўлади. Мен ҳам Қозоғистон Республикаси ижтимоий, адабий-бадиий газетаси бўлмиш "Адабиёт ва санъат" да Феруза Салходжаеванинг илк бор ҳикоясини ўқиганимда шундай ҳолатга тушганман. "Ким экан бу ажойиб асар муаллифи?" - деб интернетдан излай бошладим. Телеграм ижтимоий тармоғининг "Ҳикоялар ва қиссалар" каналида "Кўктерагим" қиссасини ўқиб, кўзларим қувончдан порлаб кетди. Феруза—менинг энг суюкли шоирим, ёзувчим, юртдошим Баҳодир Собитнинг зурриёдлари экан. Падари бузруквори Қозоғистон ўзбекларининг энг кўзга кўринган шоири, ёзувчиси ва драматургидир.
Феруза Салходжаеванинг ҳар бир ҳикояси, ҳар бир қиссасининг битикларида ўзбекнинг ҳаёт йўсини, ўзбекона тутумлар, инсоннинг руҳий олами таъсирли воқеалар орқали баён этилади.
"Гўзал мерос"," Оппоқ тонг", "Чиннигул"," Яхши кунлар", "Ифор", хуллас, қайси бир асарини олманг, одамлар ҳеч пайқамаган, изоҳлаш хаёлига ҳам келмаган энг нозик жиҳатларни моҳирлик билан қаламга олганлигининг шоҳиди бўласиз
Ферузанинг асарларининг қаҳрамонлари ўзи каби ҳокисор, ўзи каби қалби пок, ҳамма нарсага ишонувчан, баъзан эркатой ва самимий инсонлардир. Шунинг учун китобхон уларни дарров севиб қолади. Ферузанинг ҳикоя ва қиссалари орасида баъзан салбий тимсоллар ҳам учрайдики, уларга нисбатан қалбингизда нафрат пайдо бўлганлигини сезмай қоласиз. Масалан,
"Ифор"қиссасидаги ўгай она тимсолида Ифорга бўлган ичи қоралик, ҳасад, зулмни шунчалар ишонарли қилиб тасвирланганки, китобхон бу аёлни шунчалар ёмон кўриб қолади.
Феруза Салходжаеванинг қаҳрамонларининг деярли барчаси ўзбеклар. Бу миллатнинг самимийлиги, мардлиги, меҳнатсеварлиги ва одамийлиги соҳир сатрлар замирига сингдириб юборилган.
Фикрларим хулосасида ишонч билан шуни таъкидламоқчиман:
замонавий ўзбек насри яна бир ажойиб муаллиф, адиба, моҳир ёзувчига кўпайди. Ҳали кўп йилларгача ўзбек китобхонлари Феруза Салходжаеванинг нодир асарларидан баҳраманд бўладилар ва севиб ўқийдилар
Гулхумор Умрзоқ қизи ( Саййида Саййид.) Шоира
Қозоғистон Республикаси халқ таълими аълочиси, олий тоифали ўқитувчи
24 январь, 2025 йил
@ijod_sehri21
https://t.me/ijod_sehri21