Бевафо болалар
Олдин айтиб қўяй, ўқувчиларимни қандай бўлса, шундайлигича, яъни борича яхши кўраман.
Кўп йиллик ўқитувчилик тажрибамда бир нарсани кузатганман. Мактабга янги ўқитувчи келса, бир-икки кун дарс берганидан кейин: "Ўқувчилар, аввалги ўқитувчимиз бизга буларни ўргатмаган эди, -дейишяпти", ёки " Болалар оддий нарсаларниям билишмайди, аввалги ўқитувчиси ўргатмаган экан",— каби гаплар билан кириб келадилар.
Бугун ҳам келиним "Ойижон, ўқувчилар айтяпти, аввалги ўқитувчимиз бизга расм чизишни ўргатмас эди, мана энди сиздан ўрганяпмиз, деяпти, у киши маниям устозим бўладилар, институтгаям шу устозим тайёрлантирган, чизмачилик соҳасида ҳам тенги йўқ бўлганликлари учун институтга ишга ўтиб кетдилар, ўргатмасликлари мумкин эмас", — деб қолдилар.
Келин-қизимга нимага деган бўлсам, айнан ёзаман.
Бундан анча йиллар олдин, ҳали репетиторлик у қадар ривожланмаган пайтда мактабимизда бир аълочи қиз бўларди. Ҳамма фандан аълога ўқир, инглиз тилидан фан олимпиадаси ғолиби эди. (устозининг тун-у кун ўтган қўшимча дарслари эвазига)
Шу ўқувчи мактабни битирган йили омади кулиб олийгоҳ талабаси бўлади. Иттифоқо, кўчада кўриб қолдим. Табрикладим, устозининг меҳнатини эътироф этдим.
"Устозим менга ҳеч нарса ўргатмаган эканлар, ўқишга киргач билдим, ўзлариям унчалик яхши билмас эканлар! " Қани садоқат, қани миннатдорчилик!?
Қайсидир йили талабчан, ўз услубига эга устозларимиздан бири малака оширишга борадиган бўлди. Дарсларини бўлиб беришди. Деярли барчамиз шу синфга дарсга кирдик. Мен ҳам.
"Устоз, сиз яхши дарс ўтар экансиз, бизга энди ўзингиз киринг!" —деб қолди улар. Билишимча, бу болалар мендан бошқа дарсга кирган бешта ўқитувчига ҳам шу гапни айтган эканлар. Энг қизиғи, улар ҳақиқий устозлари қайтганда "Устозим, яхшиям ўзингиз қайтиб келдингиз, сиздан яхши ўқитувчи оламда йўқ экан, соғиндик",—деб кутиб олибдилар...
Бугун аввалги устози устидан шикоят қилган ўқувчи эртага сизнинг ҳам ортингиздан шу гапни айтади.
Аммо садоқатли, устозини улуғлаган ўқувчиларни ҳам кўрдик, уларни ҳаётда ўз ўрнини топиб кетганига ҳам гувоҳмиз.
Ҳали ҳануз кимнинг шогирди йўқлаб турган бўлса, ўша шогирднинг ўзи яхши ва у яхши одамларнинг фарзанди эканлигига ишонаман.
Ким билади балки таълим-тарбия бераётганимизда ўқувчиларимизга садоқат ва вафодан ҳам дарс бериш лозимлигини ёддан чиқариб қўйдикмикан?
Феруза Салходжаева
@ijod_sehri21
https://t.me/ijod_sehri21