Ёсир
Ширин ҳикояси
1-қисм
Дераза ортидан қорларнинг эриб сувга айланаётганини билдириб тушаётган томчилар зарби юрагимга келиб урилаётгандек. Тиқ, чиқ, тақ... Тақ, чиқ, туқ...
Бетартиб овозлар. Юрагимнинг зарбидек.
Қиш тугаб қолса керак. Одатда февралнинг ўртасидан баҳор бошланарди. Ҳадемай бойчечак очилади. Кейин бинафшалар офтобга юз тутади. Қорлар буткул эриб, яшил майсалар кўкка бўй чўза бошлайди. Ям-яшил. Ёсирнинг соқолидек бир текис. Нима деяпман. Шарманда! Кўзимни юмсам, у кўринса, нима қилай? Юрсам, турсам уни ўйласам. Бу ишқ мени девона қилмаса эди. Шамоллаб қолганим ёмон бўлди. Балки ишхонага келгандир. Мени излагандир. Э, йўғе, шундай ўктам, кўркам, бойвачча, спортчи йигит мендек қизни назарига илармиди?
Ҳаммаси нимадан бошланди ўзи?
Реклама агентлигига ишга кирганимга икки йил бўлади. Мижозлар билан ишлайман. Реклама умидида кирган одамни имкон қадар ушлаб қолишим керак. Вазифам —шу! Маошим яхши. Кийим-кечагимга ҳам, еб-ичишимизга ҳам етади.
Отам бизни ташлаб кетганда тўрт ёшда бўлган эканман. Эсимда қолгани бошимни силаб уйдан чиқиб кетаётган бўйлари баланд одам. Йиғлаб, қўлига тушган нарсани улоқтириб, чинқириб, ўзини ерга отиб додлаб қолган онам!
Шу, баробар, онамнинг кулганини сира кўрмадим. Мудом қовоғи уюлган, мудом норози.
Дадамни бошқа кўрмадим. Йўқ, бир марта мактабга келгандилар. Ўқитувчим билан узоқ гаплашдилар, кейин муаллимам қўлимдан етаклаб отамнинг олдига олиб чиқди.
—Даданг келди, Ширин.
Эгилиб юзимдан ўпди эркак. Қучмоқчи бўлди, ўзимни тортдим. Шу одамни деб онам ҳар кеч кўз ёш тўкарди ахир. Аммо сезганим, дадам бўйлари баланд, ўктам одам эди.
Отам қўлимга пул тутқазди, кўп пул. Сумкамга солдим. Кейин ойимга бердим.
—Дадам келди,-дедим. Онам калтаклади, пулларни олиб қўйди.
—Бошқа кўришмайсан! —деди. Эртасига ўқитувчимга ҳам шу гапни айтди.
—Отаси келса, кўрсатманг!
Дадамни бошқа кўрмадим.
Тўққизинчи синфни битириб, коллежда ўқидим. Кейин ишга кирдим. Шифохонанинг қабул бўлимида, дўконда сотувчилик қилдим. Мана энди ишимни топдим. Ҳозир бироз бетобман. Шамоллаб қолдим. Икки кундан буён ўраниб ётибман, аммо эртага, албатта, ишга чиқаман.
Ишимни соғиндим... Ва яна уни кўргим келаётганди.
Ўша куни иш куни тугашига бир соат қолганда ҳужжатларимни тартибга солиб, кетиш учун ҳозирлик кўраётган эдим. Бунақа пайтда мижозлар кам бўлади, ёки, умуман бўлмайди. Ҳамма жойни тартибга келтириб, гулларга сув қуйдим.
Кейин пардоз қутимни очдим. Миттигина кўзгуда шундоқ ҳам узун киприкларимга ишлов бердим, юзимга енгилгина упа суртдим, бўлди. Қошларим ўзи терилгандек ингичка.
—Ассалому алайкум, мумкинми?
Эркак кишининг овозини эшитибоқ, қутичамни ёпдим. Ўрнимдан туриб, касбимга хос назокат билан салом бердим.
—Ассалому алайкум, хизмат?
Йигит кулиб келарди. У шу қадар ўктам, шу қадар келишган эдики, беихтиёр вужудимга титроқ турди. Сочлари чиройли тарашланган, соқоли ҳам ўзига хўп ярашганди.
—Яхшимисиз? Чарчаб қолмадингизми?
—Раҳмат, эшитаман,-дедим ўзимни расмий оҳангда тутиб.
—Янги ресторан очаётгандим, реклама қилдирмоқчиман...
Биз шундай танишдик. У ҳар куни кела бошлади. Баъзан таом келтирар, баъзан ширинликлар, баъзан шарбатлар, аммо қуруқ келмасди. Ишимиз битганининг охирги куни гулдаста келтирди.
"Шайх гуллари" дея миттигина қоғозча қистирилган гулдаста бениҳоя ҳашамдор, кўркам, бетакрор, улкан эди. У эшикдан кирди-ю тўғри мен томонга кела бошлади.
Гулларни узатганида бошқа қизларнинг ичи ёниб кетганини аниқ сездим. Оҳ, бу гулларнинг ифориниии. Ана, ҳалиям турибди. Бир ҳафта бўлса ҳам янгидек!
Ойим қаердан келганига қизиқди
Кейин
—Гул дўконни реклама қиляпсизларми?-деб қолдилар. Менга ҳам шуниси маъқул эди. Бош силкиб қўя қолдим.
Эрталаб ўрнимдан турар эканман, қандайдир ҳаяжонда эдим. Бутун вужудимда аввал сира бошимдан кечирмаган ҳиссиёт кезиб юрарди, шунданми тез оёққа турдим.
Ишга чиқишим билан қизлар қий-чувни бошлаб юбордилар.
—Сен бир касал бўлмагин экан,-деди қақажон Замира қучоқлаб кўришаркан.
—Шуни айт, кимларни изига зор қилмади-я, бу қиз
Давоми бор
Феруза Салходжаева
@ijod_sehri21
https://t.me/ijod_sehri21