Излаганим
17—қисм
—Агар ростан уй олган бўлсанг, энди мени уйлантириб қўй. Соғлом, хизматимга ярайдиганидан топ. Ўзинг эса ҳар ойда рўзғоримни қилиб берасан, шунда кечираман!
Отаси бирдан шижоатга тўлиб кетди.
—Анави алвасти келинойинг бир коса овқатини заҳар билан берадиган бўлганди. Жонимдан тўйдирди, ярамас, қани, нарсаларимни йиғиштир, машина чақир, елкамни чуқури кўрсин шу уйни! Ҳали уйланиб олай, ҳовлидан меросимни ажратиб оламан!
Фирдавс хуфтонгача отасини янги уйга кўчириб, жойлаб бўлди. Кечки таомини хозирлаб, дамлаган чойидан бир пиёла қуйиб узатаркан, кетишга ижозат сўради.
—Майли бор, лекин менга битта маҳрам топ. Ёш, чаққон, соғлом бўлсин!
Ҳилола ўғли келганда энди хавотирга тушаётган, бетоқат бўлаётган эди. Ўғли айтган янгиликдан оғзи очилиб қолди.
—Бунча ҳам омадли бўлмаса бу отанг.
Кейин овқат иситди. Кичкинагина ошхонада иккиси анча вақт жим қолдилар.
—Ойи, дадам уйланмоқчилар
—Вой, уйлана қолсина. Қайси шўрпешона тегар экан унга.
—Билмасам, лекин, астойдил ҳаракатга тушганлар.
—Бир эмас, тўртта хотинни ҳам эплайди отанг ётган жойида. Кейин ўз гапи ўзига таъсир қилиб, роса кулди.
Онасининг янгиликни бу қадар оддий қабул қилганидан енгил тортган Фирдавс волидасининг елкасидан қучди.
—Сизни ўзим Маккага олиб бораман. Аёлнинн кўзида ёш айланди. У собиқ турмуш ўртоғидан батамом қутулганига бир қувонса, ўғлининг қарғишдан қутулганига бир хурсанд бўларди.
Мустафо ўша дўконни Фирдавснинг ўзига батамом топширди.
Ёшларга ҳам алоҳида уй совға қилди. Ҳижолатда турган йигитни эса яна ўзи қутқарди
—Менинг бор-йўғи бир дона фарзандим бор. Кўзимнинг оқу қораси. Бу ёруғ оламга келиб топган ягона шодлигим. Сен уни хафа қилмасанг, кўзидан бир томчи ёш оқизмасанг бўлди. Топган бор давлатим эса сизларники!
Фирдавс Мустафо тимсолида ҳақиқий ота сиймосини кўрарди. Ўзининг жароҳатлар билан кечган болалигини эслагиси келмас, аммо отасининг тавқи лаънатидан ҳам қутулгиси келарди.
Яна Интизор ёрдамга келди.
—Отамни уйлантиришим керак,-деди у, —аммо ким ҳам қари, касалванд одамга тегарди.
—Вой, уйи бўлса, тегадиган одам топилади. Юринг, бир жойга обораман сизни.
Интизор йигитни уйи яқинидаги бозорчага бошлади.
Бир четда стул қўйиб ўтирган аёлнинг олдига бошлади. Салом берди
—Вой, яхшимисиз? Мадина опам жўнатдиларми? Йиғин қиляпсизларми? Аёлнинг кўзлари қаттиққина, ўзи қотмадан келган, ғайрати ёғилиб турарди.
—Одина опа, сизга бошқа таклифимиз бор.
Четроққа чиқайлик.
Одина етимликда катта бўлган, акаси ва янгасининг зулмидан қочиб, узоқ вилоятдан Тошкентга келиб қолганди.
У йигитнинг минг истиҳола билан отаси ҳақида айтган гапларини, умуман, унга берган таклифини ўйлаб ҳам ўтирмади.
—Майли, тегаман. Фақат қонуний бўлади, ҳаммаси. Хизматини ҳам қиламан. Ўз уйим бўлса, бўлгани! Ошхоналарда ётиб юриш жонимга тегди...
Интизор аёлни уйига олиб кетди.
Унга янги уст-бош, зарур буюмлар сотиб олиб берди. Ҳаммомга киргизиб юборди. Сочларини ўз сартарошида тартибга келтирди. Пардоз қилдирди. Бир пасда ёшариб, чиройли бўлиб қолди Одина. Ўзи бор йўғи ўттиз бешга кирганди жувон.
Фирдавс отасининг олдига Одинани бошлаб борди.
Эркак мамнун бош ирғади, хатто ўрнидан туриб, аёлга илтифот қилди.
Никоҳ ўқилди. Одина бир пасда ишга тушиб кетди. Уйларни тозалаб, ош дамлади. Отасининг бахтиёрлигидан кўнгли тўлган йигит кеч тушиб қолганда онасининг олдига ошиқди....
Давоми бор
Феруза Салходжаева
@ijod_sehri21
https://t.me/ijod_sehri21