Кечиккан пост
Бу постни анча аввал ёзишим керак эди.
12 йилдан бери турли соҳаларда ишлаб кўрдим - асосан журналистика, аммо ичида бошқа ҳар турли "қора" ва оқ ишлар бор. Жисмонан чарчаган ёки руҳан эзган ишлар бўлган, лекин иккиси бирда бўлмаган ҳеч. Уларнинг орасида энг қийини - ўқитувчилик бўлди! Айтишингиз мумкин, педагогик маҳорат, туғма педагог бўлиб туғилиш, замонга мослашиш керак" каби гапларни. Лекин ҳамма гап бундамас. Бунда бўлса, қани?! Битта ўқитувчи ўз устида ишлагани билан муаммо ҳал бўп қолса.
Таълим тизимида муаммолар ко"п, баҳолашда муаммолар ко"п, қадриятлар парчаланиб ,ўрнига қонун ишласин деган замондамиз - ишламаётган қонунларимизда муаммолар кўп - шу сабаб маъсулият туйғуси толиби илмларда камайиб кетган. Хай, майли булар ўз йўлига. Ҳатто шулар тўғирланганда ҳам ўқитувчилик энг оғир касб бо"либ қолаверади. Ишонинг, болаларни ўқитиш, қизиқтириш, баҳолаш - тўғри йўналтириш - бор куч ва энергиянгизни олади. Ҳам жисмонан, ҳам руҳан. О"зингиз учун яшамай қўясиз. Шунақа оғир касб экан ўқитувчилик!
Бу тизимга қайтиш ниятим йўқ, аммо ўзимгаям, сизгаям гапим шуки, нима учундир курашмоқчи бўлсангиз, ўқитувчи учун курашинг! Ким энг баланд ойликка муносиб дейишса - ўқитувчи деб айтинг! Мамлакат, жамият кимни кўп қадрлаши керак дейишса, ўқитувчини деб айтинг!
Мен бир йиллик тажрибамдан шу хулосани олдим ! Ва ниҳоят тушиндим бекорга ўқитувчи ва шифокор мамлакат ва жамиятнинг энг қадрли одами бўлиши керак деб айтилмаслигини! Ва ниҳоят меҳнати ўта кичик кўринадиган, кам қадрланадиган, давраларда довруқ солмайдиган бу одамлар энг оғир , энг муҳим ишни қилаётаганини! Тан олайлик, қолганларимизникида кўпроқ шахсий манфаат устун. Ўқитувчи сарфлайдиган энергия эса ўша шахсий манфаат - пулдан минг карра кўпроқ келади. Биз ўқитувчилар соҳасида ниманидир нотўғри қиляпмиз. На подкаст, на кўрсатув, на тармоқларда улар ҳақида гапирмаяпмиз! Биз энг керакли одамларни кўздан пана қилганмиз - асосан танқид ёғдирамиз! Шу танқидчиларимиз ҳам ўқитувчининг бир кунлик ишига дош бермай дод деб кетишини тушиндим! Билмадим, ҳозир ичимда энг кўп шу соҳа ходимларига ҳурмат ва ҳамдардлик бор!
Жамият ва давлат ўқитувчи билан мулоқотга очилиши керак - бўлмаса о"зимизни ўзимиз алдаймиз.
Тилланисо Нурёғду
Шоира
https://t.me/ijod_sehri21