@ @ @ УМР ЛИБОСИ @ @ @
Бир гап айтай, қулоқ ос.
Умрда ҳам бор либос.
Умринг кийинтириб ол
Камтарин мўминга хос.
Шўхлик деган либосни
Алиштирма шумликка.
Ёлғон деган ифлосни
Айлантиргин жимликка.
Кийим бўлса мабодо
Ақл билан ҳушёрлик.
Ҳосил бўлар муддао
Дўппи қилмайди торлик.
Шукр, фикр ва зикр
Либоснинг энг гўзали.
Бошга тож бўлса сабр
Ҳаёт татир мазали.
Дўстлик деган хўп ажиб
Либоснинг бордир сеҳри.
Сира бўлмайди ечиб,
Хуш ёқар илиқ меҳри.
Яна бири ибодат
Ва муҳим либос - илм.
Хушрўй кийим - хуш одат,
Гўзал хулқ - гўзал кийим.
Нафрат деган либос бор
Жуда текин, бесифат.
Унга бўлсанг харидор
Айрилмайди касофат.
Ёпинмагин ҳасадни
Ёмон сарпо - нодонлик.
Ўлдиради мақсадни
Келтириб пушаймонлик.
Ҳарир кўйлак - муҳаббат
Саодат - зар ёпинчиқ.
Либоси бўлса меҳнат
Умр гўзалдир аниқ.
Ҳиммат деган камарни
Бойла маҳкам белингга.
Аллоҳ севар камтарни
Хос хизмат қил элингга.
Умр либоси нозик
Эҳтиётлаб кийиб юр.
Тўзса эҳсон билан тик,
Тавба билан ювиб тур.
https://t.me/ijod_qalbi
Бир гап айтай, қулоқ ос.
Умрда ҳам бор либос.
Умринг кийинтириб ол
Камтарин мўминга хос.
Шўхлик деган либосни
Алиштирма шумликка.
Ёлғон деган ифлосни
Айлантиргин жимликка.
Кийим бўлса мабодо
Ақл билан ҳушёрлик.
Ҳосил бўлар муддао
Дўппи қилмайди торлик.
Шукр, фикр ва зикр
Либоснинг энг гўзали.
Бошга тож бўлса сабр
Ҳаёт татир мазали.
Дўстлик деган хўп ажиб
Либоснинг бордир сеҳри.
Сира бўлмайди ечиб,
Хуш ёқар илиқ меҳри.
Яна бири ибодат
Ва муҳим либос - илм.
Хушрўй кийим - хуш одат,
Гўзал хулқ - гўзал кийим.
Нафрат деган либос бор
Жуда текин, бесифат.
Унга бўлсанг харидор
Айрилмайди касофат.
Ёпинмагин ҳасадни
Ёмон сарпо - нодонлик.
Ўлдиради мақсадни
Келтириб пушаймонлик.
Ҳарир кўйлак - муҳаббат
Саодат - зар ёпинчиқ.
Либоси бўлса меҳнат
Умр гўзалдир аниқ.
Ҳиммат деган камарни
Бойла маҳкам белингга.
Аллоҳ севар камтарни
Хос хизмат қил элингга.
Умр либоси нозик
Эҳтиётлаб кийиб юр.
Тўзса эҳсон билан тик,
Тавба билан ювиб тур.
https://t.me/ijod_qalbi