* * * * О Т А М * * * *
Суянчиғим, қалқоним отам.
Қиблагоҳим, сарбоним отам.
Дуогўй, пок виждоним отам
Кўнглингизни ранжитмадимми?
Дилингизни оғритмадимми?
Ёшлик қилсам билиб - билмайин
Шўхлик қилсам гоҳо атайин
Кулиб қўяр эдингиз, майин,
Кўнглингизни ранжитмадимми?
Дилингизни оғритмадимми ?
Хасталансам бошда парвонам
Бедордингиз ҳатто тунда ҳам.
Эркаланиб, айтинг ягонам.
Кўнглингизни ранжитмадимми?
Дилингизни оғритмадимми?
Сочларда оқ, юзларда ажин
Мен туфайли, биламан барин.
Афв сўраб гирён Заҳриддин
Кўнглингизни ранжитмадимми?
Дилингизни оғритмадимми ?.
https://t.me/ijod_qalbi
Суянчиғим, қалқоним отам.
Қиблагоҳим, сарбоним отам.
Дуогўй, пок виждоним отам
Кўнглингизни ранжитмадимми?
Дилингизни оғритмадимми?
Ёшлик қилсам билиб - билмайин
Шўхлик қилсам гоҳо атайин
Кулиб қўяр эдингиз, майин,
Кўнглингизни ранжитмадимми?
Дилингизни оғритмадимми ?
Хасталансам бошда парвонам
Бедордингиз ҳатто тунда ҳам.
Эркаланиб, айтинг ягонам.
Кўнглингизни ранжитмадимми?
Дилингизни оғритмадимми?
Сочларда оқ, юзларда ажин
Мен туфайли, биламан барин.
Афв сўраб гирён Заҳриддин
Кўнглингизни ранжитмадимми?
Дилингизни оғритмадимми ?.
https://t.me/ijod_qalbi