* Сиз соғинган сатрлар
***
Агарчи сенсизин сабр айламак, эй ёр, мушкулдур,
Сенинг бирла чиқишмоғлиқ доғи бисёр мушкулдур.
Мизожинг нозику сен — тунду, мен — бир беадаб телба,
Санга ҳолимни қилмоқ, эй пари, изҳор мушкулдур.
Не осиғ нолаю фарёд хоболуд бахтимдин,
Бу унлар бирла чун қилмоқ ани бедор мушкулдур.
Манга осондурур бўлса агар юз минг туман душман,
Вале бўлмоқ жаҳонда, эй кўнгул, беёр мушкулдур.
Висолинким тиларсен, нозини хуш тортғил, Бобур —
Ки, олам боғида топмоқ гули бехор мушкулдур.
Заҳириддин Муҳаммад Бобур
Уланиш учун: https://t.me/ijod_bustoni