* * *
Азалдан то абад кўнглум қутулмас ишқ балосидин,
Юроким раҳналар бўлди бу ишқнинг можаросидин.
Хаёлимда сенинг васлинг, тополмасман мани ҳайрон,
Магар васлингга етсам пири комилнинг дуосидин.
Эшит арзимни, эй дилбар, юрак-бағрим кабоб ўлди,
Рақиблар шодмон бўлди нигоримнинг жафосидин.
Санам, сенсиз бу дунёда тириклик қилмоғим мушкул,
Кел, эй кўнгул, кечоли бу тирикликнинг бақосидин.
Санам, ишқинг ўти охир мени бехонумон этти,
Куярман дам-бадам тинмай бу дарди бедавосидин.
Хароб ўлди менинг кўнглум, кишим йўқтурки, роз айтсам,
Сўнгоклар раҳналар бўлди дилимнинг оҳи босидин.
Сени ишқинг била йиғлаб, агар маҳшарда оҳ урсам,
Куярлар мўмину кофир бу Машрабнинг навосидин.
Бобораҳим МАШРАБ
Уланиш учун: https://t.me/ijod_bustoni