* * *
Бир маҳаллар замон зўрники бўлган,
Яшаган қиличи, қамчиси борлар.
Осийлар жазодан осон қутулган,
Гуноҳсизлар учун тикилган дорлар.
Сўзи ўтган, кимнинг бўлса тиллоси,
Кўзи ғилай, афти қийшиқ бўлса ҳам.
Амали борларнинг зуғум, иғвоси
Уларни янада этган муҳтарам.
Кофирсан, худога шак келтирдинг, деб
Руҳоний қатлга берган фатволар.
Кимлар бойиб кетса элнинг ризқин еб,
Бизлар ҳақлимиз, деб қилган даъволар.
Сапчадай узилган ҳақгўйнинг боши
Ҳақнинг душманига этилган тортиқ.
Ё улоқ қилинган жасади — лоши,
Жазолар бўлгандир дўзахдан ортиқ.
Замонлар ўзгарди замонлар ўтиб,
Минг хил тусга крди инсон измида.
Лек инсон ёвузлик этагин тутиб,
Ҳамон яшаётир қадим тизимда.
Не-не офатларни енгди мардона,
Замонга ўтказди ҳукми, сўзини.
Аммо мунгли тугар қадим афсона:
Инсон енголмади фақат ўзини.
Сулаймон ШОДИЕВ
Уланиш учун: https://t.me/ijod_bustoni
Бир маҳаллар замон зўрники бўлган,
Яшаган қиличи, қамчиси борлар.
Осийлар жазодан осон қутулган,
Гуноҳсизлар учун тикилган дорлар.
Сўзи ўтган, кимнинг бўлса тиллоси,
Кўзи ғилай, афти қийшиқ бўлса ҳам.
Амали борларнинг зуғум, иғвоси
Уларни янада этган муҳтарам.
Кофирсан, худога шак келтирдинг, деб
Руҳоний қатлга берган фатволар.
Кимлар бойиб кетса элнинг ризқин еб,
Бизлар ҳақлимиз, деб қилган даъволар.
Сапчадай узилган ҳақгўйнинг боши
Ҳақнинг душманига этилган тортиқ.
Ё улоқ қилинган жасади — лоши,
Жазолар бўлгандир дўзахдан ортиқ.
Замонлар ўзгарди замонлар ўтиб,
Минг хил тусга крди инсон измида.
Лек инсон ёвузлик этагин тутиб,
Ҳамон яшаётир қадим тизимда.
Не-не офатларни енгди мардона,
Замонга ўтказди ҳукми, сўзини.
Аммо мунгли тугар қадим афсона:
Инсон енголмади фақат ўзини.
Сулаймон ШОДИЕВ
Уланиш учун: https://t.me/ijod_bustoni