***
Сийратдаги сирлар кўчганда тилга,
Не гўзал туйғулар сиғмаса дилга,
Минг йиллик умидлар бўлганда сароб,
Нима таскин бўлар куйган кўнгилга?
Уммон бўлиб тошса кўзимдаги нам,
Тор кўринса кўзга шундай кенг олам,
Яшамоқдан безиб кетган чоғларим,
Фақат бир зот бўлар жонимга малҳам:
Кундузи дуода тунлари бедорим,
Онаизорим.
Омадим келмаса йиғлаганим у,
Изтиробда бағрин тиғлаганим у,
Ғанимларим қоним ичиб шодланса,
Шундай кенг дунёга сиғмаганим у.
Мен бир содда касман, найрангдан йироқ,
Тортганим изтироб, топганим фироқ.
Кўксимда осиғлиқ турар ҳануз ҳам
Онам ёшлигимда таққан кўзмунчоқ.
Мени балолардан асрар туморим,
Онаизорим.
Яримта нонимни илиб кетса дўст,
Эл бўлиб, теримни шилиб кетса дўст,
Боримни қўлимдан юлиб кетса дўст,
Дилдаги сиримни билиб кетса дўст,
Куйдириб бағримни тилиб кетса дўст,
Йиқилсам, устимдан кулиб кетса дўст.
Дўст дедим, дўстимдан панд едим охир,
Дил бериб, оқибат дард едим охир.
Аросат ичинда тўлғониб, ёниб,
Ўртаниб яшамоқ нақадар оғир.
Бу ёруғ дунёда топганим, борим,
Онаизорим.
Топганим-тутганим боламга деган,
Ҳар луқма ютганин боламга деган,
Мен кўрмаган кунлар ўғлимга тортиқ,
Бир умр кутганим боламга деган.
Боласидан тортса, куйганим ўша,
Дуосида айтиб, суйганим ўша,
Олисларга кетсам, соғиниб, алқаб,
Суратим кўксига қўйганим ўша.
Фарзанд қайғусида сочлари қорим,
Онаизорим.
Сенга не улашдим, сенга не бердим?
Фақат ғамни тутдим, фақат дард, озор.
Кўзларингда фарзанд ташвишин кўрдим,
Азобимдан мерос сочингдаги қор.
Бу телба дунёда топганим, борим,
Онаизорим.
Камолиддин ШУКУР
Уланиш учун: https://t.me/ijod_bustoni
Сийратдаги сирлар кўчганда тилга,
Не гўзал туйғулар сиғмаса дилга,
Минг йиллик умидлар бўлганда сароб,
Нима таскин бўлар куйган кўнгилга?
Уммон бўлиб тошса кўзимдаги нам,
Тор кўринса кўзга шундай кенг олам,
Яшамоқдан безиб кетган чоғларим,
Фақат бир зот бўлар жонимга малҳам:
Кундузи дуода тунлари бедорим,
Онаизорим.
Омадим келмаса йиғлаганим у,
Изтиробда бағрин тиғлаганим у,
Ғанимларим қоним ичиб шодланса,
Шундай кенг дунёга сиғмаганим у.
Мен бир содда касман, найрангдан йироқ,
Тортганим изтироб, топганим фироқ.
Кўксимда осиғлиқ турар ҳануз ҳам
Онам ёшлигимда таққан кўзмунчоқ.
Мени балолардан асрар туморим,
Онаизорим.
Яримта нонимни илиб кетса дўст,
Эл бўлиб, теримни шилиб кетса дўст,
Боримни қўлимдан юлиб кетса дўст,
Дилдаги сиримни билиб кетса дўст,
Куйдириб бағримни тилиб кетса дўст,
Йиқилсам, устимдан кулиб кетса дўст.
Дўст дедим, дўстимдан панд едим охир,
Дил бериб, оқибат дард едим охир.
Аросат ичинда тўлғониб, ёниб,
Ўртаниб яшамоқ нақадар оғир.
Бу ёруғ дунёда топганим, борим,
Онаизорим.
Топганим-тутганим боламга деган,
Ҳар луқма ютганин боламга деган,
Мен кўрмаган кунлар ўғлимга тортиқ,
Бир умр кутганим боламга деган.
Боласидан тортса, куйганим ўша,
Дуосида айтиб, суйганим ўша,
Олисларга кетсам, соғиниб, алқаб,
Суратим кўксига қўйганим ўша.
Фарзанд қайғусида сочлари қорим,
Онаизорим.
Сенга не улашдим, сенга не бердим?
Фақат ғамни тутдим, фақат дард, озор.
Кўзларингда фарзанд ташвишин кўрдим,
Азобимдан мерос сочингдаги қор.
Бу телба дунёда топганим, борим,
Онаизорим.
Камолиддин ШУКУР
Уланиш учун: https://t.me/ijod_bustoni