Қулупнайчилик – даромадли ва экспортбоп соҳа
Барно Мирзамова Учқўрғон туманида қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ишлар билан танишиш жараёнида Навоий маҳалласидаги “Жавлонбек Райхона” хусусий корхонаси томонидан 2 гектар майдонда гидропоника усулида ташкил этилган қулупнай плантациясида бўлди.
Мазкур плантацияда ҳозирги кунда 30 нафар фуқаро доимий иш билан таъминланган. Гидропоника усулида етиштирилган қулупнайлар маҳаллий ва хорижий бозорларга етказиб берилмоқда. Бу эса аҳолини иш билан таъминлашдан ташқари, ҳудуднинг экспорт салоҳиятини ҳам оширишга хизмат қилаётганини кўрсатади.
Барно Мирзамова лойиҳанинг аҳамиятини инобатга олиб, келгусида шунга ўхшаш ташаббусларни янада кенгайтириш, янги иш ўринларини яратиш ва қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантиришга қаратилган аниқ чора-тадбирларни амалга ошириш зарурлигини таъкидлади.