Uchqo‘rg‘on tuman hokimligi | Rasmiy kanal


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: не указана


Uchqo‘rg‘on tumani hokimligi rasmiy kanali
Murojaat uchun: @uchkurganmurojaatbot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🌟 Тобора гўзаллашиб бораётган Учқўрғон! 🌆

Учқўрғон тумани кун сайин янги қиёфа касб этмоқда. Туман маркази ёритқичлар билан мукаммал равишда ёритилган, ҳар бир бурчакда замонавий композициялар ва эстетик кўркамлик устувор ўрин олган.

🌙 Тунги пайтда Учқўрғон янада феерияли манзарага айланади — шаҳар марказидаги чироқлар ва дизайн элементлари нафақат ёритади, балки руҳни ҳам ёритади!

🎥 Шу билан бирга, туман марказига ўрнатилган LED монитор орқали:
📌 64-Гуллар фестивалига таклиф этадиган роликлар,
📌 Юртимизда ва туманимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар,
📌 Ёшлар ва жамоатчиликни руҳлантирадиган тарғибот видеолари намойиш этилмоқда.

Бу ўзгаришлар — Учқўрғоннинг тараққиёт ва фаровонлик йўлидаги навбатдаги қадамларидир.

🟢 Янги нафас, янги юз — Учқўрғон тараққиёт сари!


Репост из: Namangan viloyati hokimligi
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бундай гўзалликни кўрмагансиз! Таниқли журналист ва блогерлар Намангандаги 64 - Халқаро Гуллар фестивалига таклиф қилади(видеонинг зўрини кўринг)

Бунда чиройли гулларнинг кўплиги сизни лол қолдиради. Композициялар, гулларнинг ранглар билан уйғунлашган ўзгача тақдимоти...

Бу йилги Халқаро ГУЛЛАР ФЕСТИВАЛИга Наманганда бошқача тайёргарлик кўрилган. Бутун Марказий Осиёни ҳайратга солаётган фестиваль барчани чорламоқда.


Учқўрғон туманида Республика ишчи гуруҳи ўз фаолиятини бошлади

Учқўрғон туманида Республика ишчи гуруҳи ўз фаолиятини бошлади. Шу муносабат билан туман ҳокимлигида ишчи гуруҳ вакили, туман раҳбарияти, тегишли масъул ташкилотлар, маҳалла раислари ҳамда маҳалладги ҳоким ёрдамчилари иштирокида кенг кўламли йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда аҳоли мурожаатларини ўрганиш, бандликни таъминлаш, камбағалликни қисқартириш ва ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳал этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.

Ишчи гуруҳ томонидан маҳаллаларда жойига чиқиб, аҳоли муаммоларини ўрганиш, манзилли ёрдам кўрсатиш ва мавжуд муаммоларни ҳал этиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.

Ушбу ташаббус аҳолининг турмуш даражасини ошириш, иш билан таъминлаш ва ҳудудий ривожланишни янги босқичга олиб чиқишда муҳим аҳамият касб этади.


Аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш масалалари муҳокама қилинди

Учқўрғон тумани ҳокими раҳбарлигида тиббиёт соҳаси мутахассислари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда аҳолига сифатли ва самарали тиббий хизмат кўрсатиш, соҳада юзага келаётган муаммолар ва уларни бартараф этиш чоралари ҳамда келгусида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар муҳокама қилинди.

Йиғилишда бирламчи тиббий хизмат сифатини ошириш, тиббиёт муассасалари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш, шунингдек аҳоли орасида профилактика ишларини кучайтириш каби муҳим масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.

Туман ҳокими томонидан тиббиёт муассасалари раҳбарларига аниқ топшириқлар берилди ҳамда улар ижроси қатъий назоратга олинди.

Бундай мулоқот ва муҳокамалар аҳоли саломатлигини таъминлашда, тиббиёт соҳасида очиқ ва самарали фаолият юритишда муҳим аҳамият касб этади.


Учқўрғон туманида қонунбузар ҳайдовчиларга қарши рейд тадбирлари ўтказилмоқда

Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, қоидабузарликларнинг олдини олиш ҳамда фуқаролар ҳаёти ва саломатлигини муҳофаза қилиш мақсадида Учқўрғон туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан режали рейд тадбирлари ўтказилмоқда.

Тадбирлар давомида ҳайдовчилар томонидан содир этилган қатор қоидабузарлик ҳолатлари — хавфсизлик камарини тақмаслик, ортиқча юк ташиш, техник носозлик ҳолатида транспорт воситасини бошқариш, ҳужжатларсиз ҳаракатланиш каби ҳолатлар аниқланиб, улар бўйича тегишли чоралар кўрилмоқда.

🚔 Бундай профилактик тадбирлар аҳоли хавфсизлигини таъминлаш ҳамда тартиб-интизомни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

‼️ Туман ИИБ фуқароларни амалдаги йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилишга, шахсий ва жамоат хавфсизлигини таъминлашда фаол иштирок этишга чақиради.


Учқўрғон туманида ғўза парвариши юзасидан амалий ишлар жадаллик билан олиб борилмоқда

Учқўрғон туманида ғўза етиштириш бўйича агротехник тадбирлар белгиланган режа асосида уюшқоқлик билан амалга оширилмоқда. Айниқса, ғўза далаларида ҳосилдорликни ошириш ва касаллик ҳамда зараркунандаларга қарши самарали курашиш ишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ҳозирда фермер хўжаликлари томонидан агротехник чора-тадбирлар – қулай шароитда суғориш, ишлов бериш, ўғитлаш ва зараркунандаларга қарши кимёвий дорилаш ишлари изчил ташкил этилмоқда.

Аграр соҳада самарадорликни ошириш, ҳосилни кафолатли таъминлаш мақсадида туман ҳокимлиги ва масъул ташкилотлар назорати остида ишлар мунтазам равишда назорат қилинмоқда.

Бу каби тадбирлар ҳосилдорликни ошириш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга қаратилгани билан муҳим аҳамиятга эга


Репост из: Shavkat Mirziyoyev_press-service
Давлатимиз раҳбарига Тошкент метрополитенини ривожлантириш бўйича режадаги лойиҳалар юзасидан ахборот берилди.

Главе государства представлена информация о запланированных проектах по развитию Ташкентского метрополитена.

#Mirziyoyev #taqdimot #transport #metro

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X


Репост из: Shavkat Mirziyoyev_press-service
Президент Шавкат Мирзиёев қурилиш материаллари саноатидаги ишлар ва асосий вазифаларга оид тақдимот билан танишди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией о состоянии дел и приоритетных задачах в индустрии строительных материалов.

#Mirziyoyev #taqdimot #sanoat #qurilish

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X


Репост из: Namangan viloyati hokimligi
Namangan viloyati bo'yicha e-auksion.uz platformasi orqali 1003 dona "Oʻzagrokimyohimoya" AJning mol-mulklarini sotib oling.

👇👇👇👇👇👇👇
FOYDALI MA`LUMOT: mazkur mulklarni sotib olgan haridorga koʻchmas mulk obektlariga 3 yil muddatli toʻlovlar asosida boʻlib
-boʻlib toʻlash imkoniyati beriladi

🔷 Mingbuloq tumanidan 167 ta (koʼrish)
🔷 Kosonsoy tumanidan 64 ta (ko'rish)
🔷 Namangan tumanidan 21 ta (koʼrish)
🔷 Norin tumandan 60 ta (koʼrish)
🔷 Pop tumandan 42 ta (koʼrish)
🔷 To'raqo'rg'on tumanidan 127 ta (ko'rish)
🔷 Uychi tumanidan 101 ta (ko'rish)
🔷 Uchqo'rg'on tumanidan 150 ta (ko'rish)
🔷 Chortoq tumanidan 43 ta (ko'rish)
🔷 Chust tumanidan 57 ta (ko'rish)
🔷 Yangiqo'rg'on tumanidan 89 ta (ko'rish)
🔷 Yangi Namangan tumanidan 173 ta (ko'rish)


📞 Murojaat uchun telefon: 99-207-36-12, 99-207-26-12
(soat 09:00 dan 18:00 gacha )

⬇️ Bizning ijtimoiy sahifalarimiz: 👇👇👇
🔝
Telegram| 🔝Facebook|📧Instagram |🏘namdavaktiv.uz


Ижтимоий тармоқларда ёритилган мурожаат юзасидан маълум қиламизки, мазкур масала туман ҳокимлиги томонидан назоратга олинди.

Ҳозирда мурожаатда кўтарилган ҳолат юзасидан тегишли ташкилот ва мутахассислар иштирокида ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Текширув натижалари бўйича батафсил маълумот тақдим этилади.

Жамоатчиликни ишончли манбалар орқали тарқатилаётган расмий маълумотларга асосланишга чақирамиз.


👉 ДИҚҚАТ !!!

УЧҚЎРҒОН ТУМАНИДАГИ АЙРИМ МАҲАЛЛАЛАРДА ЭЛЕКТР ТАЬМИНОТИДА ВАҚТИНЧА УЗИЛИШ БЎЛАДИ!


20-Май СЕШАНБА куни “Ҳудудий Электр Тармоқлари” АЖ “Наманган Ҳудудий Филлиали” нинг йиллик электр қурилмалари ва тармоқларида содир бўлиши мумкин бўлган авария холатларини олдини олиш мақсадида, вилоятнинг;

Учқўрғон туманида жойлашган ПС КУГАЙ 110/35/10 КВ нимстанциясидан чиқувчи Л-35 КВ КУГАЙ ҳаво тармоғида режали мукаммал таьмирлаш ишлари олиб борилади.
Бунинг натижасида шу куни соат 09:00 дан соат 17:00 гача Учқўрғон туманининг "КУПРИКБОШИ" , "КУМТОГОН" "СОХИЛ" "ЁГДУ" "ОЗОД" "ОБОД" "ЯНГИОБОД" "КУРГОНЧА" "БУСТОН" "БИРЛИК" "ПАХТАЧИ" МФЙлари ҳудудида истеьмолчиларга электр энергияси етказиб берилишида вақтинчалик узилишлар содир бўлади.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, истеьмолчилардан келтириладигон ноқулайликлар учун узр сўраймиз!

Тел; +998 69 462 4015
+998 93 055 8830

Учқўрғон туман электр таьминоти.

Показано 11 последних публикаций.