Замонавий агротехнологиялар орқали янги имкониятлар. Учқўрғон тажрибаси
Учқўрғон тумани Қумтўғон маҳалласида яшаётган тадбиркор Абдуллох Наимов Германиянинг замонавий технологияларидан фойдаланиб, совуққа ва касалликларга чидамли пиёз етиштиришни йўлга қўйди. У ўзининг инновацион ёндашувлари билан қишлоқ хўжалиги соҳасида янги имкониятлар яратди ва 3 нафар оила аъзосини иш билан таъминлашга муваффақ бўлди.
Наимов пиёзнинг махсус навларини етиштиришда эътиборсиз қолган иссиқхоналардан фойдаланиб, уларни модернизация қилди ва янги агротехник ютуқларни амалиётга татбиқ этди. Унинг маҳсулотлари маҳаллий бозорда сотиш билан бир қаторда хорижга экспорт қилиш имкониятини ҳам кўриб чиқмоқда.
Шунингдек, тадбиркор янги иш ўринлари яратишни ва фермерларга замонавий агротехнологияларни ўргатишни ўзининг асосий мақсадларидан бири сифатида белгилаган.
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши бўлим бошлиғи Барнохон Мирзамова Наимовнинг фаолияти билан танишиб, унинг олдида турган муаммоларни ўрганди. Фаолиятни кенгайтириш бўйича тегишли тавсиялар бериб, янги ташаббусларга ҳамкорликда ёрдам беришга тайёр эканлигини билдирди.
Бу ташаббус нафақат қишлоқ хўжалигининг ривожига ҳисса қўшади, балки янги иш ўринлари яратиш ва инновацион ёндашувларни кенг жорий этишда намуна бўлади.