- Қанақа қарға? Қанақа ён олиш? Жўрабой, нималар
деб алжираяпсан. Мен бўладиган гапни айтдим-қўйдим!
- Мухторнинг сиркаси сув кўтармай, инжиқланди.
- Эй-й, Мухтор ака, ҳазиллашдим. Ҳазилниям тушун-
майсиз-а! - деди талаба соддалик билан.
- Ҳозир ҳазилнинг мавридими? - Маъмур жаҳл қилди.
- Одамлар нима ўйда...
- Бир иш қилсак, нима дейсизлар? - гуруҳ раҳбари
кутилмаганда мавзуни бошқа ёққа бурди. - Тўғри, анча-
гина оғир бўлади, лекин иложимиз қанча... Луқмоннинг
мижозлари билан ҳам шуғулланишни кучайтирсак. Ха-
барларинг бор, ҳар сафар шу масалага диққат қаратмоқ-
чи бўлиб турганимизда қандайдир сабаб билан бошқа ёққа чалғиб кетаётгандик... «Шарифхўжа йўналиши»даги ишларни ҳам ташлаб қўймаймиз, албатта.
- Шарифхўжанинг «ишланмаган» томони қолмади-ку, вақтни беҳуда сарфлаб нима қиламиз? - Маъмур эътироз қилди. - Ҳамма кучни ўша сиз айтган «мижоз»ларга ташлайлик... Бирор нарса чиқиб қолар!
- Йўқ, Шарифхўжа хусусида ҳали чала ишларимиз бор,
- тушунтиришга ҳаракат қилди Санжарбек. - Унинг ҳамкасблари, оила аъзолари, қариндошлари ва бошқа яқин-
ларининг телефон сўзлашувлари орқали ёлланма қотил-
га чиқиб боришга ҳаракат қиламиз. Негаки, Шарифхўжа
бошқанинг номига очилган сим-картадан фойдаланиб
юрган бўлиши эҳтимолга яқин. Ўша телефон топилса,
киллерга чиқиш қийин бўлмайди. Бундан ташқари, Ша-
рифхўжанинг электрон манзилига кириб, ёзишмалари
билан танишсак ёмон иш бўлмасди. Одатда чет элликлар
билан электрон почта орқали гаплашиш анча қулай.
- Ёзишмалар бўлгандаям, Шарифхўжа аллақачон
уларни ўчириб ташлашга улгурган бўлса ажабмас, - Маъ-
мур ишончсизлик билдиришда давом этди.
- Бўлиши мумкин, аммо текшириб кўриш зиён қил-
майди, - деди гуруҳ раҳбари совуққонлик билан. -
Умиджон, сиз тезкор ходимлар билан шу йўналишда
ишни давом эттирасиз. Қолганлар бугундан «мижоз»лар
билан ишлашни бошлаймиз. Саволлар борми?
- Йўқ, тушунарли!
- Ундай бўлса ҳамма ишга! Кечқурун кўришамйз.
Йигитлар бирин-кетин хонадан чиқиб кетишди.
- Биз ишни нимадан бошлаймиз? - қизиқсинди
Маъмур.
- Ишни нейрохирургия шифохонасидан бошлаймиз, -
деди Санжарбек ўрнидан қўзғалар экан.
- Чунки раҳматли Луқмоннинг асосий мижозлари шу
касалхона даволанувчилари ҳисобланади! - билағонлик
қилди Жўрабой.
- Буни сиздан яхши биламан! - талабага ёвқараш қил-
ди Маъмур. - Мен ишни айнан нимадан бошлашимизни
сўраяпман.
- Ишни кейинги бир-икки йил давомида касалхонада
даволаниб, вафот этган шахсларни аниқлашдан бошласак тўғри бўларди, - деди Санжарбек эшик томонга қадам ташлаб. - Қани кетдик, қолган гапларни йўлда гаплашамиз.
Давоми бор
@ibratlii_xikoyalar