эканман, миямга бир нарса урилди: Робия опа уни тонг пайти вафот этганини айтди. Аммо Фозилжоннинг ўли
мини бизга пешиндан сўнг соат уч-тўртларда айтишган
ди-ку! Шунча пайт боланинг ўлимини нега биздан яши
ришган бўлса? Жонлантиришга ҳаракат қилишдими
кан? Ахир, ўша куни пешинда Амин Шокирович болага
бир дунё дори буюрганди-ку! Ярим соатда дорихонадап
ҳаммасини олиб келиб бергандим. Икки-уч соатдан кей-
ин Фозилжон жон таслим қилганини айтишганди. Бал-
ки санитарка адашгандир. Келаси куни яна касалхонага
бордим. Опани топиб, гаплашдим. Йўқ, Фозилжон тонг
пайти соат олтиларда жон берганини аниқ, равшан эсла-
ди. «Унда нега бизни бу ҳақда хабардор қилишмаган?»
деб сўрасам, даволовчи врачни кутган, ўзлари айтишга
ҳайиқишган бўлса керак, деб жавоб берди. Воқеага ой-
динлик киритгач, ичимга олов киргандай бўлди: бола
тонгда жон берган бўлса, пешинда дори кимга, нимага
зарур? Бу қанақа ўйин? Бу қанақа ифлослик? Нури дий-
дамизнинг тақдирини кимларга топширгандик? Ўйлаб
ўйимга етолмайман. Қалбимни шубҳа-гумонлар, армон-
лар кемирди. Ичимга кирган оловнинг тафти сўнмаяпти.
Ҳурматли Бош врач, сиздан ушбу масалада изоҳ талаб
қиламан! Йўқса, ўша очофат дўхтирларингиз ўзлари-
дан кўришсин! Мен тўхтамайман. Одам қиёфасидаги
жаллодларни қандай жазолашни яхши биламан. Улар-
нинг бор кирдикорларини прокуратурага ёзиб бераман.
Учқун Акромов»,
Шикоятни ўқиб, тугатгач муаллифни қийнаган савол-
лар Санжарбекнинг ҳам хаёлидан чиқмай қолди: рост-
дан ҳам дўхтирлар нега бундай йўл тутган? Бола тонгда
ўлган бўлса, мурдани ушлаб туришдан нима фойда?
Устига-устак қанақадир дорилар олиб келтириш кимга
зарур? Балки чиндан ҳам жон-жаҳдлари билан болани
жонлантиришга ҳаракат қилишгандир! Дори-дармон-
лар шунга лозим бўлгандир! Балки бу мижозни «соғиш»-
нинг бир усулидир! Йўғ-э... Гиппократ қасамини ичган оқ халатли дўхтирлар шунчаликка боришмас... Қани жаво-
бини ўқийлик-чи, нима дейишган экан.
Терговчи ҳужжатлар орасидан шифохона маъмури-
ятининг жавобини топиб, ўқишга тушди. Расмиятчи-
лик сўзларидан сўнг, шикоятда келтирилган саволлар-
га қисқагина жавоб берилган: «...Ҳақиқатда ўша куни
тонгда ўғлингиз Фозилжон Акромов комадан чиқиш-
га ҳаракат қилиб, бир муддат хушига келган. Сал ўт-
май унинг аҳволи яна оғирлашган. Врачлар томонидан
унинг ҳаётини сақлаб қолиш учун барча зарур муолажа-
лар амалга оширилган. Кўрилган чораларга қарамасдан
шу куни соат ўн бешдан қирқ дақиқа ўтганда бола........
касалликлари оқибатида вафот этган. Жавобдан норози
бўлсангиз...».
Эшик тақиллаб, Жўрабой кириб келди:
- Санжар ака, зерикмаяпсизми? - талабанинг нимани-
дир айтгиси келаётгани сезилиб турарди.
- Нимадир демоқчимисиз? - гуруҳ раҳбари гапни
қисқа қилди.
- Асосан учта бўлим: бош мия жарроҳлиги, реанима-
ция ва болалар бўлимлари учун шифохонада топилмай-
диган дорилар Луқмоннинг дорихонасидан олинган
экан.
- Менга ходимлар бўлимидан шу бўлинмалар бош-
лиқларинг маълумотномаларини олиб берсангиз, - деди
гуруҳ раҳбари қоғоздан бош кўтармай.
- Мана,.уларни аллақачон олдим, - деди Жўрабой қў-
лидаги қоғозларга ишора қилиб.
- Аҳа шунақами? Тузук, тузук! Бу кетишда узоққа бо-
расиз, мавлоно! - деди Санжарбек устозига тақлид қилиб.
- Улардан иккитаси ҳозир ҳам ишлаб турган экан,
биттаси...
- Бўшаб кетибдими?
- Йўқ-да, вафот этган экан.
- Ўз ажали биланми? - Санжарбек сергак тортди.
Давоми бор
@ibratlii_xikoyalar