чишга мажбур бўлган. Сизда икки йўл қолган: Аҳмедга
ҳовлининг пулини тўлаб, муаммони хдл этиш ёки Луқ-
монни, яъни ягона гувоҳни жисмонан йўқ қилиб, маса-
лага нуқта қўйиш... Мол-давлатни жонидан ҳам яхши
кўрадиган киши учун биринчи йўл маъқул келмасилиги
турган гап. Шу сабабли сиз иккинчи йўлни танлагансиз.
Ким қўлини қонга булашни истайди. Пулингиз етарли,
имконингиз кенг, пул учун отасини ҳам ўлдиришга шайлар қанча? Шариф ака, келинг сичқон-мушук ўйнашни бас қилайлик, айбингизни бўйнингизга олинг - қўйинг! Суд жазо тайинлашда...
- Нима, мен аҳмоққа менгзайманми? Ёки ношудга
ўхшайманми? Нималар деяпсиз? Қилмаган қотилликни
бўйнингга ол, демоқчимисиз? - деди Шарифхўжа оғзи-
дан кўпик сачраб. - Қилган жиноятимни бўйнимга ол-
дим, зарарни қоплашга тайёрман... Яна мендан нима ис-
тайсиз?
- Яхши, демак айбингизни қисман бўйнингизга ола-
сиз, - Санжарбек дона-дона қилиб гапирди. - Қотиллик-
ни сиз қилмагансиз, шундайми?
- Шундай!
- Раҳматли Луқмон дўстингиз бўлган, айтинг-чи, уни
ким ўлдирган бўлиши мумкин? Бирор кишида шубҳан-
гиз борми?
- Билмадим, бир нарса дейишим қийин. Бировлар би-
лан ёвлашиб юрганини ҳам эшитмаганман. Ҳамма билан
тил топиша оладиган, киришимли йигит эди.
- Жанозадан кейин Луқмоннинг уйига милиция ходи-
мини сиз юборганмидингиз? - навбатдаги саволга ўтди
Санжарбек.
- Тушунмадим, қанақа милиция ходими? - анқайди
гумондор.
- Луқмоннинг телефонини сўраб боришган экан, -
аниқлик киритди терговчи.
- Ҳа, мен юборгандим... Телефондаги хабарлар бо-
шимга бало бўлишини билгандим. Қотил воқеа жойидан
Луқмоннинг телефонини ҳам ўзи билан олиб кетганини
эшитгандим. Шунга қарамай, ҳар эҳтимолга қарши хо-
димларимдан бирини телефонга юборгандим. Хотини
телефонлари ҳам ўша куни йўқ бўлган, дегандан кейин
кўнглим таскин топди.
- Телефонни олиб келишга кимни юборгандингиз,
исми-шарифи?
- Шогирдлардан бирини... фамилияси нимага керак?
Унда айб йўқ, бу ишга аралаштириб нима қиласиз?
- Гувоҳ сифатида сўрашимиз лозим.
- Эркин Қосимов деган йигит, навбатчилик қисмида
ишлайди.
Терговчйлар бири ёқдан, бири бу ёқдан гумондорга
саволлар бериб, иш ҳолатларига ойдинлик киритишди.
- Нима қилай, зарарни қоплайми? - сўради Шарифхў-
жа жовдираб.
- Зарарни тўлаб қўйсангиз, суд инобатга олади, - деди
Санжарбек бепарволик билан.
- Эҳтиёт чорасини ўзгартирсангиз тўлай, - афтини бу-
жмайтирди гумондор, - йўқса, нима фарқи бор!
- Нима, бу ер сизга бозорми, савдолашасиз? - ғазаби-
ни яширолмади Умид. - Ҳовлининг пулини қайтаринг,
тамом! Гапни чувалатиб ўтиришнинг нима кераги бор.
- Ука, шошмай тур, ҳеч ким сендан сўрагани йўқ, -
Шарифхўжа ҳам паст кетмади, - бошлиқ билан гаплашиб
турибман...
- Шарифхўжа ака, нима бўлгандаям зарарни қоп-
лашни маслаҳат бераман, - Санжарбек мунозарага нуқта
қўймоқчи бўлди. - Майли, бугунча етар.
- Ташқарида укам келган бўлиши керак, - деди гумон-
дор ялинганнамо оҳангда, - икки дақиқа рухсат берсан-
гиз, зарарни қоплаш чораларини кўришни тайинлардим.
Адвокат масаласида ҳам гаплашиб олшим зарур.
- Яхши, Умиджон, майли рухсат беринг! - деди гуруҳ
раҳбари хонадан чиқиб кетар экан.
, * * *
Одатдагидан сал барвақтроқ ётоғига кирган Санжар-
бекнинг уйқуси келмади. У ёнидан бу ёнига ағдарилиб,
анча пайтгача хаёл суриб ётди. Кун бўйи кўнглига зил-
дай ботиб юрган ғашлик юки ўмганидан босиб турган-
дай эди: Шарифхўжа нима учун дарров таслим бўла қолди? Ё терговчи одам бошқа чораси йўқлигини тушуниб етдими? Ёки қотилликни бўйнидан соқит қилиш учун атайлаб бошқа айбловларга иқрор бўляптими? Ростдан ҳам унинг қотилликка алоқаси йўқми? Ёхуд ўзига «алиби» ясаб, қулоққа лағмон осмоқчими? Қотилликка
кимни ёллаган бўлиши мумкин? Четдан ёллаган бўлса,
киллер аллақачон мамлакатни тарк этгани аниқ. Лекин
«кгп8» хабарлардаги воқеалар ривожи Шарифхўжа фақат
охирги кунларда унга тинчлик бермай қийнаётган дў-