олинг. Эртага анави масалани ҳал қилиб менга қўнғироқ
қиларсиз. «Катта» ишга келиши билан сўраб қолади.
- Тушунарли, Тоҳир Ғафурович!
- Санжарбек, эҳтиёт бўлинг! - оталарга меҳрибон-
лик билан пичирлади раҳбар. - Арининг уясини қўзғаб
қўйдингиз! Бу бемазалардан ҳар нарсани кутса бўлади.
Биламан, виждонли одам виждон амрига қарши иш ту-
тиши қийин. Аммо «дипломат» бўлиш ҳеч кимга зиён
қилмайди.
* * *
Ҳаммадан барвақт ишга келган Санжарбек жиноят
ишининг Оҳун Парпиев ва унинг шекрикларига нисба-
тан қисмини алоҳида иш юритишга ажратиб, шаҳар про-
куратураси ихтиёрига юбориш ҳақида қарор тайёрлади.
Гуруҳ аъзоларига бу хатти-ҳаракатини қотилликнинг
деярли фош бўлгани ва иш ҳажмининг кўплиги билан
изоҳлади. Бош прокурор ўринбосари билан кечган суҳ-
бат ҳақида оғиз очиб ўтирмади.
Соат ўнларга яқин Шарифхўжани олиб келишди. Бир
кунлик тутқинлик унга ёмон таъсир қилгани сезилиб
турарди. Кўзлари уйқусизликдан киртийган, қовоқла-
ри осилган, юзлари сўлғин, шашти ҳам пасайгандай
кўринди.
- Яхши дам олдингизми? - сўради Санжарбек жиноят
ишини варақлар экан.
- Қанақа дам? Устимдан куляпсизми? - деди полков-
ник юзидаги, билагидаги қизарган жойларни қашилаб, -
кечаси билан пашшами, клапами чақиб чиқди, падарига
ланъат!
- Албатта, сиз тунаган жой курорт эмас, аммо маъму-
риятга айтамиз, камераларни дизенфекция қилишади...
- Раҳмат, бехосият жойга қайтиб бормайман, деган
умиддаман.
- Нега бунақа ишонч билан гапиряпсиз, бирор нарса
ўзгардими?
- Чунки мен қотил эмасман, сизлар қаттиқ адаша-
япсизлар! Тўғри, чечен болани алдадим, ҳа энди фириб-
гарлик қилгандирман, зарарни шу бугун тўлаб қўяман,
агар очиққа чиқсам.
- Нима, бизга шарт қўйяпсизми? - Санжарбекнинг қо-
шлари чимирилди.
- Бу шарт эмас, қонуннинг талаби. Зарар тўлиқ тўлан-
са, қамоқда сақлашга ҳеч кимнинг ҳақи йўқ-ку! - ишшай-
ди гумондор.
- Тўғри, аммо ҳозирча сиз қотилликда гумон қили-
ниб, қамоққа олингансиз. Надоматлар бўлсинки, бизда
сизнинг қотилликка алоқадор эмаслигингизни исбот-
ловчи ҳеч қандай далил йўқ. Агар сизда шунақа далил
бўлса, марҳамат, терговга тақдим этинг!
- Камерада ётиб эсладим, - деди Шарифхўжа стол
устидаги календарга кўз қирини ташлаб, - менда «али-
би» бор. Воқеа содир бўлган биринчи август куни Хо-
размда эдим. Бир курсдошимиз тўй қилганди. Ўттиз би-
ринчи июль куни учгандик. Биринчи август куни кечки
рейс билан қайтгандим. Соат ўн бирдан ўтиб, Тошкентга
қўнганмиз. Текшириб кўришингиз мумкин.
- Албатта текширамиз, - Санжарбек ичидан ўтганини
сездирмасликка ҳаракат қилди, - «алиби»нгиз бўлгани
яхши, аммо бу сизни гумондан тўла озод қила олмайди-да!
- Нега, бу нима деганингиз? - ҳайрон бўлди Шарифхў-
жа. - Айтишларича, қотиллик кечки соат саккизларда содир этилган экан. Мен пайтда ердан ўн километр ба-
ландликда, самолётда бўлганман. Луқмонни ўлдиришга
менда ҳеч қандай имкон бўлмаган.
- Шарифхўжа ака, нима қиласиз ўзингизни овсарлик-
ка олиб, полковник одам... яхши тушуниб турибсиз-ку.
Қотиллик қилиш учун қўлга қурол олиб, кўчага чиқиш
шарт эмас. «Мулла жиринг» ишга солинса бас. Бу ишни
сен учун бошқалар амалга оширишади.
- Нима, киллер ёллагансан, демоқчимисиз? - лабини
чўччайтирди гумондор.
- Шариф ака, Луқмон билан алмашган «зтз» хабар-
ларингиз ҳаммасини кўрсатиб турибди-ку! Ўжарлик
қилишдан нима наф? - гуруҳ раҳбари бошқа томондан
сиқувга олишга ҳаракат қилди. - Тушунаман, сизга ҳам
осон бўлмаган. Бошқа чорангиз қолмаган. Дўстингиз
барча сирларингиздан хабардор бўлган, истаган пайти
сизни фош қилиб, қамоққа тиқиши мумкинлигини яхши
билгансиз!
- Ўйлаб гапиряпсизми? Шу арзимас нарса учун одам
ўлдириш шартми? Тем более шунча йиллик қадрдон син-
фдошни...
- Ҳамманинг жони ўзига ширин-да! У бечора ҳам нима
қилсин, Аҳмед ҳол-жонига қўймаган, қўрқитган. Шу са-
бабли сизга қаттиқроқ гапиришга, пўписа қилиб, сап-