- Назокатнингхиёнати фош бўлгач, сиз Луқмон билан
муносабатларингизни тиклашга ҳаракат қилган экан-
сиз, шу ростми?
- Ким айтди? Менга унинг кераги йўқ. Тўғри, керак
пайти поддержка берди, қўллади. Айтмасам кўзим кўр
бўлади. Мени не за что айблаб, синглим билан юриб кет-
гандан кейин, менга нима кераги бор!
- Унда нега синглингизнинг хиёнатини фош этиш
учун шунчалик ҳаракат қилгансиз? - Жўрабой гуруҳ
раҳ-
барининг ижозати билан савол берди. - Кимнидир ёл-
лаш, пул сарфлаш - сизнинг Луқмонни қайтариб олиш
умидидан воз кечмаганингизни англатмайдими?
- Тўғри, кўрнамакни «жойини солиш» учун ҳеч нар-
садан тоймадим. Мақсадим - оқпадар, нонкўр сингилни
жазолаш бўлган. Луқмоннинг этагига осилиш хаёлим-
нинг бир чеккасигаям келмаган.
- Алик билан қандай танишгансиз? - Санжарбек на-
батдаги «зарба»ни берди.
- Алик ҳақидаям шу ялмоғиз айтдйми? - деди аёл бо-
шини сарак-сарак қилиб. - Айтдим-ку одам эмас, ҳай-
вондан ҳам баттар. У чўчқани муштдайлигидан кўтариб
катта қилиб, емай-едириб, киймай-кийдириб олган муко-
фотим шу бўлди. Эс-хуши оёғимдан уриш, жарга итариш,
жигар дегани ҳам шунақа бемеҳр, ваҳший бўладими?!
- Алик билан қаерда танишганингизни айтмоқчий-
дингиз, - Маъмур гувоҳни «йўл»га солмоқчи бўлди.
-Аликнинг бу ишга нима алоқдси бор?У бечора при чём?
- Ҳай-ҳай-хай, жа-а унақа бечора эмасдир? Эшитиб,
хафа бўлиб юрмасин, чечен йигитлари ориятли бўлиша-
ди-я, - пичинг қилди Маъмур.
- Мен ҳозир турган уй бир пайтлар Аликники бўлган,:|
экан, истар-истамас гап бошлади гувоҳ. - Кейин нимадир ’
бўлиб, Тошкентдан қаергадир кетиб^қолган экан...
- Қамалиб кетган экан, деб тўғрисини айтаверинг! -
Маъмурнинг тили қичиди.
- Қамалганми, сургун бўлганми, менга нима қизиғи
бор! - зарда қилди Нозима. - Ишқилиб, «Уйимда ким
турган экан, рози бўлса, қайтариб, сотиб оламан», деган
ўйда меникига келиб қолди. Шунда танишиб қолгандик.
У менга уйни сотишни илтимос қилди. Мен кўнмадим. ,>
«Шу уйда ота-онам яшаган, уларнинг шамини ёқиб ўти-
ришим керак, сенга бошқа жойдан хоҳлаган уйингни
олиб бераман», деб оёқ тираб туриб олди. Шунақа тани-
шиб қолганмиз.
- Кейин-чи, кейин нима бўлди? - сўради гуруҳ раҳбари.
- Ҳозир бирга яшаяпмиз...
- Турмуш қурдингизларми?
- Қанақа турмуш? Просто так...
- Аҳмед Ҳабибов муқаддам гиёҳвандлик моддалари-
ни ноқонуний ўтказганлик учун судланган экан, хаба-
рингиз борми?
- Йўқ, эшитмаганман... ўтириб чиққанини айтганди,
лекин нега қамалганини сўрамаганман.
- Ҳозир Алик қаерда? Телефони ҳам ўчирилган.
- Эрталаб чиқиб кетганди, қаёққа боришини айтмаган-
ди. Телефонида пули қолмагандир-да. Ҳар доим шунақа...
- Яхшилаб эслаб кўринг, биринчи август куни қаерда
эдингиз? Алик ҳам сиз билан биргамиди?
- Не помню, честно непомню... Биринчи август... бирин-
чи август... йўқ, ёдимда йўқ, уйда бўлганмиз наверно...
- Аликка қўнғироқ қилиб кўринг-чи, балки сизники-
ни кўтарар, - деди Санжарбек аёлга синчков тикилиб.
- Телефон қилайми? Марҳамат! - Нозима сумкачаси-
дан қўл телефонини олиб, Таниш рақамни топиб, «чақириш» тугмачасини босди. Телефондан қисқа сигнал овози эшитилди: - Телефони ўчирилган ...
Давоми бор
@ibratlii_xikoyalar