#hisobli_dunyo
Ҳисобли дунё
(11-қисм)
Демак ёлғиз фарзандидан айрилган ўша аёл ҳали ҳам онамни кечирмаган...Яна қанча мазлумлар, мазлумалар кечирмаган экан
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳуни Яманга жўнатаётиб насиҳат қилдилар. Насиҳатлари ичида «Мазлумнинг дуосидан қўрқ. Унинг дуоси билан Аллоҳ ўртасида парда йўқ», деган гап ҳам бор эди
Ахир бу—ҳисобли дунё!
Эҳтимол, золим зулм орқали кўп нарсага эришар. Агар Аллоҳ хоҳласа, мазлумнинг биргина дуоси билан ўша золим ҳамма нарсасидан айрилади.
Бордию мазлум золимга бу дунёда жавоб қайтармай, у тўғрисида Аллоҳ таолога шикоят қиладиган ва ҳаққини олишни охиратга қолдирадиган бўлса, бундан золим қўрқиши керак.
Ҳамма ўлади. Ҳар ким бу дунёда қилган ишларига жавоб беради. У КУНда ўзидан ортиб, бошқаларга ҳам зулм қилганлар ҳар бир мазлумга ҳаққини берадилар. Бу зулм сўз биланми бўлганми ёки пул билан бўлганми ёки куч билан бўлганми, фарқи йўқ, ҳаммасига жавоб бор!!! Хуллас, ҲИСОБ КУНИда золимга жудаям қийин бўлади.
Бу дунёга Фиъавн, Қорун, Хомон каби кимсалар ҳам келиб кетди...
Азиз аёллар, бизнинг бугунги ҳолимиз сизга ибрат бўлсин...
Зулм қилишдан қўрқинг, токи фарзандларингиз бунинг жабрини тортмасин.
Муқаддас Қуръони Каримдаги қуйидаги оят билан ҳикоямизни мухтасар қиламиз:
Албатта, Аллоҳ одамларга ҳеч қандай зулм қилмас ва лекин одамлар ўзларига зулм қилурлар. (Юнус сураси, 44-оят)
(тугади)