114
— Кечирасиз, бугун автоҳалокат туфайли келтирилган бемор қайси палатада ётганини айта олмайсизми? — Алишер қабулхонадаги ҳамширадан сўраш баробарида асабий столни чертиб турарди.
— Саккизинчи палатада эканлар, — ҳамшира рўйҳатга қараб олганча жавоб берди.
— Раҳмат, — қадамини тезлатганча ҳамшира айтган палатага йўл олди, — ишқилиб жиддий жароҳат олмаган бўлсинда. Шундай бўладиган бўлса дадам мени ҳам, Жавлонни ҳам теримизни шилади. Ўзи қаёқданам рози бўлдим? Аҳмоқ бўлмасам ўн беш ёшли болага ҳам машина калитини бераманми? Худо бандам деб гапга тушунадиган одамлар бўлсинда. Акс ҳолда, калтакнинг каттаси мени бошимда синади, — палата эшиги олдигача ўзига-ўзи гапириб келган Алишер эшик олдига келганида тўхтаб, бир чуқур нафас олдида секин ичкарига кирди, — мумкинми?
🌺🌺🌺
Олмагул билан суҳбатдан кейин энди бор эътиборини аёли ва қизларига қаратишга қарор қилган Сарвар бугун ишдан эртароқ чиқди. Қизларига қўғирчоқ, аёлига гул ва ширинлик олди.
— Шунақаси Дилафрузга ёқарди, — у билан биринчи учрашувда ўтириб ширинлик еганини эслаб жилмайиб қўйганча машинага ўтирди. Ўзгача хуш кайфият билан уйига яқинлашаркан, эшиги олдида турган тез ёрдам машинасини кўриб ҳайрон бўлди, — улар бу ерда нима қилишаяпти? Ёки қизларга..., — Сарвар машинани уйидан сал берида тўхтатиб тушиши билан уйи томонга югурди. Ичкарига кирар-кирмас замбилда Дилафрузни олиб чиқиб кетишаётганини кўриб, карахт бўлиб қолди, — Дили, унга нима қилди?
🌺🌺🌺
— Шу билан энди қачон кўраман сени? — Жамол тўзғиб қолган сочларини йиғаётган Зулхуморнинг белидан қучиб, юзидан ўпиб қўяркан, — қара лекин, узоқ соғинтириб юборсанг девор ошиб кираман-а, — илжайди.
— Энди соғинчлар бўлмайди, — Зулхумор ҳам жавобан унинг юзидан ўпиб қўяркан, — буёғига мени тез-тез кўриб турасан.
— Сен қумга ўхшайсан.
— Нега айнан қум? — Зулхумор ҳайрон бўлди.
— Чунки қумга қанча сув қуйсанг ҳам бўлди, тўйдим демайди, — Жамол ҳали ҳам ўша илжайиш билан кўз қисиб қўйди.