111
— Наргиза, — Ҳалима опа ўғлининг бўйнига ботаётган пичоқ учидан кўз узмасдан ялина бошлади, — жон қизим бу шаштингиздан қайтинг. Ахир у сизни эрингиз. Наҳотки ўз эрингизга шундай қила олсангиз?
— Эрим? — Наргиза асабий кулганча, — шуми? Шу ҳайвонми?
— Наргиза, — Ҳалима опанинc жаҳли чиқаётган бўлса ҳам, ҳозирги вазиятда ўзини қўлга олишга мажбур. Биттагина хато сўз ўғлининг ҳаётига нуқта қўйиши мумкин, — жооон қизим, — бу сафар ялингандек, — илтимос ундай қилманг. Ахир ўзингиз гапга тушунадиган эсли қизсиз. Ўтинаман, жооон қизим ўзингизга жабр қилманг. Сиз бунда қилсангиз ойингиз...
— Ойим? — Наргизанинг кўзлари ёшланди. Кўз олдига ойисининг ғамдан сўлғин тортиб қолган юзи келди, — ойим, — Фурқатнинг бўйнига пичоқ тираб турган қўллари бўшашди. Бундан фойдаланган Ҳалима опа унинг қўлидан пичоқни юлиб олдию, ғазабда нима қилаётганни билмай, Наргизанинг қорин қисмига икки марта пичоқ урди.
🌺🌺🌺
— Бўла қолсангчи, — Зулхумор келганидан буён эркалашдан нарига ўтмаётган Жамолга ёв қараш қилиб қўйганча, — лаллаймасдан ишга киришайлик. Ахир, вақт тиғиз.
— Мени шошаётган ерим йўқ, — Жамол тиржайиб қўйганча давом қиларкан, — озиб-ёзиб бир келибсан, шунга яраша мазза қилайликда, — деганча қизнинг бўйнидаги қўллари секин пастлай бошлади.
🌺🌺🌺
— Дада! — овози паст ва титраб чиқди, — дадажон, — каравотда бир аҳволда ўтирган дадасининг бағрига отилд, — дадажон.
— Қизим? — Абдурайим ака нима қилишни билмай карахт аҳволга тушиб қолди. Бағрига босай деса, автоҳалокат туфайли бошим ҳам лат еб, шунчаки кўзимга кўринаётган бўлсачи деган қўрқув бор. Бағрига босмай деса Олмагулини соғинган.