АҚЛНИ ИШЛАТИШ
Асли Ироқлик бўлган, ҳозирда Норвегия фуқароси бўлган геолог олим доктор Форуқ Қосим ўзининг "Ақлни ишлатиш" номли мақоласида айтади:
"Сен менга кина-адоват, миллатчилик, минтақачилик, жоҳиллик ва урушларга макон бўлган мамлакатнинг бойлиги ҳақида гапириб ўтирма. Нигерия ер ости бойликларига бой, нефть экспорт қиладиган етакчи давлатлардан ҳисобланади. Аммо унинг ҳолига, мавқеига назар сол. У ердаги инсонлар ирқчилик, миллатчилик билан тўйинган. Доимо уруш-жанжал.
Бир пайтлар Сингапур президенти ичимлик суви тақчиллигидан йиғлаган эди. Бугун эса киши жон бошига қилинадиган даромад бўйича Японияни ортда қолдирди.
Тараққийлашган асримизда фақатгина ер ости бойликларига кўз тиккан, мақсади уларни ковлаб олиб, сотиб тирикчилик қилиш бўлган давлатлар фақатгина қолоқ давлатлардир.
Ваҳоланки, ўзини билган баъзи давлатларда ҳақиқий бойлик бу инсон омилидир. Энг катта фойдани инсондан олиш мумкин. Нима деб ўйлайсиз, биз аллақанча долларга сотиб оладиган Айфон, Галакси телефонларида табиий бойликлардан қанча ишлатилади?
Бир долларга ҳам етмайдиган арзимаган темир, шиша ва пластиклар ишлатилади. Аммо уни биз юзлаб доллардан бир неча минг долларгача сотиб олаяпмиз. Бу пулларга бир неча бочка нефть ва бир қанча кубометр газ берар эди.
Сабаби шуки, у маҳсулотларда табиий бойликлардан кўра фикрий бойлик кўпроқ яширинган. Яъни, башарият ақлининг маҳсули. Биз ўшанга пул берамиз.
"Майкрософт" ширкатининг асосчиси Билл Гейтс бир секундда 226 доллар даромад қилар экан.
Бугунги кундаги дунё бойларининг аксари аввалда табиий бойликлар соҳиби эмас, ноёб фикрлар эгаси бўлишган.
"Самсунг" ширкатининг бир йиллик даромади 327 миллиард доллар экан. Биз маҳаллий ширкатларимиз орқали бунақа даромад қилишимиз учун юзлаб йиллар керак бўлади.
"Менинг пулим кўп, ҳеч кимга муҳтожлигим йўқ", дейсанми? Бу хомхаёлингни қўй. Ҳақиқий бойлик ақлий бойликдир. Бошқаси эмас.
Японлар иккинчи жаҳон урушида мағлуб бўлишди. Эллик йилга етар-етмас муддат ичида бутун дунёдан ўз илми ва техникаси билан интиқом олди. Баъзилар ҳали ҳам "мазҳабинг қайси?", "қайси қабиладансан?", каби саволларни беришдан тўхташмаяпти".
Абдулқодир Полвонов.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•