Тез-тез юрганча нариги хонадан 5 минг доллар олиб чиқдим. Стол устига қўйдим.
- Мана пулларингиз! Энди кетишингиз мумкин.
Амакиларим бир-бирларига маъноли қилиб қараб олишди.
- Майли жиян! Саломат бўлинглар.
Иккала катта амакиларим пулларни олиб энсаларини қотирганча чиқиб кетишди. Кичкина амаким қолдилар. Очиғи келганларидан бери ўзларини ўнғайсиз сезардилар. Шунча пайтдан бери бир оғиз ҳам гапирмадилар. Амакиларим чиқиб кетишгач, секин сўз очдилар.
- Яхшимисан Наргиза? Сизчи кеннойи? Қийналмасдан ўтирибсизларми? Акамлардан хафа бўлманглар. Улар шунақа. Акам раҳматли билан ҳам тез-тез урушиб қолишарди. Дадам тирикликларида уй-жой талашаверишганларидан охири шу ҳовлини акамга ҳадя қилиб юборгандилар. Ҳар биримизга уй олиб берганлар. Мени биласиз кўпроқ Россияда юраман. У ёқда уйим, хотин бола-чақам бор.
Жавоҳир акам ( бу амаким ҳали жуда ёш. Мен туғилганимда 9 ёш бўлган эканлар. Шунга кичкиналигимдан уларни ака деб ўрганиб қолганмиз) бироз гапдан тўхтаб олдиларига қўйилган чойни бир-икки ҳўплаб ичдилар.
- Эшитдим, жуда катта қарз тўлабсизлар. Очиғи акам катта бизнес қиламан деганларида, қаршилик қилгандим. "Нима қиласиз, ака, бир яхши ишиз бор. Давлат ходимисиз. Бизнес нега керак?" Дегандим. Лекин акам унамадилар. "Қизларим котта бўлишяпти, уларни ўқитишим, чиройли тўй қилиб узатишим керак. Кеннойингга ҳам протез бўлса ҳам оёқлар қўйдирмоқчиман. Бир ўзимнибг ойлик маошим нимаям бўларди" дегандилар.
Ҳайрон қолдим. Дадамнинг бунча қарз олганидан Жавоҳир акам хабардор эканда!
- Сиз билармидингиз?!
- Ҳаа...билардим. Кейин кредит оламан дедилар. Йўқ ака, кредитни фоизи бор. Тўлаш осонмас дедим. Сўраб суриштириб Насим деган йигитдан 50 минг доллар қарз олдик. Билсак у ифлос, номард киши экан. Биз билан улфат бўлиб олиб, акамга жуда кўп ароқ ичирарди. Мен акажон унақа кўп ичманг, қизларизга ёмон таъсир қилади десам, хўп ука, энди ичмайман,дердилар, лекин барибир ичишда давом этдилар.
Жавоҳир акам чуқур уҳ тортдилар. Бир менга, бир ойимга, бир сингилларимга қарадилар. Афсус билан гапларини давом эттирдилар.
- Бир куни Насим бизни зиёфатга чақирди. Мен зиёфатни ярмида чиқиб кевордим. Чунки роса чарчагандим. Дам олмасам бўлмасди. Эртансига абедларда акам телефон қилдилар. "Жавоҳир! Укажон! Пулларим йўқ! Ўғирлаб кетишибди!" Дедилар. Ким олган бўлиши мумкин деб ўйлардим. Насимга телефон қилдим. Аблаҳ ўчириб қўйган экан! Уни ҳеч қаердан тополмадик! У аблаҳ акамга берган 50 мингдан ташқари, акамнинг ўзи анчадан бери йиғиб юрган 30 минг доллар пулини ҳам олиб четга чиқиб кетган экан. Акам аллақачон бизнес ҳамкорлар билан келишиб қўйгандилар. Ҳаммаси барбод бўлди. Акам жуда катта пулга тушиб қолдилар. Шунга сиқилиб кўп ичадиган одат чиқардилар.
Жавоҳир акам йиғлаб юбордилар.
- Россияга кетишимдан олдин. Акам билан охирги марта гаплашганимизда "Сиқилманг ака, у аблаҳни албатта топаман. Ишлаб сизга кўп пул жўнатаман. Ҳали ҳаммаси изига тушади. Фақат ичманг, илтимос" дегандим.
Ойим ҳам йиғлардилар. Мен ва сингилларим ҳам йиғладик.
ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ