ЎГАЙ ОНА
(Онлайн қиссанинг давоми)
Иккинчи фасл 5 қисм
Озода Шоира опани яхши танирди.Шоира опа вилоят ёшлар газетасида кўп йиллар давомида мухбир бўлиб ишлаган,айрим тадбирларда Озода у билан рўбарў бўлган эди.
–Телевидениеда ишлашингиз шартми?Газеталардан иш сўраб кўрмадингизми?-деди Шоира опа.
–Сўраб кўрдим,опа.Аммо ҳаммаси ҳам рад жавобини беришди,-деди Озода.
–Унда сизга бир маслаҳат бераман.Бухорода яна бир шаҳар телеканали бор.«Коинот -ТВ»га журналист Одил Шодмонов раҳбар бўлган.Балки ўшани ёнига иш сўраб борарсиз?
Озода Одилни эслади.Университетда,рус гуруҳида ўқиган,очиқ кўнгил йигит эди.
–Майли,бориб кўраман.
Озода «Коинот -ТВ»нинг манзилини Шоира опадан сўраб олди-да,тўғри ўша ерга йўл олди.Одил эндигина тушликка кетмоқчи бўлиб турган экан,Озодани кўриб йўлидан қайтди.
–Келинг,Озода.Яхшимисиз?
Озода у билан сўрашиб,иш излаб келганини айтди.Одил ўйланиб қолди.
–Сиз эртага келинг.Мен ҳозир бу телеканалда ижрочи директорман.
–Шоира опа сизни раҳбар деб айтганди.
–Йўқ,мен ҳозирча раҳбар эмасман.Мен бугун раҳбарият билан гаплашиб кўраман.Имконим етгунча сизга ёрдам бераман.
Озода ўша куни яна қатнаб юрмаслик учун Шаҳзоданинг уйида қолди.Эрталаб телеканалга борганида Одил уни қувончли хабар билан қарши олди.
–Озода,сизни ишга оладиган бўлдик.Телеканалимизга бош муҳаррир лавозимига!Хурсандмисиз?
Озода қувониб кетди.У бош муҳаррирликдан асло умид қилмаган,кўнглидагидек иш бўлса ишласам, деганди.
–Эртадан ишга чиқишингиз мумкин.Юринг,сизга кабинетингизни кўрсатаман,-деди Одил.-Биз телевидениени энди ташкил қиляпмиз.
Одил шундай деб уни ичкарига бошлади.Икки қаватли,замонавий бинонинг ичи телеканал учун мослаштирилган бўлиб,студия ва монтаж хоналари билан бирга муҳаррирлар учун алоҳида хоналар ҳам қурилган экан.Одил уни тўғридаги хонага бошлаб кирди.
–Мана бу сизни хонангиз.-Одил шундай деб уни ичкари хонага олиб кирди.Хонанинг четидаги шкафда дисклар ва видеокассеталар кичик яшикчаларга солиб, териб қўйилган экан.Хона тўрида эса компъютер қўйилган стол қўр тўкиб турганини кўриб,Озода Одилга қаради.
–Одил,мен…компъютерда ишлашни билмайман.
–Ростданми?-деди ҳайрон қолиб Одил.-Компъютерда ишлашни билмайдиган журналист ҳам бор экан-да.
Озода ўнғайсизланиб ерга қаради.
–Бирор курсга кириб ўқиймикан,ё?Нима дейсиз?
–Йўқ.Сизга қизларимизни ўзи ўргатишади.Ёза олсангиз бўлди.Бу компъютерда ишлаш унчалик қийин эмас.Аввал ёзув машинкаларида ёзардик-ку.Вордда ёзиш ўша машинкада ёзиш билан бир хил.
–Ёзув машинкасида яхши ишлардим.Ҳалиги туманимиздаги телеканалда компъютерда эмас,машинкада ёзардим.
–Бўлди,Озода.Ташвишланманг.Айтдим-ку,сизга қизларимиз сизга ҳаммасини ўргатишади.
–Раҳмат,Одил.Мен унда эртага эрталаб келаман.
–Келинг,кутамиз.
Озода телеканал биносидан хурсанд бўлиб чиқди…
Давоми бор…