ЎГАЙОНА
(Онлайн қиссанинг давоми)
Иккинчи фасл
2 қисм.
Нозигул опа эса Озодани оғир ҳаётий вазиятда тушуниш,қўллаб-қувватлаш ўрнига унга пичинг гаплар қилишни одат қилиб олди.У ҳар икки гапининг бирида Озодани гап билан ўймалаб олишга ҳаракат қилар,«Ўзинг яхши кўриб теккандинг,ана сени бошингга нима кунларни солди?»деб таъна қиларди..
Бир куни Озода телевидениедаги ишини вақтлироқ тугатиб,энди уйга кетмоқчи бўлиб турган пайтда кутилмаганда Фикрат кириб келди.
Озода унга қараб ҳайрон қолди.Ахир телевидение эшиги олдида қоровул турарди,Фикрат бу ергача қандай қилиб кириб келган экан?Кейин шунча бўлиб ўтган воқеалардан,айниқса хиёнатдан кейин Фикрат яна ундан нима хоҳлаяпти?
Аёл эсини йиғиб олгунича бўлмай,Фикрат салом-аликсиз гап бошлади.
–Сен уйга қайтиш ниятинг йўқми?
–Йўқ,-деди Озода.-Ҳеч қачон ўша уйга қайтиб бормайман.
–Кейин пушаймон бўлмайсанми?
–Йўқ!Энди биз бирга яшолмаймиз.Энди сиз билан йўлларимиз бошқа.
–Озода…Фикрат бирданига қўлини чўзиб,аёлнинг қўлидан ушлаб олди.-Ахир сени яхши кўраман!
–Қўлингизни олинг.Мен сизга бошқа ишонмайман!
–Унда ўзингдан кўр!Сендан яхшисини,сендан ёшроғини топиб уйланаман!-деди Фикрат кўзлари ғазабдан қисилиб.
–Бемалол уйланинг,бахтли бўлинг.Аммо энди мени ёнимга бошқа келманг,-Озода шундай деб эшикка қараб юрди.-Мени тинч қўйинг.
Озода Фикрат кетганидан кейин бироздан кейин кўчага чиқди.Уйга кириб борганида онасини ишдан қайтганини кўрган болалари ёнига югуриб чиқишди.
–Ойижон,келдингизми?-Шаҳина шундай деб унинг қўлидан сумкасини олди.Қизалоғининг йиғлаганини сезиб,Озода уни елкасидан тутиб ўзига қаратди.
–Сенга нима бўлди?
–Ҳеч нарса бўлгани йўқ,-қизчаси секин юзини буриб,кўзларини онасидан яширишга ҳаракат қилди.Жонибек эса «Опамни холам бир тарсаки урдилар»,-деб бидирлади.
Озоданинг бирдан жаҳли чиқди.
–Нимага уради?-деди овозини баландлатиб.
–Маҳлиё холам« уйни супур »-дедилар.Опам хўп деб,супургини олиб кириб супураётган пайтларида супуришни билмайсан,деб бир тарсаки урдилар,-деди Жонибек.
Озода жаҳл билан уйга кирган пайтида Маҳлиё одатдагидек бемалол чўзилиб ётар,унинг ёнида эса Гулзода писта чақиб ўтирарди.Улар опаларининг кириб келганини сезмагандай телевизор экранига тикилиб,кулиб гаплашиб ўтиришарди.Озода бориб телевизорни токдан узди.Икки синглиси ҳам аёлга ғазаб билан қарашди.
–Ҳа,опа.Э-йўқ,бе йўқ нимага телевизорни ўчирасиз?-деди Гулзода.
–Маҳлиё Шаҳинани бекордан бекорга бир тарсаки урибди.Сен ҳам шу ердамидинг?
–Урсам нима бўлибди?-Маҳлиё жойидан сакраб туриб,жангга шайланган хўроздай бўйнини чўзди.-Сиз ҳам биз кичиклигимизда уриб-сўкиб уй ишларини қилишга ўргатгансиз!
–Ёлғон гапирма!Мен сенларни бекорга урмаганман,уй юмушларини ўрган деб уришардим,холос!-деди бўғилиб Озода.-Сен эса ҳўкизга ўхшаб думалаб ётавермай ўзинг уйларни йиғсанг бўларди!
–Нимага мен йиғарканман?-Маҳлиё овозини баландлатди.-Нима мен бу уйда битта ўзим яшайманми?Мени кичик болаларим йўқки,ҳамма ёқни тўзитса!
–Нимага Шаҳинани урасан?
–Уришга ҳаққим бор!Холасиман.Сиз қизингизни ёнини олгунча,унга иш ўргатинг хўпми?Бўлмаса, бир кун келиб,ўзингиз каби онасиникига келиб ўтириб олади.
Озоданинг бу гапни эшитиб,қаттиқ ғазаби келди.Хонанинг бир чеккасида турган супургини олиб,Маҳлиёни уриб кетди.Шу пайтгача ҳеч нимага аралашмасдан ўтирган Гулзода унинг қўлидан супургини тортиб олмаса,Маҳлиёни уриб ўлдириб қўйгудек важоҳатда эди.Маҳлиё унинг қўлидан қутилгач,ҳовлига югуриб чиқиб дод солди:
–Ёмонлигингдан иккинчи марта ҳам ажрашиб келганингни аламини мендан оляпсанми?
Уйнинг бошқа томонидаги хоналардан бирида бозордан келиб дам олаётган Нозигул опа бу бақириқни эшитиб,қўрқиб кетди.Озода эса Маҳлиёни таъзирини бериш,овозини ўчириш мақсадида югуриб ҳовлига чиқди.Маҳлиё эса дарвозани очиб,ўзини кўчага урди.
–Жонимга тегдинглар!Мени тинч қўясизларми,йўқми?-Нозигул опа ҳеч нарсани сўрамай-нетмай Озоданинг олдига келди.-Синглингга нимага кун бермайсан?