Уй-жой бозорида қандай ўзгаришлар бўлади?
Президент томонидан ипотека дастури доирасида 2024 йилда амалга оширилган ишлар ва 2025 йил учун режалар бўйича йиғилишда айтилган ва таклиф қилинган энг муҳим маълумотлар:
-2025 йилда уй-жой дастурларини молиялаштиришга бюджетдан 15,5 трлн сўм ресурс берилмоқда.
-2024 йилда 100 мингдан ошиқ хонадонга эга кўп қаватли уйлар қурилди. 2025 йилда бу кўрсаткични 120 мингга етказиш режалаштирилмоқда.
-Қурилишда “эскроу” тизими жорий қилинмоқда. Бу орқали фуқаролар қурилиш бошидан ипотека ва субсидия олиши, уй битмасдан туриб ҳам бошқа одамга сотиши мумкин бўлади.
-Қурувчи компаниялар қурилиш якунлангунича (кўпи билан 12 ой) ер солиғидан озод қилинади. Бироқ уйлар муддатида топширилмаса, ер солиғи 2 баробар тўланади.
-2030 йилгача камида 100 та “Янги Ўзбекистон” массивини қуриш режа қилинган. 2025 йилда “Янги Ўзбекистон” массивлари учун 1,2 трлн сўм берилади.
-Уйларнинг 50 фоизи қурилганда, фуқаролар кредит ва субсидия олиши мумкин бўлади. Бу нафақат имтиёзли, балки тижорат ипотекаси учун ҳам амал қилади.
-Хорижда меҳнат қилаётган ва олти ой ичида мунтазам пул ўтказиб келаётган фуқаролар учун даромадини ҳисобга олган ҳолда кредит ва субсидия бериладиган тизим яратилади.
-Бундан буён кўп қаватли уй қуриш учун ерлар аукционда фақат ҚҚС тўловчи юридик шахсларга сотилади.
-Янги уйларни қуришда қуёш электр станциялари билан шартнома тузган девелоперларга бундай уйлар учун фойда солиғи олинмайди, кредит ставкаси 2 фоиз арзон қилиб берилади.
-Соҳада яширин иқтисодиётни қисқартириш учун янги уй оладиган фуқароларга ўзи тўлаган маблағининг бир қисмини кешбэк қилиб қайтариш тизими йўлга қўйилиши мумкин.
@o'ylashimcha