Ўйлашимча?


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Сиёсатга қизиқмайдиган халқни, халққа қизиқмайдиган сиёсатчилар бошқаради.
Мурожаат учун: @Uylashimcha_pochtabot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Қўшнининг келини

@o'ylashimcha

2k 0 17 10 21

Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитасининг собиқ раҳбари Мусаевнинг айтишича, собиқ АҚШ президенти Доналд Трамп 1987-йилда СССР КГБ томонидан ёлланган агент экан

Унга "Краснов" тахаллуси берилган. Мусаевнинг сўзларига кўра Трамп 1987-йилда Москванинг 6-бўлимида хизмат қилган. Бўлимнинг асосий вазифаси – капиталистик мамлакатларнинг тадбиркорларини ёллаш эди. Айнан ўша йили 40 ёшли АҚШлик бизнесмен Доналд Трамп ёлланган.

"Ҳатто энг ғайритабиий ва ҳайратланарли нарсалар ҳам бўлиши мумкин – жумладан, бўлажак давлат раҳбарларини ёллаш ва ҳатто АҚШ президентини ҳам!" – дейди Мусаев.

Ҳамма нарса бўлиши мумкин!

@o'ylashimcha

3.4k 0 101 11 94

Пойтахт дўконларидан бирида ўтказилган акция экан.

@o'ylashimcha

3.1k 0 67 11 55

Хушхабар: Расман маст ҳолда машина ҳайдаганлар жиноий жавобгарликка тортиларкан.

Қонунга кўра, энди маст одам рулга ўтирса, ҳайдовчилик ҳуқуқидан биратўла уч йилга маҳрум этилади. Амалда бир ярим йилдан 3 йилгача эди. Жарима эса 15 млн сўм бўлди. БҲМнинг 40 баравари.

Бу ҳали ҳаммаси эмас. Энди маст ҳолатда машина ҳайдаб, маъмурий жавобгарликка тортилгач, яна мастликда рулга ўтирса, жиноий жавобгарликка тортилади. Бунда уч йилгача ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этилиши, икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишларига ёки озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

Манга қолса уларни бутун умрга қаматиб юборардим. Чунки маст ҳолатда мошинага ўтириш қайсидир маьнода бир инсонни ўлдиришга ҳаракатдир.

@o'ylashimcha

3.9k 0 61 11 62

Жарима баллари 12 баллдан ошса ҳайдовчи транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинади
⚡️Янги Қонун билан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига киритилган қўшимчаларга кўра, қуйидагилар учун маъмурий жавобгарлик белгиланди:


Йўл ҳаракати қоидабузарликлари бўйича ҳисобланадиган жарима баллари белгиланган миқдордан ошганлиги учун маъмурий жазо қўлланилиши;

Бунда:

➖Белгиланган ҳуқуқбузарликлар содир этилганлиги учун транспорт воситасининг ҳайдовчисига нисбатан мазкур ҳуқуқбузарликларда назарда тутилган асосий жазо билан бирга жарима баллари ҳисобланади. Бунда содир этилган ҳар бир ҳуқуқбузарлик учун ҳисобланадиган жарима балининг энг юқори миқдори 2 баллдан ошмаслиги керак.

Жарима баллари белгиланган ҳуқуқбузарликлардан бири биринчи марта содир этилган кундан эътиборан бир йил давомида ҳисоблаб борилади. Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар учун ҳисобланган жарима баллари бир йил ўтгач транспорт воситасининг ҳайдовчисидан автоматлаштирилган тарзда ечилади.

➖Ҳисобланган жарима баллари бир йил давомида 12 баллдан ошган ҳолларда, охирги содир этилган ҳуқуқбузарлик учун белгиланган тартибда қўшимча жазо тариқасида ҳайдовчи транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинади. Бундай ҳуқуқдан маҳрум қилиш муддати 6 ойдан кам бўлмаслиги белгиланди.


Сиқилган табиий газда, суюлтирилган нефть газида ёки дизель ва газсимон ёқилғи аралашмасида ишлайдиган транспорт воситаларидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларини бузганлик учун;

Транспорт воситасида одам ташиш қоидаларини бузганлик учун;

Транспорт воситаларини қувиб ўтиш қоидаларини бузганлик учун;

Йўл безорилиги учун;

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг фото- ва (ёки) видеотасвирини уларнинг обрўсизлантирилишига олиб келадиган тарзда бузиб тарқатганлик учун.

@o'ylashimcha


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
@o'ylashimcha


10-март (душанба) 5 кунлик иш ҳафтасидагилар учун қўшимча дам олиш куни бўлади

Меҳнат кодексининг 208-моддасига биноан, агар байрам кунлари дам олиш кунига тўғри келиб қолса, унда дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.

Жорий йилда 8-март — Халқаро хотин-қизлар куни шанба кунга тўғри келади. Демак, 5 кунликлар учун дам олиш куни 10-март, душанбага кўчирилади.

Шундай қилиб, 5 кунликлар учун 3 кун кетма-кет дам олиш куни бўлади:

✅ 8-март, шанба — байрам;

✅ 9-март, якшанба — барча учун одатий дам олиш куни;

✅ 10-март, душанба — кўчирилган дам олиш куни.

❗️6 кунликлар учун фақат 8-март (шанба) дам олиш куни бўлади, лекин 10-март (душанба) иш куни ҳисобланади.

@o'ylashimcha


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
@o'ylashimcha


Сенат мажлисида ухлаб қолгани айтилаётган иштирокчи соғлиги ёмонлашиб қолган

Халқ депутатлари Сурхондарё вилоят кенгаши котибиятининг билдиришича, у жонли эфир вақтида бошқалар эътиборини тортмаслик учун ташқарига чиқмай турган. Иштирокчи бу вазиятда ҳолатидан келиб чиқиб кўринмасликка ҳаракат қилганини айтган.

“Ҳозирда тиббий муолажа кўрсатилган ва ҳолати яхши”, дейилади муносабатда.

@o'ylashimcha

3.3k 0 20 13 88

Уйқунинг фойдалари ҳақида аввал ёзгандим.

Соат 3 гача футбол кўришнинг оқибати.

@o'ylashimcha

4k 0 54 4 71

Ҳайдаров Зилемхан Ҳайдарович – Ўзбекистон теннис федерацияси раиси ўринбосари этиб тайинланибди.

@o'ylashimcha

3.4k 0 39 10 56

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Япония келажакда яшамайди
Корея келажакда яшамайди
Хитой келажакда яшамайди
Биз ўтмишда яшаяпмиз.

Япония йўллари қишда музлаб қолмаслиги учун шунақа сув пуркагичлар ишлаб тураркан. Сув пуркагичлардан иссиқ сув чиқади. Қор, ёмғир сувларини иситиб, қайта ишлаб йўлларни музлашини олдини олишаркан.

@o'ylashimcha


Трампнинг кечаги баёнотларидан ягона хулоса шуки, ўзингдан ўзгага ишониш керак эмас экан. Фақат ўзимизга, ўз кучимизга ишониб ҳаракат қилишимиз керак. Четтан кимдир келиб бизга ёрдам бермайди.

@o'ylashimcha


Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларининг ҳар бирига 10 000  (ўн минг) АҚШ доллари миқдорида;

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига тенглаштирилган шахсларнинг ҳар бирига 25 000 000 (йигирма беш миллион) сўм миқдорида;

1941–1945 йиллардаги уруш давридаги меҳнат фронти қатнашчиларининг ҳар бирига 3 000 000 (уч миллион) сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти берилади - президент фармони

@o'ylashimcha

6.2k 1 28 10 44

8-март учун байрам пулини эркак ходимлар учун ҳам берса бўладими?

✅ Ҳа, албатта мумкин. Бу корхона ички локал ҳужжатларига боғлиқ. Чунки, МК 67-моддасига кўра, жамоа шартномасининг мазмунини ва тузилишини унинг тарафлари белгилайди.

Айтайлик, корхона жамоа шартномасида иш берувчи томонидан ходимларга белгиланган тартибда тасдиқланган сметаларга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 208-моддасида назарда тутилган байрамлар муносабати билан мукофотлаш қўлланилади деб ёзилган бўлса, 9та байрам (ишланмайдиган) кунлар муносабати билан барча ходимлар учун (жинсидан қатъи назар) мукофотлаш қўлланилади.

❗️Меҳнат кодекси 34-моддасига кўра Меҳнат соҳасидаги ижтимоий шерикликнинг асосий принципларидан бири тарафлар томонидан мажбуриятларни ўз зиммасига олишнинг ихтиёрийлиги ҳамда тарафлар ўз зиммасига олаётган мажбуриятларнинг ҳақиқийлиги ва уларни бажаришнинг мажбурийлигидир.

❗️Иш берувчи жамоа шартномасида ихтиёрий равишда мажбуриятлар олганми, демак, олинган мажбуриятларнинг ҳақиқатда бажарилишини таъминлаши ҳам шарт. Шунингдек, жамоа шартномаси, жамоа келишуви мажбуриятларини бузганлик ва бажармаганлик меҳнат тўғрисидаги қонунчиликнинг бузилиши тариқасида баҳоланади ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 49-моддаси (Меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликни бузиш) бўйича жавобгарликка тортишга сабаб бўлади.

⚠️ Демак, хулоса қиладиган бўлсак, агар корхона ички локал ҳужжатларида Меҳнат кодексининг 208-моддасида назарда тутилган байрамлар муносабати билан мукофотлаш қўлланилади деб ёзилган бўлса, эркак ходимлар учун ҳам 8-март байрами муносабати билан мукофот берилиши керак

@o'ylashimcha


Абдулазиз Комиловнинг ўғли Ўзбекистондаги энг катта қурилиш компаниясини сотиб олди

«Трест-12» АЖ
устав капиталидаги 51,12 фоиз давлат улушини 111 млрд сўмга «Delta Global Dynamics» МЧЖ сотиб олди.

«Delta Global Dynamics» МЧЖ 100% улуши тўлиғича Данияр Абдулазизович Камиловга тегишли. Данияр Камилов Ўзбекистондаги жуда катта корхоналарга эгалик қилади. Жумладан бунгача унга тегишли корхона Ўзбекнефтегаз АЁҚШларини сотиб олганди.

iHamkor.uz маълумотларига кўра, Камилов 10та йирик корхоналар эгаси ҳисобланади. Унинг асосий корхоналари манзили Ўзбекистон қоғози ва очилганига кўп бўлмаган ароқ заводи ҳудудида (Яшнобод тумани) жойлашган.

@o'ylashimcha


Томорқасини қаровсиз қолдирган хонадон эгалари энди уч карра юқори солиқ тўларкан.

Бу аҳоли томорқаси ва деҳқон хўжаликларига ижарага берилган ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати бўйича ҳоким ёрдамчиси томонидан ҳар чоракда ўтказиладиган мониторинг натижасида экин тўлиқ экилмагани ёки қаровсиз қолдирилгани аниқланганда тажриба тариқасида амалга оширилади

@o'ylashimcha


Метан заправкаларда ҳужжатда муаммолари ва МИБдан қарзи бор машиналарга газ қуйиш тақиқлангани ҳақидаги хабар рад этилибди

Мажбурий ижро бюроси ахборот хизмати раҳбари Фаррух Тошпўлатов ижтимоий тармоқларда автомобилларга газ ёки ёнилғи қўйиш шохобчаларида фуқароларнинг судлар ёки бошқа органлар ҳужжатларига асосан мавжуд қарздорлиги сабабли, автотранспорт воситаларига хизмат кўрсатиш тақиқлангани ҳақида тарқалган хабарлар асоссизлигини билдирди.

Фуқароларнинг ижро ишларидаги қарздорлиги бўйича хабарлар аввало SMS-хабарномалар орқали маълум қилиб борилиши эслатилган.

@o'ylashimcha

4k 0 10 2 11

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ростдан, биз нимага сиқилишимиз керак!?

@o'ylashimcha


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ижтимоий тармоқларда МИБдан қарзи бўлган ва техник кўрикдан ўтишда муаммоси борларга ёқилғи қуйиш тақиқланаётгани ҳақида маълумотлар тарқалмоқда.

Бунга тезкорлик билан муносабат билдирилиши керак. Ёлғон маьлумотга ўхшаяпти.

@o'ylashimcha

Показано 20 последних публикаций.