Билиб қўйган яхши: автотранспорт воситаларининг ҳар бир ўқига тушувчи рухсат этилган оғирлиги автотранспорт воситаларининг умумий рухсат этилган массасига риоя қилинганда 10 тоннадан ортиқ бўлмаслиги керак!
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 октябрдаги “Автомобиль йўллари бўйлаб катта ҳажмли ва оғир вазнли автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 710-сон қарори қабул қилинган.
Мазкур қарор билан бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритилган.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 26 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги автомобиль йўлларида хавфсизликни таъминлаш ва ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 342-сон қарори билан тасдиқланган “Катта ҳажмли ва оғир вазнли юкларни автомобиль транспортида ташишда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш қоидалари” да автотранспорт воситаларининг ҳар бир ўқига тушувчи рухсат этилган оғирлиги автотранспорт воситаларининг умумий рухсат этилган массасига риоя қилинганда 10 тоннадан ортиқ бўлмаслиги кераклиги белгиланди.
Шунингдек, вазн ва ҳажм параметрларини аниқлашда ўлчаш асбобининг автотранспорт воситаларини тўхтаб турган ёки 5 км/соатгача тезлик билан ҳаракатланаётганда беш фоиз, 5 км/соатдан юқори тезликда ҳаракатланаётганда - ўн фоиз фарқ билан ишлашига йўл қўйилиши ва у юк ташувчи фойдасига талқин қилиниши белгиланди.
Божхона органлари томонидан чегара ўтказиш пунктларида вазн ва ҳажм параметрлари нормаларига риоя этилишини назорат қилиш мазкур норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида амалга оширилмоқда.
Бундан ташқари, оғир вазнли ва катта ҳажмли юкларни автомобиль транспортида ташиш учун махсус рухсатнома Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги томонидан берилади.