Божхона қўмитаси Раиси Қорақалпоғистон Республикасида бўлиб, божхона органларига бириктирилган инвестиция лойиҳаларининг ўзлаштирилиши ҳолати, товарларни қайта ишлаш ҳажмини янада ошириш, экспорт-импорт операцияларини амалга оширишда ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларининг мавжуд муаммоларини жойига чиққан ҳолда ўрганди.
Дастлаб “Nukus SSP Texnopark” MЧЖнинг тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳаси билан атрофлича танишилди ҳамда уни тўлиқ ишга туширишдаги мавжуд масалалар ўрганилди.
50 млн АҚШ доллари қийматидаги хорижий инвестиция ҳисобига молиялаштирилаётган мазкур лойиҳанинг ишга тушиши 460 нафар маҳаллий аҳолининг доимий иш ўрни билан таъминланишига замин яратади.
Учрашувда йилига 18,3 тонна ип йигириш қувватига эга бўладиган корхона томонидан ишлаб чиқариладиган тайёр маҳсулотларни жорий йилнинг ўзиданоқ экспортга йўналтириш истиқболлари таҳлилий кўриб чиқилди.
Таъкидлаш жоизки, Қорақалпоғистон Республикасида 2025 йилда 398,1 млн АҚШ доллари қийматидаги 47 та инвестицион лойиҳа ишга туширилиши назарда тутилган. Натижада 2,3 мингдан зиёд янги иш ўринлари яратилиши кутилмоқда.
Шу ернинг ўзида ҳудудда фаолият юритувчи йирик тадбиркорлик субъектлари билан ҳам очиқ мулоқот бўлиб ўтди.
Корхоналар кесимида давом этаётган бу каби сайёр учрашувлар ҳудуднинг экспорт салоҳиятини ошириш, қайта ишлаш маҳсулотлари қамровини кўпайтириш, шунингдек, инвестицион лойиҳаларнинг ишга туширилишида мавжуд муаммо ва масалаларни тезкорлик билан бартараф этишга хизмат қилади.