26 январь – божхона хизмати органлари ходимлари куни! Бу шунчаки сана эмас, соҳада амалга оширилган ишларни таҳлил қилиш ва келажакка режалар тузиш учун ўзига сарҳисоб палласи ҳисобланади.
Шу боисдан бугун бутунлай янгидан қурилган “Навоий” чегара божхона постида “Халқаро пресс клуб”нинг сайёр сессияси тасвирга олинмоқда.
Давлатимиз Раҳбарининг нафақат қўшни давлатлар ёки минтақа , балки дунё бўйлаб фаол олиб бораётган дўстона ташқи сиёсати мамлакатимиз божхона чегаралари орқали йўловчилар, товар ва транспорт воситалари ҳаракатини каррасига оширмоқда.
Ўзбекистонда сўнгги 8 йилда чегара божхона постлари орқали ҳаракатланган юк автотранспорт воситаларининг сони 4,5 баробарга ошди. Демак, бу ўз-ўзидан чегара божхона постларининг ўтказувчанлигини ошириш, бунинг учун божхона постларини тубдан ўзгартириш, кенгайтиришни тақозо этар эди.
Ўтган йилнинг ўзида чегара божхона постлари орқалаи ҳаракатланган йўловчилар 41,2 млн нафардан ошди. 2017 йилда бу рақам 21,7 млн.ни ташкил қиларди, холос.
2024 йилда божхона постлари орқали ҳаракатланган юкли автотранспорт воситалари 1,4 млн.га етди. Бу рақам 2017 йилда 309 мингга ҳам етмасди.
Табийки, ташқи савдо юклари ҳаракатининг ошиши давлатимиз бюджетига келиб тушадиган божхона тўловларининг салмоғини ҳам оширади. Бу тўловлар эса табиийки мамлакатдаги улкан бунёдкорлик ва хайрли ишларга сарфланади, бир сўз билан айтганда халқимизга хизмат қилади.
Аҳамият беринг, божхона органлари томонидан давлат бюджетига 2017 йилдан салкам 7,6 трлн сўм божхона тўлови ундирилган бўлса, бу рақам 2024 йилда 8,3 баробарга ошиб, 63 трлн сўмдан ошди.
Бу шунчаки рақам эмас, балки мамлакатда ташқи иқтисодий фаолият кўлами ошганидан далолат беради.
Бундан 8 йил аввал Ўзбекистонда 10 минг нафар атрофида экспортёр-импортёр бўлган бўлса, бу рақам ҳозирда 30 мингдан ошди.
Бугунги “Халкаро пресс клуб”да айни масалалар турли вазирлик ва идоралар вакиллари, тадбиркорлар иштирокида атрофлича муҳокама қилинмоқда.