Шанба мавзуси: Божхона киноасарларда
Ҳафта ўртасида “Менинг юртим” телеканали 2024 йил Гонконгда тасвирга олинган “Божхоначилар” (“Customs frontline”) фильмини намойиш қилди.
Гонконг божхоначилари фаолияти ҳақида ҳикоя қилувчи фильмда трансмиллий уюшган жиноий гуруҳлар ва божхоначилар ўртасидаги кураш акс этади. Жиноятчилар божхона ходимларини ўз томонига оғдиришга уриниши фильм композициясини белгилайди.
Айниқса, божхонанинг тезкор қидирув фаолияти яққол очиб берилган. Тезкор ходимларнинг матбуот ходими сифатида жиноий тўдалар ичига кириб бориши табиийки матбуот хизмати вакили сифатида менга манзур бўлди.
Шу баҳона Интернетдан божхоначилар фаолияти ҳақида дунё бўйлаб олинган турли бадиий фильмларни излаб кўрдим.
Биринчи галда 1970 йилда собиқ Иттифоқда тасвирга олинган “Саҳродаги оқ қуёш” фильми ҳақида тўхталсак. Бундан 3 йил аввал фильм қаҳрамони - божхоначи Верещагиннинг реал ҳаётдаги прототипи Тошкентда яшаб ўтгани ҳақида репортаж тайёрланган эди. Дарвоқе, руҳшунослар фильмни қарор қабул қилишга ёрдам берувчи фильм сифатида эътироф этишган.
Собиқ Иттифоқда божхоначилар ҳақида 1974 йилда "Контрабанда” ва 1982 йилда “Божхона” фильми тасвирга олинган. Ўзбек тилига чамамда дубляж қилинмаган.
Айни шу йили АҚШда эса "Чегара" фильми катта экранларга чиққан. 1984 йил украиналик киножодкорлар "Маркировкасиз юк" фильмини тасвирга олишган.
2010 йилда эса француз киноижодкорлари “Nothing to declare” (“Айтарли ҳеч нарса”) комедиясини кино мухлисларига тақдим қилишган.
Ўзимизда-чи?
Яхши биласиз, совет даврида Ўзбекистонда божхона фақат Термизда ҳамда Тошкент аэропортида фаолият юритгани боис жамоатчилик учун божхона мавзуси нотаниш эди.
Соҳага нисбатан яқинроқ фильм 1974 йилда"Ўзбекфильм" томонидан тасвирга олинган ва ўша давр мафкурасига хизмат қилувчи "Бу ердан чегара ўтган" бадиий фильмидир.
Мустақиллик йилларида божхоначилар фаолиятини киноасарда кўрсатишга илк уриниш ўзбек киноижодкорлари томонидан 2013 йилда амалга оширилган ва “Матонат” фильми катта экранга олиб чиқилган.
2024 йилда эса Божхона қўмитаси Раҳбарияти ташаббуси билан илк бор божхоначилар фаолиятини тўлақонли акс эттирувчи бадиий киносериал - “Бож бадал”нинг 1-фасли телеэкранлар орқали намойиш қилинди ва катта шухрат қозонди.
Ҳозирда таниқли режиссёр Рустам Сагдиев мазкур киносериалнинг 2-фаслини якунлаш арафасида ва сериал премьерасига қизғин тараддуд кўрилмоқда.
Божхона ишини ўзингиз учун янгидан кашф қилишни истасангиз вақт ажратиб ушбу фильмларни томоша қилинг.