Маҳкум қамоқхонада меҳнатда майибланиб вафот этди: яқинларига 6 йиллик иш ҳақи тўланиши керак.
Бош прокуратуранинг баёнотига кўра 2025 йил 11 февраль куни 7-сонли жазони ижро этиш колониясида жазони ўтаётган маҳкум Мустафа Турсинбаев бир қаватли бинонинг деворларини бузаётган вақтида девор қисми қулаб, босиб қолган.
Натижада, маҳкум 16 февраль куни шифохонада вафот этган. Маълум қилинишича, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 257-моддаси (Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Демак кўринадики, маҳкум меҳнатда майибланиши натижасида вафот этган.
Яъни, жазони ўташ муассасаларида меҳнатга жалб қилинган маҳкумларнинг маълум бир меҳнат муносабатлари Меҳнат кодекси билан тартибга солинади, Жиноят-ижроия кодексида белгиланган истисно ва чекловлар бундан мустасно. Жиноят-ижроия кодексида маҳкумларнинг меҳнатда майибланиши натижасида вафот этган ҳолатида уларга тўланадиган нафақа ва зарар суммалари борасида алоҳида қоидалар ва чекловлар назарда тутилмаган. Демак, бу масалада Меҳнат кодекси нормалари қўлланилиши керак.
▪️Шундан келиб чиқсак, марҳум Мустафа Турсинбаев меҳнатда майибланиши туфайли вафот этганлиги учун жазони ўташ муассасаси унинг яқинларига Меҳнат кодексининг 329-330-моддаларига асосан марҳумнинг 6 йиллик ўртача иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда нафақа тўлаб бериши керак. Бундан ташқари, муассаса марҳумни дафн этиш билан боғлиқ ҳаражатларни ҳам қоплаб бериши зарур.
Саидали Мухторалиев
Юристкадр
Каналга уланиш👉🏻@huquqvamehnatuz

Хўш, нима учун бу масалани кўтаряпман? Меҳнат кодексининг 11-моддасида “жиноятлар содир этганлик учун суднинг ҳукми билан ҳукм қилинганларнинг меҳнатга оид муносабатларига нисбатан меҳнат тўғрисидаги қонунчиликнинг амал қилиши Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодексида назарда тутилган истиснолар ва чекловлар ҳисобга олинган ҳолда татбиқ этилади” дейилган.