HUQUQ VA MEHNAT|UZ


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Право


⚖️ «HUQUQ VA MEHNAT|UZ» telegram канали Ўзбекистонда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи барча ходимларга, ишчи ва меҳнаткашларга меҳнат қонунчилигига мувофиқ халқаро стандартлар бўйича ишончли маълумотлар бериб боради.
👉🏻 @murojaat_va_savol_bot 👈🏻

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Право
Статистика
Фильтр публикаций


#маълумот

1-июлдан шахсни тасдиқловчи ва бошқа ҳужжатларнинг электрон шакли ҳам тан олинади


Бу бўйича Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинди.

Унга кўра, "Рақамли ҳукумат" тизими идоралараро интеграциялашув платформаси доирасида шахсий ҳужжатларнинг унификацияланган рақамли сервислари жорий этилади.

Бунда банкларда, нотариал идораларда, аэропортларда ички рейсларни рўйхатдан ўтказишда ва Ўзбекистон ҳудудидан ўтувчи поездларга чиқишда, давлат, корпоратив ва бошқа хизматларни кўрсатиш, шу жумладан, электрон хизмат кўрсатиш ҳамда фуқароларни қабул қилишда тегишли ҳужжатларни тақдим этишни талаб қиладиган давлат органлари ва бошқа ташкилотларда қуйидаги ҳужжатларнинг қоғоз шакли талаб этилмайди:

➖Ўзбекистон фуқаросининг биометрик паспорти;
➖Ўзбекистон фуқаросининг идентификацияловчи ИД-картаси;
➖ҳайдовчилик гувоҳномаси;
➖туғилганлик ҳақида гувоҳнома;
➖никоҳ қайд этилганлиги ҳақида гувоҳнома;
➖никоҳдан ажралганлик ҳақида гувоҳнома;
➖транспорт воситасининг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома (техник паспорт, техник талон);
➖пенсия (нафақа) гувоҳномаси;
➖фуқаролиги бўлмаган шахснинг яшаш гувоҳномаси (ИД-картаси);
➖ногиронлик тўғрисида маълумотнома;
➖транспорт воситасининг мажбурий суғурта (фуқаролик жавобгарлиги) бўйича суғурта полиси;
➖олий, ўрта махсус, касб-ҳунар ва профессионал таълим олганлик тўғрисида давлат намунасидаги расмий ҳужжат;
➖талабалик гувоҳномаси;
➖якка тартибдаги тадбиркорнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома;
➖ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтганлиги тўғрисида маълумотнома;
➖турар жой объектларининг кадастр паспорти;
➖жисмоний шахснинг шахсий автомототранспорт воситасини бошқа шахсларга бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончнома.

Ушбу ҳужжатларнинг порталдаги электрон шакллари ҳам тан олинади.

Каналга уланиш👉🏻@huquqvamehnatuz


#маълумот

Меҳнат низоларида исботлаш 100 фоиз иш берувчининг зиммасида бўлади. Ҳар қандай ҳолатда иш берувчи хатти-ҳаракатларининг қонунийлигини исботлаши шарт. Меҳнат кодексида 8 та ҳолатда исботлаш деган сўз келтирилган, уларнинг 7 таси айни иш берувчининг ҳолатни исботлашига қаратилган.

Судлар меҳнат низоларини кўришда айни шу жиҳатларга эътибор қаратиши лозим.

Якка тартибдаги меҳнат низоларини кўриб чиқиш чоғида муддатли меҳнат шартномасини тузишнинг асослилигини исботлаш вазифаси иш берувчининг зиммасига юклатилади. МК 111-модда 9-қ

Низоларни кўриб чиқиш чоғида ишга қабул қилишни рад этишнинг қонунийлигини исботлаш вазифаси иш берувчининг зиммасига юклатилади. МК 120-модда 2-қ

Меҳнат низоси юзага келган тақдирда, ходимнинг иш берувчи билан бошқа жойга кўчиб ўтишни рад этганлигини исботлаш вазифаси иш берувчининг зиммасига юклатилади. 146-модда 7-қ

Меҳнат низоларини кўриб чиқиш чоғида ходимни ишдан четлаштиришнинг қонунийлигини исботлаш вазифаси иш берувчининг зиммасига, ходим ваколатли давлат органларининг талабига кўра ишдан четлаштирилган ҳолларда эса ходимни ишдан четлаштириш тўғрисида қарор қабул қилган тегишли давлат органининг зиммасига юклатилади. МК154-модда 2-қ

Низоларни кўриб чиқиш чоғида меҳнат шартномаси бекор қилинишининг қонунийлигини исботлаш вазифаси иш берувчининг зиммасига юклатилади. 174-модда 8-қ

Якка тартибдаги меҳнатга доир низо юзага келган тақдирда, икки ёшга тўлмаган бола парваришини амалга ошираётган ходимни бошқа ишга ўтказиш мумкин эмаслигини исботлаш вазифаси иш берувчининг зиммасига юклатилади. 395-модда 3-қ

Каналга уланиш👉🏻@huquqvamehnatuz


Репост из: Bandlik vazirligi
Ish vaqtida vafot etgan xodimning oila aʼzolariga 485,7 million so‘m mablag’ to’lanishi belgilandi

Andijonlik Sh.Nurillayevaning turmush o‘rtog‘i N.Nurillayev mehnat vazifalarini bajarayotgan vaqtda tan jarohati olib vafot etgan. Sh.Nurillayeva boquvchisini yo'qotganligi uchun korxona tomonidan to'lanishi lozim bo'lgan bir martalik nafaqa hamda oyma-oy zarar to'lovlarini undirishda amaliy yordam so‘rab Andijon viloyati Kambag‘allikni qisqartirish va bandlik boshqarmasiga murojaat qilgan.

Viloyat Kambag‘allikni qisqartirish va bandlik bosh boshqarmasi Davlat mehnat inspeksiyasi tomonidan fuqaroning murojaati belgilangan tartibda o‘rganib chiqilib sudga da’vo arizasi kiritildi.

Ariza qanoatlantirilib sudning hal qiluv qaroriga asosan Sh.Nurillayeva foydasiga 485 million 760 ming so‘m miqdoridagi pul mablag‘larini undirish belgilandi.

Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube


#маълумот

Ходим бир кунда неча соат ишда бўлмаса, уни ишдан бўшатиш мумкин ?

Меҳнат кодексига асосан ҳодим бир иш куни давомида неча соат ишда бўлмаса, у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор бўлиши мумкин ?

Ҳозир кунда амалда бўлган Меҳнат кодексининг бирор-бир моддасида ходим бир иш куни давомида мана шунча вақт ишда бўлмаса, у билан меҳнат шартномаси бекор қилинади деган норма йўқ. Бундай норма бундан олдинги Меҳнат кодексида ҳам бўлмаган. Фақат саволингиздаги ҳолатга тўғри келиши мумкин бўлган ходимнинг ўз меҳнат мажбуриятларини бир марта қўпол равишда бузганлиги (161-модда) деган норма бор.

Меҳнат кодексининг 162-моддасида, ходим билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишга олиб келиши мумкин бўлган меҳнат мажбуриятларининг бир марта қўпол равишда бузилишлари рўйҳати келтирилган. Унга кўра,

▪️ички меҳнат тартиби қоидалари;

▪️ушбу Кодексда назарда тутилган ҳолларда ташкилот мулкдори ва раҳбари ўртасида тузилган меҳнат шартномаси, шунингдек ходим ва иш берувчи ўртасидаги меҳнат шартномаси;

▪️ўзига нисбатан интизом тўғрисидаги уставлар ва низомларнинг амал қилиши татбиқ этиладиган айрим тоифадаги ходимларга нисбатан қўлланиладиган интизом тўғрисидаги уставлар ҳамда низомлар билан белгиланиши назарда тутилган.

Демак, саволингиз бўйича масаланинг ечими шундай бўлади. Юқоридаги 162-моддада кўрсатилган хужжатларнинг бирида ҳодим бир иш куни давомида қанча вақт ишда бўлмаслиги меҳнат мажбуриятларини бир марта қўпол равишда бузиш ҳисобланиши белгилаб қўйилиши керак ва ходим бир кун давомида ўша белгиланган вақт оралиғида ишда бўлмаслиги унга нисбатан интизомий жазо сифатида меҳнат шартномасини бекор бўлишига олиб келади.

Каналга уланиш👉🏻@huquqvamehnatuz


#маълумот

ГАЗ ВА ЭЛЕКТРДАН ЛИМИТДАН ОРТИҚ ФОЙДАЛАНГАН АЙРИМ ФУҚАРОЛАРГА КОМПЕНСАЦИЯ ТЎЛАБ БЕРИЛАДИ


Вазирлар Маҳкамасининг 16.04.2024 йил кунги 204-сон қарорига асосан,

➖ “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали кам таъминланган оилалар, болалар нафақаси ва моддий ёрдам олувчи хамда ягона реестрга киритилмаган, “маҳалла еттилиги” хулосаси асосида аниқланадиган қўшимча эҳтиёжманд оилалар тоифасидаги истеъмолчилар учун юзага келиши мумкин бўлган қўшимча харажатларни қоплаш бўйича вақтинча компенсация жорий этилиши ва мазкур эҳтиёжманд оилалар учун иситиш мавсумида (ноябрь – февраль ойлари) электр энергияси ва табиий газ бўйича қуйидаги миқдорлардаги истеъмол учун базавий меъёр доирасидаги ҳамда базавий меъёрдан ошган нархлар ўртасидаги фарқ компенсация қилиб берилади:

▪️табиий газ учун – ойига базавий меъёрдан ортиқ фойдаланилган 250 куб метргача;

▪️электр энергияси учун – ойига базавий меъёрдан ортиқ фойдаланилган 150 кВт соатгача.

Каналга уланиш👉🏻@huquqvamehnatuz


#маълумот

Ҳозирги кунда Ўзбекистонда:

▪️меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори (МҲТEКМ) – 1 155 000 сўм;

▪️базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ) – 375 000 сўм;

▪️пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 428 000 сўм;

▪️ёшга доир энг кам пенсия – 834 000 сўм;

▪️ногиронлик пенсиялари, жумладан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори – 920 000 сўм;

▪️меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 920 000 сўм;

▪️зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа – 745 000 сўм;

▪️иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 745 000 сўм.

Каналга уланиш👉🏻@huquqvamehnatuz


#маълумот

2025 йил 1 апрелдан бошлаб коммунал харажатлар қуйидаги
кўринишда оширилади:

▪️Бир кВт/соат учун электр энергияси учун 600 сўм;

▪️Бир куб метр табиий газ учун 1000 сўм этиб белгиланди.

Бундан ташқари суюлтирилган газ 25 фоиз, метан 39 фоизга ўсиши белгиланган.

Каналга уланиш👉🏻@huquqvamehnatuz


#маълумот

Талаба деб камроқ ҳақ тўланиши тўғрими?

Мен мактабда ўқитувчиман, айни пайтда талаба ҳам ҳисобланаман. Мактаб раҳбарияти ойлик оладиган пайт келганда мен талаба бўлганлигим сабабли камроқ ҳақ тўлашини айтишмоқда. Иш ҳаққимни тўлиқ олишим учун қандай юридик ҳужжатларни асос қилишим мумкин?

❗️Талабага камроқ ҳақ тўлаш керак деган қоида мавжуд эмас. Бўлиши мумкин ҳам эмас.

Чунки, Меҳнат кодексининг 244-моддасида иш берувчининг ўз молиявий аҳволидан қатъи назар, қонунчиликда, меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда, меҳнат шартномасида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартларига мувофиқ ходимлар томонидан бажарилган иш учун ҳақ тўлашни амалга ошириш мажбуриятини мустаҳкамлаб қўйилган.

Мана шу қоидага кўра, талаба ҳам меҳнат шартномаси асосида ишлаётганда унинг ўтган дарслари учун тариф ставкасидан келиб чиқиб ҳақ тўлаш шарт.

Бунда унга камроқ ҳақ тўлаш кераклиги белгиланмаган.

Вазирлар Маҳкамасининг 275-сонли қарори билан тасдиқланган “Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисида”ги низом 3-бандига кўра халқ таълими ходимларининг лавозим маошлари:

▪️халқ таълими муассасаларининг педагог ходимлари ва раҳбар ходимларининг ҳар бир лавозими ва малака тоифаси учун белгиланган базавий тариф ставкалари;
▪️ходимларга қонунчиликда белгиланган устамалар ва қўшимча тўловлар асосида шакллантирилади.

Бунда педагог ходимларининг базавий тариф ставкалари:
▪️ходимнинг лавозимига;
▪️ходимнинг малака тоифасига;
▪️халқ таълими муассасасининг типига боғлиқ равишда табақалаштирилади.

Юқоридаги қоидага кўра, сизнинг иш ҳақингиз тоифангизга, дарс соатларингизга ва белгиланган устамага ва қўшимча тўловга қараб шакллантирилади.

Каналга уланиш👉🏻@huquqvamehnatuz


#маълумот

Суд фуқарога енгилроқ маъмурий жазо чораси қўллашга ҳақлими?

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 31-моддасига кўра маъмурий жавобгарликни енгиллаштирувчи ҳолатлар жумласига қуйидагилар киради:

1) айбдорнинг ўз қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон бўлиши;

2) айбдорнинг ҳуқуқбузарликнинг зарарли оқибатлари олдини олиши, етказилган зиённи ихтиёрий равишда тўлаши ёки келтирилган зарарни бартараф қилиши;

3) ҳуқуқбузарликнинг кучли руҳий ҳаяжон таъсири остида ёки оғир шахсий, оилавий ёхуд бошқа шароитлар юзага келганлиги оқибатида содир этилиши;

4) ҳуқуқбузарликнинг таҳдид ёки мажбурлов таъсирида ёхуд хизмат юзасидан, моддий ёки бошқа жиҳатдан қарамлиги таъсири остида содир этилиши;

5) ҳуқуқбузарликнинг вояга етмаган шахс томонидан содир этилиши;

6) ҳуқуқбузарликнинг ҳомиладор аёл ёки ўн тўрт ёшгача бўлган боласини якка ўзи тарбиялаётган шахс томонидан содир этилиши.

Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқувчи орган (мансабдор шахс) бошқа ҳолатларни ҳам жавобгарликни енгиллаштирувчи ҳолат деб топиши мумкин.

Ушбу кодекснинг 33-моддасига асосан суд маъмурий жазо чорасини қўллаётганда жавобгарликни енгиллаштирувчи ҳолатларни ва ҳуқуқбузарнинг моддий аҳволини инобатга олган ҳолда сабаблар ва асосларни албатта кўрсатиб, ушбу Кодекснинг Махсус қисмидаги моддаларнинг санкциясида назарда тутилган энг кам жазодан ҳам камроқ жазо ёки ушбу моддада назарда тутилмаган бошқа янада енгил жазо чорасини қўллаши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 35-сон «Судлар томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўришни тартибга солувчи қонунларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги Қарорининг 10-бандига мувофиқ маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ҳар бир ишни кўриб чиқишда суд жавобгарликни енгиллаштирувчи ёки оғирлаштирувчи ҳолатлар бор-йўқлигини аниқлаши шарт.

Шунингдек, мазкур Пленум қарорининг 19-бандига кўра шуни назарда тутиш лозимки, суд МЖтК 31-моддасида назарда тутилмаган ҳолатларни ҳам енгиллаштирувчи ҳолатлар деб топишга ҳақли.

Демак, суд маъмурий жазо чорасини қўллаётганда моддаларнинг санкциясида назарда тутилган энг кам жазодан ҳам камроқ жазо ёки ушбу моддада назарда тутилмаган бошқа янада енгил жазо чорасини қўллаши мумкин.

Каналга уланиш👉🏻@huquqvamehnatuz


#маълумот

Уй-жой таъмири учун 20 йил муддатга бериладиган 120,0 млн сўм имтиёзли кредит олиш истагини билдирган фуқаролар учун жараённи тезлаштиришга таклиф:


1. Кредит олиш истагини билдирган фуқаро ижтимоий ходимга мурожаат қилиши керак.
2. Ижтимоий ходим мурожаат қилган фуқарони камбағаллик реестрига саволнома орқали киритиши керак.
3. Фуқаро камбағаллик реестрига қўшилгач ҳоким ёрдамчиси ўз платформасида уй жойини таъмирлаш юзасидан индивидуал режа шакллантиради ва маҳалла еттилиги томонидан тасдиқланади.
4. Шундан сўнг, фуқаро онлайн маҳалла платформасида скорингдан ўтказилади (бунда, кредит қарздорлиги, индивидуал режа қилинганлиги, сўнги 6 ойда яшаш манзили ўзгармаганлиги ўрганилади).
5. Юқоридаги талаблар бажарилганда маҳалла еттилигининг тавсияномаси шаклланади.
6. Фуқаро тавсиянома олгач қарорда белгиланган тижорат банкига мурожаат қилиб кредитни расмийлаштириши мумкин.

Изоҳ: тавсиянома олишгача бўлган жараён ўртача икки кун вақт олиши мумкин.

Каналга уланиш👉🏻@huquqvamehnatuz


Репост из: GENERALISSIMUS
⚡️Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Россияга учта шарт қўйибди. Биринчидан, Россия Озарбайжондан узр сўрасин, дебди. Иккинчидан, Озарбайжон самолётининг ҳалокатида айбдор россияликлар жазолансин, дебди. Учинчидан, етказилган зарар учун Озарбайжон давлатига, жабрланган йўловчи ва экипаж аъзоларига Россия товон пули тўласин, дебди. Бу уч шартнинг биринчиси кеча бажарилди, қолгалари ҳам бажарилади, деб умид қиламиз, дебди Озарбайжон президенти. Илҳом Алиевга қойил. МДҲ маконида Россияга талаб, шарт қўя оладиган президентлар ҳали ҳам борлигини кўрсатиб қўйганига раҳмат. Ҳар ҳолда, у битта урушни бошлаб, унда қисқа муддатда ғалаба қозонишни эплай олган одам-да. Manba.

@generalissimo_marshal


#маълумот

ЎЗБОШИМЧАЛИК БИЛАН ЭГАЛЛАБ ОЛИНГАН ЕР УЧАСТКАЛАРИНИ ХУСУСИЙЛАШТИРИШ УЧУН УНДИРИЛАДИГАН ТЎЛОВ
ҚАНЧА?

“Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида Қонунга кўра,

➖ ер ва биноларни қонунийлаштириш учун қуйидаги миқдорларда бир марталик тўлов ундирилади:

▪️Тошкент шаҳрида – БҲМнинг 5 баравари;

▪️Нукус шаҳри ва вилоят марказларида – БҲМнинг 3 баравари;

▪️вилоятлар бўйсунувидаги бошқа шаҳарларда – БҲМнинг 2 баравари;

▪️бошқа аҳоли пунктларида – БҲМнинг 1 баравари;

▪️қолган ҳолларда бир марталик тўлов тегишли ҳудуддаги ўртача аукцион баҳоси миқдорида тўланади.

Шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлари, олдинги “акция” вақтида йиғим тўлаган шахслар тўловдан озод қилинади, “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимига киритилган шахсларга 50 фоиз чегирма берилади.

Каналга уланиш👉🏻@huquqvamehnatuz


Байрам муносабати билан интизомий жазоларни олиб ташлашни унитманг. Бу ходимларга яхши рағбат бўлади.

Меҳнат кодексининг 315-моддасига асосан иш берувчи интизомий жазони ўз ташаббусига кўра, ходимнинг бевосита раҳбарининг, касаба уюшмаси қўмитасининг илтимосномасига, шунингдек ходимнинг илтимосига кўра, бир йил ўтгунига қадар муддатидан олдин олиб ташлаш ҳуқуқига эга. Интизомий жазони муддатидан олдин олиб ташлаш иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади.

Агар ходимга интизомий жазо қўлланилганига бир йил тўлмаган бўлса, бу ҳолатда ушбу жазо амалда бўлиб турибди. Бу ҳолатда интизомий жазони муддатидан аввал олиб ташлаш мумкин, бунинг учун иш берувчи томонидан “ходимга қўлланилган интизомий жазони муддатидан аввал олиб ташлаш тўғрисида” буйруқ расмийлаштирилиши керак.

Юқоридаги моддага эътибор берган бўлсангиз, интизомий жазо иш берувчининг ўзини ташаббуси билан, ўша ходимнинг илтимосига биноан, меҳнат жамоаси ёхуд ходимнинг раҳбари илтимосномасига кўра муддатидан аввал олиб ташланиши мумкин.

Каналга уланиш👉🏻@huquqvamehnatuz


#маълумот

Бугунги кун ҳолатига БОЛАЛАР НАФАҚАСИ ВА МОДДИЙ ЁРДАМНИНГ аниқ миқдорлари

Президентнинг  11.08.2021 йил кунги ПФ–6277-сон фармонига кўра,

Болалар нафақаси ва моддий ёрдамнинг ҳар ойлик миқдори:

250 000 сўм
– 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган битта фарзанд учун,

325 000 сўм – ёши 3 ёшгача бўлган битта кичик фарзанд учун;

150 000 сўм – оиланинг иккинчи фарзанди учун қўшимча;

100 000 сўмдан – оиланинг учинчи ва ундан кейинги ҳар бир фарзанди учун;

❗️ Кам таъминланган оилалар учун моддий ёрдамнинг ойлик миқдори – 380 000 сўм.

Каналга уланиш
👉🏻@huquqvamehnatuz


Янги йил байрамида дам олиш кунлари белгиланди

“Янги йил байрамини нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунни белгилаш ва дам олиш кунини кўчириш тўғрисида”ги Президент қарори (452-сон, 24.12.2024 й.) қабул қилинди. 

Қарорга кўра,  2025 йилда 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш куни 4 январь – шанба кунидан 2 январь – пайшанба кунига кўчирилди ҳамда 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун 2 январь – пайшанба қўшимча дам олиш куни этиб белгиланди.

Янги йил байрами арафасида қуйидаги кунлар дам олинади:


28 декабрь (шанба)5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш куни (6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун иш куни);

29 декабрь (якшанба) — умумий дам олиш куни;

30 декабрь (душанба) — қўшимча дам олиш куни;

31 декабрь (сешанба) — қўшимча дам олиш куни;

1 январь (чоршанба) — Янги йил байрами;

2 январь (пайшанба) — 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш куни, 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун қўшимча дам олиш куни.

Каналга уланиш👉🏻@huquqvamehnatuz


#маълумот

ВАКАНТ ЛАВОЗИМЛАРНИ ЯШИРИШ ЖАВОБГАРЛИККА САБАБ БЎЛАДИ!


Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 229-моддасига кўра,

➖ бўш иш ўринларини (вакант лавозимларни) яшириш, бўш иш ўринлари ёки ҳар бир ходим бўшатиб олиниши кутилаётганлиги тўғрисидаги ахборотни ўз вақтида тақдим этмаслик, иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармасига ажратмаларни тўлашдан бўйин товлаш, — мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан йигирма беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш
👉🏻@huquqvamehnatuz


#маълумот

Банк истеъмолчига шартноманинг битта асл нусхасини тақдим этиши керак
!

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 28 апрелдаги 16/18-сонли қарори билан тасдиқланган "Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисида"ги Низомнинг 12 прим 1 бандига кўра банк истеъмолчига ёки унинг ваколатли вакилига банк хизматини кўрсатиш тўғрисида шартнома имзоланган кунда шартноманинг битта асл нусхасини тақдим этиши керак.

Агарда шартнома масофавий хизмат кўрсатиш тизимлари орқали тузилганда, банк истеъмолчига ушбу шартнома тузилган кунда, мазкур тизимлар орқали шартномадан фойдаланиш ва ундан нусха олиш имкониятини яратиши шарт.

Каналга уланиш👉🏻@huquqvamehnatuz


Дорихонада одатий, лекин ташвишли ҳолатга гувоҳ бўлдим: деярли ҳар бир харидор: «Бу Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмаганми?» деб сўрайди. Маҳаллий маҳсулотларга бўлган бу доимий ишончсизлик фақатгина афсусланарли эмас, балки тизимли муаммо. Фуқаролар ўз юрти маҳсулотларига ишонмаса, бу сифат назорати, шаффофлик ва жавобгарликдаги чуқурроқ муаммоларни кўрсатади. Бу муаммони нафақат маҳаллий ишлаб чиқариш билан фахрланиш учун, балки тизимларга бўлган ишончни тиклаш учун ҳал қилишимиз керак. Миллат кучи одамларнинг ўз яратган нарсаларига ишонишидан бошланади. Сиз нима деб ўйлайсиз?

К.Кулиев

Каналга уланиш👉🏻@huquqvamehnatuz


#маълумот

КИМЛАРГА “КОНТРАКТ ПУЛИ” ТЎЛАБ БЕРИЛАДИ?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 июндаги “Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 312-сонли қарорига мувофиқ мамлакатимиздаги профессионал ва олий таълим муассасаларида таълим олаётган, “Темир дафтар”га киритилган оила фарзандлари, шунингдек, “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга тўлов-контракт суммасининг 50 фоизгача, аммо базавий ҳисоблаш миқдори (базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари 375 минг сўм)нинг 50 бараваридан ошмаган миқдорда тўлаб берилади.

Яъни, “Ёшлар дафтари”га киритилган қуйидаги тоифадаги ёшларга тўлов-контракт суммасининг бир қисми қоплаб берилади.

👉 “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимига киритилган оиланинг профессионал ёки ОТМда таълим олаётган фарзанди;
👉 “Меҳрибонлик” уйи ёки Болалар шаҳарчасида тарбияланган ўқувчи-талаба;
👉 Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган, васийликка олинган кам таъминланган ўқувчи-талаба;
👉 Оила боқувчиларининг камида биттаси биринчи гуруҳ ёки ҳар иккаласи иккинчи гуруҳ ногиронлиги бўлган кам таъминланган оиланинг профессионал ёки ОТМда таълим олаётган фарзанди;
👉 Ногиронлиги ёки саломатлигида нуқсони бўлган ўқувчи-талаба;
👉 Оиласи кам таъминланган талаба.

“Ёшлар дафтари”га доимий ёки вақтинча яшаш жойи бўйича ўн тўрт ёшга тўлган ва ўттиз ёшдан ошмаган (ўттиз бир ёшга тўлмаган) қуйидаги тоифадаги:

👉 оила аъзоси «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ёки «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га киритилган;
👉 ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган;
👉 боқувчисини йўқотган, етим ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган;
👉 ўзига нисбатан васийлик ёки ҳомийлик белгиланган;
👉 ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ишга лаёқатсиз;
👉 I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган;
👉 фарзандида I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган;
👉 жисмоний ва (ёки) руҳий ривожланишида нуқсонлари бўлган;
👉 ота-онасидан бирида I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган, иккинчиси эса иш фаолиятини тўхтатган ҳолда беморга қарашга мажбур бўлган ёхуд ота-онасининг ҳар иккисида I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган;
👉 юзага келган ҳолатлар сабабли оғир турмуш шароитида қолган;
👉 зўравонлик ва эксплуатация, табиий офатлар, ҳалокатлар, ёнғинлар ва бошқа фавқулодда вазиятлар оқибатида ҳаётига, соғлиғига, мулкига зарар етган;
👉 «Меҳрибонлик» уйи, Болалар шаҳарчаси ёки оилавий болалар уйида тарбияланган;
👉 Ҳақ тўланадиган ишга ёки иш ҳақи (меҳнат даромади) келтирадиган машғулотга эга бўлмаган;
👉 даволанишга муҳтож бўлган бемор ёшлар;
👉 жазони ижро этиш муассасаларидан қайтган;
👉 муайян яшаш жойига эга бўлмаган;
👉 психологик маслаҳатга муҳтож;
👉 никоҳи қайд этилганига уч йилдан ошмаган ёш оила;
👉 деҳқончилик ёки томорқа хўжалигини юритаётган;
👉 ёш тадбиркор ёки ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида солиқ хизмати органларида рўйхатдан ўтган ёшлар киритилади.

Каналга уланиш👉🏻@huquqvamehnatuz


#маълумот

Мен 2024 йил 11- ноябрь санасида меҳнат таътили олганман. Ҳозирда мен иш ҳаққи сақланмайдиган таътилдаман, таътилим тугагач мен 2025 йил ҳисобидан меҳнат таътили ва расчётной ёзиб 2021 йил, 2022 йил,2023 йиллар таътил олмаганлигим сабабли шу йиллардаги меҳнат таътиллари расчётнойга қўшиб олсам бўладими?

Меҳнат кодексининг 234-моддаси Ҳар йилги меҳнат таътилини пулли компенсация билан алмаштириш ҳақида.


Унга кўра:

Меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходимга барча фойдаланилмаган ҳар йилги асосий ва қўшимча меҳнат таътиллари учун пулли компенсация тўланади.

Сиз билан меҳнат шартномаси бекор қилинган вақтда фойдаланилмаган йиллик меҳнат таътили кунлариз учун пуллик компенсация пули тўлаб берилади яъни 2021-, 2022- ва 2023 йиллар учун пуллик компенсация олишиз мумкин.

2025 йил учун эса сизга йиллик меҳнат таътили агар сизни таътиллар графигида таътилга чиқиш вақтиз январь ойи бўлса йиллик меҳнат таътили берилади. Лекин сиз таътилдан сўнг ишдан бўшамоқчи бўлсангиз 2025 йил учун таътил олмасликни маслахат берамиз. Сабаби агар ишдан бўшасангиз 2025 йил учун ишламаганлигиз сабабли таътил пулини тўлиқ иш жойингизга қайтаришиз керак бўлади.

Шу сабабли 2021-, 2022- ва 2023 йиллар учун пуллик компенсация пули олиб ишдан бўшашингиз тўғри ҳисобланади.

Каналга уланиш👉🏻@huquqvamehnatuz

Показано 20 последних публикаций.