⚡️⚡️⚡️Янгиариқда фожиа: ота ўз ўғлини ўлдириб, келини ва набирасига оғир тан жароҳати етказди
2025 йил 17 февралдан 18 февралга ўтар кечаси, Хоразм вилояти Янгиариқ туманида мудҳиш жиноят содир этилди. 1952 йилда туғилган Жабборов Қадам маст ҳолда ўз уйига қайтиб, ов қуроли – беш отар милтиқни ўқлаб, Nexia автомашинасини ҳайдаб кетмоқчи бўлади. Унга тўхташни маслаҳат берган 1974 йилда туғилган ўғли Асқар эса отасининг қурбонига айланди.
Маълумотларга кўра, Асқар отасига маст ҳолда машина ҳайдаш мумкин эмаслигини айтиб, уни тўхтатмоқчи бўлган. Бироқ Жабборов Қадам ов милтиғини олиб, ўғлини отиб ташлаган.
У бу билан чекланмай, келини ва набирасига ҳам икки мартадан ўқ узган. Ҳозирда улар оғир аҳволда Янгиариқ туман тиббиёт бўлими реанимация бўлимида даволанмоқда.
Ҳодиса жамоатчилик орасида катта шов-шувга сабаб бўлди. Фуқаролар ички ишлар органларига савол билан мурожаат қилмоқда: нима учун ичкиликка ружу қўйган шахсдан ов қуроли олиб қўйилмаган? Нега бундай хавфли вазиятларнинг олдини олиш чоралари кўрилмаган?
Ҳозирда ҳуқуқ-тартибот идоралари мазкур иш юзасидан тергов ишларини олиб бормоқда. Жабборов Қадам қўлга олинган ва унга нисбатан жиноий иш қўзғатилган. Ҳуқуқ-тартибот органларининг расмий баёноти кутилмоқда.
Бу фожиали ҳодиса яна бир бор жамиятда ичкиликбозлик ва қурол сақлаш хавфини кун тартибига олиб чиқмоқда. Фуқаролар бу каби воқеалар такрорланмаслиги учун масъул идоралардан қатъий чоралар кўришни талаб қилмоқда.
@huquq_ustuvor⚖